Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 19

2022-06-12 13:27:26 Элтуз портали: Мингбулоқдаги 11- мактаб ўқитувчиаридан тумани халқ таълими бўлими мумдири А. Ғаниевга мурожаатнома Сизга шуни маълум қиламизки, 11-мактабда таълим сифати ва ўқитувчилар ўртасида бирдамлик ижро интизоми деган нарсалар кун сайин йўқолиб бормоқда.…
10.1K views10:27
Ochish/sharhlash
2022-06-12 12:24:11
Наманганлик аёл президентдан Аброр Мухтор Алий қўлида бўлган қизини қутқаришни сўради

Ўзини диний блогер Аброр Мухтор Алийнинг қайнонаси деб таништирган аёл Аброр Мухтор Алийни қизи Мўъмина Абдулҳаевага алдов йўли билан уйланиш, уни таҳқирлаш ва қийноққа солиш ҳамда қиз оиласи аъзоларига таҳдидлар қилишда айблаб чиқди.
Шевасидан наманганлик экани ишонилган бу аёл аудиода Ўзбекистон президентига мурожаат қилиб, Аброр Мухтор Алийга нисабатан чора кўришни йиғлаб сўраган.
Ҳозирда Мисрда истиқомат қилишини айтган бу аёл Аброр Мухтор Алийнинг хотинларидан бири бўлган қизи Мўъмина ҳаётидан хавотирда экани, аммо Аброр Мухтор Алий билан мулоқот қилишга қўрқишини маълум қилган.
Аёл, шунингдек, Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёевага мурожаат қилиб, ёрдам қўли чўзишни сўраган.
Аёл илгари сурган иддаолар бўйича Аброр Мухтор Алийнинг жавоби ҳозирча маълум эмас.
46 ёшли Мухтор Алий ижтимоий тармоқларда ўзининг зиддиятли диний даъватлари билан танилган.
(аудио @Qorqma_uz каналидан олинди)
13.4K viewsedited  09:24
Ochish/sharhlash
2022-06-12 11:35:18
Элтуз портали: "Биз ишчилар қул эмасмиз" ёхуд Шофирконда мажбурий меҳнат ҳақида

Ассалому алайкум Туз оға,

биз Бухоро вилояти Шофиркон тумани Жўйрабод қишлоғидан мурожаат қилмоқдамиз. Қишлоғимизда жойлашган 17-сон болалар боғчасида кўпдан буён ишлаб келмоқдамиз. Халқимизда бир гап бор: "Ёмғирдан қочиб, дўлга тутилдинг" ёки "У кунимиз бу кунимиздан баттар" бўлди.

Биз ишчи ходимлар аввалги мудирамизни ўрнига ҳар томонлама бизларга ўрнак бўладиган раҳбар келади деган умидда эдик. Яқинда боғчамизга туман Мактабгача таълим ташкилотида " Методист" бўлиб ишлаб келаётган Шоҳсанам Ёдгоровани бизнинг 17-сон болалар боғчамизда в. в. б. этиб тайинлаб кетишди. Ёдгорова Шоҳсанам бир вақтнинг ўзида икки жойда ишлайди. Шу сабабдан бизнинг боғчамизда кун давомида 2 соат ҳам ўтирмайди.

Ҳафта давомида тўпланиб қолган ишларни якшанба куни дам олиш кунига режалаштириб, бизни чақиртириб ишлашга мажбурлаб келмоқда. Биз ишчилар қул эмасмиз.

