Get Mystery Box with random crypto!

Бугун 100 йиллигини нишонлаëтган Андижон полкасининг ватани Ўш | ELTUZ

Бугун 100 йиллигини нишонлаëтган Андижон полкасининг ватани Ўш эканлигини биласизми? Рақс муаллифи ва ижрочиси Ўш санъаткорлари эканини биласизми? Мусиқа муаллифи ўшлик хореограф Ибраим Фозилов, рақс режиссёри эса унинг хотини Розияхон Мўминовадир.
Қирғизистон ССР Халқ артисти Розияхон Мўминова биринчи марта бу хореографик композицияни Андижон шаҳрида ижро этганида ритм ва ҳаяжон кучлилигидан одамлар ëқаларини йиртиб, ерларга думалаб қолишган. Рам-рам-рарам. рарарам- рарам. У вақтда анжанда рақс гуноҳ дейдиган апрс ҳожакалар йўқ эди. Ҳали раққоса Нурхонга Марғилонда тикилган ҳайкални зомби муллалар онтармаганди. Деворларда "Санъатсиз ҳаëт - вахшийлик" деган шиорлар осилган замон эди. Санъатсеварлар эса рақсни "Андижон полкаси" деб аташди. Анча олдин ашлачи Азиза билан Ўшга борганимда раҳматли Розияхон Мўминованинг қизи билан гаплашувдим. Қизининг сўзларига кўра, Розияхон Мўминова ўз рақсини "Ўш полкаси" деб атамаганидан умрининг охиригача афсусланган. Бу унинг Ўш театри саҳнасида сўнгги кунларигача рақсга тушган севимли рақси эди. 70 ëшида Розияхон ая бу рақсни охирги марта ўзининг юбилей концертида ижро этганди.
Дарвоқе, Ўшда 2018 йилда юз йиллигини нишонлаган Бобур номидаги театр - Туркистондаги энг қадимий театрлардан бири. Бугун бурқа ва ниқоб кийган хотунлар ва кўзларидан закийлик пишқираëтган тужжор ҳожакалар билан тўла Ўш бир пайтлар санъат ва маданият гуллаб яшнаган ўлка эди.
Розияхон Мўминова 16 феврал 1918 йилда Ўш шаҳрида туғилган. Ёшлигидан ҳаваскор рассомлик ва рақс санъати билан шуғулланган. Ёш, истеъдодли раққоса 14 ëшида саҳнага чиқди (фаолиятини 1932 йилда бошлаган) Қизиғи шундаки, у Ўш ўзбек мусиқали театрининг рассоми сифатида ишга қабул қилинади.
Розияхон ая ярим асрдан кўпроқ вақт давомида театрда ишлаб, 100 дан ортиқ рақслар тайёрлади. Жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган.
"Андижон полкаси", "Муножот", "Тановар", "тожик рақси", "Дилбар", "Занг", "Феруза", "Данача", "қирғиз бийи", "Киздарай", "Аичурак", Ҳинд, Араб, Tотор ва Уйғур рақсларининг мукаммал ижрочиси эди раҳмалли.
"Қиличбозлар" рақси бастакор Хачатурянни қанчалик машхур қилган бўлса, "Андижон полкаси" Розияхон аяни шунча машҳур қилди.
"Андижон полкаси" дунë рақс санъатининг олтин фондига киритилди. Ҳатто Сўмалида ҳам "Андижон полкаси" ижро қилинган
Розияхон ая театрда рассом¸ раққоса ва драматик актёр ўлароқ тиним билмай ишлади. 40-70 йилларда "Рустам", "Киммат", "Бўрон", "Кумушой" образларини яратди. "Бой ила хизматчи"да Жамила, "Ишкалчиларга ўлим" асарида Оксана каби ролларни етакчи актриса сифатида ижро этган эди. 1939 йилда Москвадаги қирғиз санъати ва адабиёти ўн йиллигида "Ганжи", "хум"каби рақслари билан иштирок етди. 1939 йилда театр санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун у биринчилардан бўлиб Қирғизистон ССРда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди, Меҳнат қизил байроғи ордени билан тақдирланди. 1940 йилда ижодий гуруҳ Фрунзе (ҳозир Бишкек) шаҳрини айланиб чиқиб ҳали санъат нималигини билмаган қирғизлар олдида таниқли раққоса ўлароқ ўз маҳоратини намойиш этди, ўша йили у Қирғизистон ССР Халқ артисти фахрий унвонига сазовор бўлди. Рақс санъатидаги бой тажрибасини ёш санъаткорларга ўргатди.
1982 йилдан театрнинг бош хореографи бўлиб ишлади. Республика ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, ўзбекларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган фаол эди. Раққоса бир неча марта Ўш вилоят ва шаҳар Кенгашларига сайланган.
У 1988 йилнинг сентябрда Ўшда вафот етди.
Ўшнинг Марказий кўчаларидан бирига Розия Мўминова номи берилган.
Мана сизга рақс тарихи мўҳтарам Шўҳрат Қўшоқбоевич. Балки Анжан марказидаги кўчалардан бирига Розия ая номини қўярсиз. Мендан айтиш.
Рассом ТУЗ