Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳамда ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришда дунёнин | Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилояти ҳамда ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришда дунёнинг энг илғор ҳудудларидан бири – Кореянинг Пхёнтхэк шаҳри ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегация Корея Республикасига амалий ташриф давомида мамлакатнинг йирик саноат маркази – Пхёнтхэк шаҳрида бўлиб, шаҳар мэри Чан Чжон Сон билан учрашув ўтказдилар.

Учрашувда Фарғона вилояти ва Пхёнтхэк шаҳри ўртасида ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят делегацияси шунингдек, Пхёнтхэк шаҳри Саноат ва Тижорат палатасида бўлиб, Палата раҳбарлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383020

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter