Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.25K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-03-30 14:26:34
15 апрель – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи тенг ярмини тўлашнинг охирги куни!

Солиқларни масофадан туриб
Soliq мобил иловаси орқали тез ва осон тўлашингиз мумкин.

Солиқлар – юртимиз фаровонлиги, йўлларимиз равонлиги, сарҳадларимиз мустаҳкамлиги, аҳоли саломатлиги, фарзандлар келажаги учун сарфланади.

Ҳурматли фуқаролар

Сиз ҳам солиқларни ўз вақтида тўлаб, Ватанимиз ривожига ҳисса қўшинг!

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
6.2K views11:26
Ochish/sharhlash
2023-03-30 10:42:18
Нурсухлик томорқачи аёл 9 сотих иссиқхонасидан юқори даромад олмоқда

Ўзбекистон тумани Нурсух маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Тохирахон Бозорова ўз оиласи билан 3 йилдан буён томорқачилик билан мунтазам шуғулланиб келади.

Томорқасидаги 9 сотих майдонда иссиқхона ташкил этган миришкор аёл дастлабки йили помидор етиштириб, 60 миллион сўм даромад олган.

“Йилига 2 марта ҳосил оламиз. Жорий йилнинг 20 март кунидан пишиб етилган бодрингларни бир килограмини 22 минг сўмдан сотишни бошладик. Илк мавсумда 70 миллион сўм даромад олишни режалаштирганмиз”, - дейди илғор томорқачи аёл.

Хонадонда 60 тупдан зиёд гилос ва бодом каби мевали дарахтлар парваришланиши билан биргаликда, чорва моллари ҳам боқилмоқда.

Ердан унумли фойдаланиш, ҳалол ва астойдил меҳнат-фаровон ҳаётнинг мустаҳкам пойдевори эканлигини ана шундай миришкор қишлоқ аёлларининг фаолияти мисолида яна бир бор кўриш мумкин.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.3K views07:42
Ochish/sharhlash
2023-03-30 10:30:06
E-auksion савдо платформасида Фарғона вилояти ҳудудидан деҳқончилик учун янги ерлар савдога чиқарилмоқда!

10 мингдан ортиқ ерларни электрон танловда иштирок этиб, 30 йилга ижарага олинг!

Фарғона шаҳридан 60 та (кўриш)
Қувасой шаҳридан 139 тa (кўриш)
Бағдод туманидан 557 тa (кўриш)
Бешариқ туманидан 312 тa (кўриш)
Бувайда туманидан 279 тa (кўриш)
Данғара туманидан 846 тa (кўриш)
Ёзёвон туманидан 1237 тa (кўриш)
Олтиариқ туманидан 1702 тa (кўриш)
Қўштепа туманидан 117 тa (кўриш)
Қува туманидан 587 тa (кўриш)
Риштон туманидан 462 тa (кўриш)
Сўх туманидан 360 тa (кўриш)
Тошлоқ туманидан 103 тa (кўриш)
Учкўприк туманидан 747 тa (кўриш)
Фарғона туманидан 1937 тa (кўриш)
Фурқат туманидан 696 тa (кўриш)
Ўзбекистон туманидан 460 тa (кўриш)

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.6K views07:30
Ochish/sharhlash
2023-03-30 09:30:06
Фурқат туманида кам таъминланган оилага янги уй қуриб берилди

Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жумановнинг навбатдаги сайёр қабулида “Жангкетмон” маҳалла фаоллари ушбу маҳаллада яшовчи Наргиза Темирова оиласининг уй-жой шароитини яхшилаш мақсадида амалий ёрдам сўрадилар.

Қабулдан кейин туман ҳокими мазкур хонадонда бўлиб, уларнинг яшаш шароитини яқиндан ўрганди. Маълум бўлишича, оила соҳиби бир неча йиллардан буён хорижда. Аммо фарзандларининг моддий таъминоти учун етарли маблағ жўната олмайди. Шу боис, Наргиза Темирова икки нафар вояга етмаган фарзанди билан икки хонали абгор уйда умргузаронлик қилади.

