Get Mystery Box with random crypto!

Алламжонов правани кимга беряпти? Салом Туз оға. Алламжонов мо | ELTUZ

Алламжонов правани кимга беряпти? Салом Туз оға. Алламжонов монополияси автоимтиҳонларда янги 300та савол тузган ва фақат ўзида ўқиганларга беряпти. Бошқа марказларда ўқиётганлар имтиҳондан ўн марталаб йиқилиб қайтяпти. Бир имтиҳон топширувчи 6, 5 млнга яқин пул сарфлабди имтиҳонлардан ўтиш учун, ҳали ўтолмабди. Қайта топшириш тўловлари қиммат - 250 минг. Монополистлар имтиҳондан йиқилган ҳар бир талабгор билан қайта боғланиб, ўз хизматларини таклиф қиляпти, яъни имтиҳон топширувчиларнинг шахсий маълумотлари улар учун очиқ, фақат улар учун. Хуллас, нима деётганлигимни тушундиз, шу ҳақида ёзинг, илтимос.

Мен ҳам журналистикада ўқийман, лекин қўрқаман ўйнашишдан, шахсий ҳаётим хавф остида қолишидан, шантажга учрашдан, лекин бу мавзуда жиддий журналистик суриштирув қилиш мумкин эди.

Бугун жуда қаттиқ афсус қилдим шу давлатда яшаётганлигимдан. @eltuz обуначиси, сиз ҳам ўхшаш муаммога дуч келдингизми? Бу борада маълумотга эга бўлсангиз, @eltuzbot га ёзинг.