Ушбу мурожаатимизни тегишли идоралар атрофлича ўрганиб чиқади деган умиддамиз.
10.7K viewsedited  08:35
Ochish/sharhlash
2022-06-12 11:04:30
Бу концерт, мажлис ёки намойиш эмас, бу шакарга навбат. Қарши шаҳри.
10.9K views08:04
Ochish/sharhlash
2022-06-12 11:01:59
Лавров: Полша Украина ҳудудини фаол ўзлаштиришни бошлади

Россия Херсон ва Мелитополни эгаллаб олди.
Россия Мариуполни вайрон қилди.
Россия Бучада қатлиом уюштирди.
Россия Украина ҳудудининг 20 фоизини босиб олди.
Аммо Полша Украина ҳудудини ўзлаштирмоқда. Яъни ўзиники қилиб оляпти. Қойилман сизга жаноб Лавров. Ёлғонингиз шунчалар кўпки, ростингиз қолмади.
10.0K viewsedited  08:01
Ochish/sharhlash
2022-06-12 10:57:13 Лукашенко 12 июн куни Путин ва русларни "Россия куни" билан табриклаб, Россиянинг буюклигини эслатди.

Беларус президенти табрик телеграммасида Россия мураккаб геосиёсий шароитда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини муваффақиятли амалга ошириб, ўз миллий манфаатларини ишончли ҳимоя қилаётганини таъкидлади.
9.6K views07:57
Ochish/sharhlash
2022-06-12 10:56:02 Элтуз портали: Мингбулоқдаги 11- мактаб ўқитувчиаридан тумани халқ таълими бўлими мумдири А. Ғаниевга мурожаатнома

Сизга шуни маълум қиламизки, 11-мактабда таълим сифати ва ўқитувчилар ўртасида бирдамлик ижро интизоми деган нарсалар кун сайин йўқолиб бормоқда.

Нега дейсизми? Мактаб рахбарияти ўқитувчиларга бир ҳил назар билан қарамайди, яъни одам танлаш, таниш билишчилик сўнги йилларда ҳаддан зиёд кўпайган. Албатта, бу ҳолатни кўрган билган ўқитувчиларни кайфияти, ва ишга бўлган муносабати яхшимас. Масалан, ўқув йили олдидан қилинадиган дарс тақдимоти 3-4 та раҳбарлар иштирокида, ҳеч кимга айтмай, билдирмай, жамоа билан маслаҳат қилмай, қарор қабул қилинади.

Олдин ўзимизникилар кейин бошқалар қабилида. Устама ва мукофот пулларини умуман айтмаса ҳам бўлади, ҳаммаси яширинча амалга оширилади.

Бу йил ҳам мукофот пули ими-жимида ҳал қилинди. Биринчи ўринда мукофот пулини раҳбарлар ўзига ёзган - бу аниқ. Ўқитувчиларга эса мукофот пулига ҳали маблағ ажратилмади ёки кам ажратилди деган важлар ишонарли қилиб айтилади.

Ким буларни назорат қилади? Нимага ўқитувчилар мукофот пули берилаётгани билмайди, хамма бундан бехабар?

Мактабда бу йил мажлисбозлик ўта авжига чиқди. Ачинарли томони мажлислар дарс ўтилиши керак бўлган вақтларда ҳам якунланмайди.

Бундан ташқари мактабда чиқимлар рўкач қилиниб, тез-тез ўқитувчилардан пул ушлаб қолинябди. Мажбурий обуна ҳар йили ушлаб қолинади. Бу йил ҳам ананага содиқ қилдик. Май ойига келиб мактаб таъмири учун ҳам пул ушлаб қолинади, бу ҳам ҳар йилги анана.

Бу йил ҳам ҳар бир ўқитувчидан 300 мингдан пул ушлаб қолинди. Мабодо қайсидир ўқитувчи 300 минг беришдан бош тортса у жазоланади.

Қандай қилиб дейсизми?

Ўша эски усул - ўқитувчининг дарс соати камаяди. Устама мукофот пулини тушида ҳам кўрмайди.

Энди усбу чиқимларга ўқувчиларни ҳам жалб қилингани таҳсинга лойиқмас. Ҳар битта ўқувчидан 20-30 мингдан ёки кўнгилдан чиқариб деб, мактаб таъмирига пул йиғилди.