Шу тариқа туман ҳокимлиги ташаббуси билан мазкур оила учун уч хонали янги, шинам уй қуриб битказилди. Субсидия асосида тикув машинаси, соғин сигир, фарзандлари учун кийим-бош, моддий ёрдам пули, озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилди. Юртимизда ўзаро меҳр, оқибат, хайр-саховат шукуҳи ҳукмрон бўлган шу кунларда Темировлар оиласига янги уй калитлари тантанали равишда топширилди.

Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
4.2K views06:30
Ochish/sharhlash
2023-03-29 15:55:40
Миллий либосларимиз қадриятимиз безаги

Марғилон шаҳридаги “Олтин ипак карвонсаройи” туристик марказида Бош прокуратура ҳамда шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Миллий либосларимиз қадриятимиз безаги” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олганлар Марғилонда миллий ҳунармандчиликнинг ривожланиш тарихи, атлас ва адрас каби миллий матоларнинг яратилиши, шунингдек, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шаҳарда туғилиб ўсган машҳур аёллар ва уларнинг ибратли турмуш тарзи ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Шундан сўнг Марғилоннинг лобару дилбар Кумуш қизлари томонидан камалак рангларида товланувчи миллий матолардан яратилган либослар кўргазмаси намойиш этилди.

Шу билан бирга тадбирда ишсиз ва “Аёллар дафтари”да турган аёллар шаҳардаги мавжуд тадбиркорлик субъектларидаги бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқариш намуналари билан таништирилиб, 11 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Шаҳар Маданият маркази санъаткорлари ижросида янграган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
5.7K views12:55
Ochish/sharhlash
2023-03-28 15:50:29
Ташаббус натижасида "Янги" маҳалласининг 3 километрга яқин кўчалари равон бўлди

"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг иккинчи босқичида Фурқат тумани "Янги" маҳалласининг таъмирга муҳтож бўлган ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ ташаббуслари ғолиб деб топилган.

"Фуқаролар ташаббуси" жамғармасидан 1 миллиард 146 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига Кимсанобод қишлоғида 300 метр, Янги қишлоғи Истиқлол-1 кўчасида 500 метр, Истиқлол-2 ва Шифокор кўчаларида 500 метр, Шодлик-1 кўчаси 400 метр, Ёшлик-4 кўчаси 250 метр, Ёшлик-6 кўчаларида 400 метр, Сурпа қишлоғида 600 метр ички йўллар асфальтланди.

Маълумот ўрнида: Фурқат туманида "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг иккинчи босқичида 8 та лойиҳа ғолиб деб топилган бўлиб, жами 9 минг метрга яқин ички йўлларни астфальтлаш ишлари олиб борилган.

Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
2.6K views12:50
Ochish/sharhlash
2023-03-28 14:46:19
Фарғонада "Аёли эъзозланган юрт" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Бугун Аҳмад Фарғоний номидаги истироҳат боғида вилоятимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, сиёсий жараёнларга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида "Аёли эъзозланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383017

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.2K views11:46
Ochish/sharhlash
2023-03-25 13:35:07
Бувайдалик меҳнаткаш оила ердан унумли фойдаланиб, даромадини оширмоқда

Президент қарорига асосан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган майдони захирага қайтарилди. Бу ерлар полиз-сабзавотчилик, дуккакли, мойли экинлар ва картошка етиштириш учун “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга аукцион орқали ижарага берилди.

Бу имкониятдан Бувайда туманида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳам унумли фойдаланмоқда.

Жов қишлоғилик Турсунали Қўзиев ўтган йили электрон-аукцион танловида қатнашиб, 45 сотих ер эгаси бўлди.

- Ер олганимиздан сўнг турмуш ўртоғим, ўғилларим ва келинларим иш билан банд бўлишди. Ўтган йили бу ерга эртанги маккажўхори, такрорий экинга эса сабзи ва ловия экиб, мўл ҳосил олдик. Турмуш тарзимиз илгаригига қараганда анча юксалди. Айниқса, ўғилларимнинг четга ишга бормай қўйгани бизни жуда қувонтирди - дейди Турсунали Қўзиев.

