Get Mystery Box with random crypto!

Мошенник мулла бизни чув туширди Ассаломалайкум Туз оға, биз Қ | ELTUZ

Мошенник мулла бизни чув туширди Ассаломалайкум Туз оға, биз Қашқадарё вилояти Китоб шаҳридан ёзяпмиз.

Китоб туманининг тоғли Наримон қишлоғида яшовчи Ражаб (мулло бўлгани учун уни ҳамма Мулло Ражаб дейишади) исмли киши Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ва Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи тахминан 70га яқин кишидан энг камида 5000$ АҚШ долларидан олиб, 2010 йилдан буён Кореяга юбораман, деб, алдаб келди.

Мулло Ражаб давлатдан ҳам тадбиркорлик қилиш баҳонасида катта миқдорда 10 миллиард сўм пулни олиб, ўз вақтида қайтармагани учун яқинда қамоққа олинди ва унинг мол-мулки ўша кредитларни қоплаш учун хатланди.

Энди бизга ўхшаб Кореяга бориш учун пул берганлар эса, қандай қилиб пулимизни олишни билмасдан, куйиб ўтирибмиз.

Яқинда билдикки, Мулло Ражаб бундан 20 йил олдин ҳам жуда катта миқдорда наркотик моддалар савдоси билан шуғуллангани учун анча йил қамоқ жазосини ўтаб чиққан экан, яъни унинг ўтмиши ҳам жиноятга ботган экан.

У соқол қўйиб, тор доирада диний илми бўгани учун ҳаммани ишончига фирибгарлик йўли билан кирадиган қобилияти бор экан.

Бир сўз билан айтганда аслида фирибгар машенник бўлган экан.

Туз оға, сиздан илтимос, бизинг мурожаатимизни эълон қилинг, балки бизнинг муаммойимизга Қашқадарё вилояти ИИБ ва Прокуротураси ҳам этибор қаратса ва пулларимизни ундириб берса. @eltuz Сизга маслаҳатим иккитта: 1. Дин тужжорларига асло ишонманг. Соқол қўйган билан фозилу оқил бўлиб қолмайди. 2. Пулларингизни уйда сақланг.