Мажбурий обуна ўқувчиларга ҳам мажбурий. Баъзи ота-оналар бунга эътироз билдириб пул бермаган бўлса, баъзилари боласи хархаша қилишидан безор бўлиб пул берган.

Шу кунларда мактабда эркак ўқитувчилар (ихтиёрий) мажбурий меҳнатга, таъмирлаш ишларига жалб қилинган. Ҳозирги кунда бозордаги нарх-наво ҳечкимга сир эмас. Ўқитувчининг хам оиласи, бола чақаси бор, қачонгача бунақа пул ушлаб қолишлар мажбурий меҳнатлари давом этади?

Раҳбарият агар ремонтга қатнашмасанг яна 300 минг бер, кетавер, сени ўрнинга одам ишлатамиз, деябди. Гапирсак, гап кўп. Ҳамма нарсани ёзиб тушинтириб бўлмайди.

Масъул ташкилот раҳбарлари келиб, мактабдаги вазиятни ўрганинг, ҳар битта ўқитувчи билан алоҳида гаплашинг, бизга одам танлайдиган раҳбар керакмас.

Директоримизни ёшларини ҳурмат қилиб, ўзларини ҳурмат қилиб, хафа бўлиб қиладилар деб, бир неча маратоба бу мурожаатни ёзиш фикридан қайтдик. Нафақага чиқиб, мактабга келиб келмай, ўринбосарларни ҳам қийнашни нима кераги бор.

Ҳурматли А. Ғаниев сизга бир илтимос бор: ўзимизнинг ўқитувчилар ичида директор бўлса бўлгудек номзодлар бор Абдураҳмонов Шарифжон, Иззатилаев Элёрбек, Ашуров Ойбекжон, Фатҳиддинов Фарҳоджон, шулардан бирини сайлов асосида директор қилиб беринг, ёшларга ҳам йўл бериш керак-ку. Албатта, мурожаатимиз четда қолмайди деган умиддамиз. 11-Мактаб жамоаси.
10.0K views07:56
Ochish/sharhlash
2022-06-12 10:32:52
10 июнь куни Тошкентдаги Россия элчихонасида "Россия куни" тадбири ўтказилган. Унда Ўзбекистон бош вазири бошчилигида ҳукумат ҳайъати ва кўплаб маданият ва жамоат фаоллари иштирок этганлар. Иттифоқчи давлат тадбирида қатнашишни, ҳатто бу яккамохов бўлса ҳам, тушунса бўлади. Лекин, иккиюзламачилик ёмон нарса. Украина элчихонасига бориш норасмий тарзда тақиқланганди холислик бузилади деб. Эсингизда бўлса, Украина элчиси билан учрашган бир неча фаолларни обориб олиб келишганди. Россия элчихонасига борилса холислик бузилмас эканда а?
10.4K views07:32
Ochish/sharhlash
2022-06-12 10:18:19
Гурлан ҳокими юқорироқ лавозимга тайинланди. У аввалроқ ҳайфсан олган ва фермерларга таҳдид қилганди

Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачилов Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У ўтган йили ноябрда фаолиятидаги жиддий камчиликлар учун ҳайфсан олган, жорий йил февралида эса кластер билан шартнома тузмай, кооперативларга уюшмоқчи бўлган фермерларга “статялар” билан таҳдид қилган. @eltuz Хуллас, машинаси борлар билади. Машина ғилдираги устидаги ялтироқ қалпоқ алмашса ҳам, мотори бузуқ машина тирилмайди. Ҳоким эмас тизим алмашсин.
12.4K views07:18
Ochish/sharhlash
2022-06-12 10:13:24 Элтузга хабар беришларича, Бухоро шаҳрида кечадан буён иссиқ ва совук сув умуман йўқ. Бу жазирамада шаҳар аҳли ва айниқса сайёҳлар нима қилаётган бўлса?
11.1K views07:13
Ochish/sharhlash