Меҳнаткаш ва тадбиркор бу оила жорий йил экин турини алмашлаб экишни режа қилишди. 30 сотих ерга қулупнай, 15 сотихига эса картошка ва помидор экдилар.

Айни пайтда қийғос гулга кирган қулупнай кўчатлари деҳқон қалб қўридан меҳр олиб баравж ривожланмоқда.

- Қишлоқ ёшлари ва аёлларига шундай имконият яратиб берган Президентимиздан миннатдорман. Ўғил-қизларим ишли бўлди. Хатто қўни-қўшни, маҳалладаги аёллар ҳам ҳашарга чиқишиб, бизга ёрдамлашяпти. Барча агротехник тадбирларни ўз вақтида бажаряпмиз. Бу йил худо хоҳласа қулупнойдан мўл ҳосил оламиз. Даромадимиздан Ҳасанбойга уй қуришни, набираларга хатна тўй қилишни режа қилиб турибмиз - дейди оила бекаси Дилором Қўзиева мамнуният билан.

Берилган ушбу имкониятдан фойдаланиб ҳам оила даромадини ошириб, ҳам халқимиз дастурхонини тўкин бўлишида ўз ҳиссаларини қўшаётган бундай ибратли оилалар сони ортаверсин.

Бувайда тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
4.3K views10:35
Ochish/sharhlash
2023-03-25 07:16:07
"Янги Фарғона" газетасининг 2023 йил 25 март 25-сони

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
8.6K views04:16
Ochish/sharhlash
2023-03-24 13:51:01
Ҳурматли Фарғона вилояти фуқаролари ва вилоятимиз меҳмонлари! Аҳолининг ижтимоий муаммоларини хал этиш, давлат ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатилувчи интерактив хизматлар кўламини янада кўпайтириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги аҳоли манфаатлари учун мўлжалланган “Менинг Фарғонам” интерактив порталини жорий этди.

Ушбу портал ўзида ижтимоий муаммоларга тезкор ечим топиш, фуқаролар томонидан долзарб бўлган масалалар юзасидан таклифларни қабул қилиш, сўровномалар, интерактив мурожаатлар юбориш, сектор раҳбарлари фаолияти билан аҳоли қатламини таништириб бориш, аҳоли саломатлигини ўрганиш, бошқарув сервис компаниялари фаолияти ва виртуал туризм дастурларини ўз ичига олади.

Порталнинг дастлабки “Онлайн назорат” тизими фойдаланишга топширилди. Вилоятимиз аҳолиси ҳамда меҳмонларига фаол фуқаро сифатида маиший муаммоларини давлат ташкилотларига тўғридан тўғри етказиб бериш ва иш жараёнини кузатиб бориш имконияти яратилди. Тизимдан исталган платформалар ёрдамида қулай фойдаланишлари мумкин! Энди фуқаролар муаммони 2-3 амал билан давлат ташкилотларига етказиб бериш имкониятига эгалар.

Муаммо борми? Муаммо тоифасини танланг, расмга олиб юбориш тугмасини босинг ва бажарилган иш натижасини кутинг. Натижа қисқа муддатларда давлат ташкилотлари томонидан сизга электрон тарзда юборилади. Тизимда жами 70 дан ортиқ йўналишда маиший муаммолар бўйича кўриб чиқиш имконияти яратилган бўлиб, ҳар бир масалани сифатли ҳал этилиши бўйича вилоят ишчи гуруҳи томонидан доимий мониторинг юритилади. Муаммони назоратдан олиш эса фақатгина муаллиф томонидан амалга оширилади.

Тизимдан фойдаланиш учун веб браузердан my.fergana.uz манзилини киритинг ёки телефонингизга порталнинг мобил иловасини юклаб олинг, бундан ҳам осон йўли телеграм иловаси орқали onlaynnazorat_bot ҳаволасига ўтинг ва муаммо ҳақида хабар беринг, тизим сизнинг турган жойингизни автоматик аниқлайди сиз фақат муаммони расмга оласиз ва тўғридан тўғри масъул ижрочига юборасиз!

Ҳурматли фуқаролар вилоятимиз ободлиги учун ўз ҳиссангизни қўшинг!
4.0K views10:51
Ochish/sharhlash