Get Mystery Box with random crypto!

Элтуз портали: Мингбулоқдаги 11- мактаб ўқитувчиаридан тумани | ELTUZ

Элтуз портали: Мингбулоқдаги 11- мактаб ўқитувчиаридан тумани халқ таълими бўлими мумдири А. Ғаниевга мурожаатнома

Сизга шуни маълум қиламизки, 11-мактабда таълим сифати ва ўқитувчилар ўртасида бирдамлик ижро интизоми деган нарсалар кун сайин йўқолиб бормоқда.

Нега дейсизми? Мактаб рахбарияти ўқитувчиларга бир ҳил назар билан қарамайди, яъни одам танлаш, таниш билишчилик сўнги йилларда ҳаддан зиёд кўпайган. Албатта, бу ҳолатни кўрган билган ўқитувчиларни кайфияти, ва ишга бўлган муносабати яхшимас. Масалан, ўқув йили олдидан қилинадиган дарс тақдимоти 3-4 та раҳбарлар иштирокида, ҳеч кимга айтмай, билдирмай, жамоа билан маслаҳат қилмай, қарор қабул қилинади.

Олдин ўзимизникилар кейин бошқалар қабилида. Устама ва мукофот пулларини умуман айтмаса ҳам бўлади, ҳаммаси яширинча амалга оширилади.

Бу йил ҳам мукофот пули ими-жимида ҳал қилинди. Биринчи ўринда мукофот пулини раҳбарлар ўзига ёзган - бу аниқ. Ўқитувчиларга эса мукофот пулига ҳали маблағ ажратилмади ёки кам ажратилди деган важлар ишонарли қилиб айтилади.

Ким буларни назорат қилади? Нимага ўқитувчилар мукофот пули берилаётгани билмайди, хамма бундан бехабар?

Мактабда бу йил мажлисбозлик ўта авжига чиқди. Ачинарли томони мажлислар дарс ўтилиши керак бўлган вақтларда ҳам якунланмайди.

Бундан ташқари мактабда чиқимлар рўкач қилиниб, тез-тез ўқитувчилардан пул ушлаб қолинябди. Мажбурий обуна ҳар йили ушлаб қолинади. Бу йил ҳам ананага содиқ қилдик. Май ойига келиб мактаб таъмири учун ҳам пул ушлаб қолинади, бу ҳам ҳар йилги анана.

Бу йил ҳам ҳар бир ўқитувчидан 300 мингдан пул ушлаб қолинди. Мабодо қайсидир ўқитувчи 300 минг беришдан бош тортса у жазоланади.

Қандай қилиб дейсизми?

Ўша эски усул - ўқитувчининг дарс соати камаяди. Устама мукофот пулини тушида ҳам кўрмайди.

Энди усбу чиқимларга ўқувчиларни ҳам жалб қилингани таҳсинга лойиқмас. Ҳар битта ўқувчидан 20-30 мингдан ёки кўнгилдан чиқариб деб, мактаб таъмирига пул йиғилди.

Мажбурий обуна ўқувчиларга ҳам мажбурий. Баъзи ота-оналар бунга эътироз билдириб пул бермаган бўлса, баъзилари боласи хархаша қилишидан безор бўлиб пул берган.

Шу кунларда мактабда эркак ўқитувчилар (ихтиёрий) мажбурий меҳнатга, таъмирлаш ишларига жалб қилинган. Ҳозирги кунда бозордаги нарх-наво ҳечкимга сир эмас. Ўқитувчининг хам оиласи, бола чақаси бор, қачонгача бунақа пул ушлаб қолишлар мажбурий меҳнатлари давом этади?

Раҳбарият агар ремонтга қатнашмасанг яна 300 минг бер, кетавер, сени ўрнинга одам ишлатамиз, деябди. Гапирсак, гап кўп. Ҳамма нарсани ёзиб тушинтириб бўлмайди.

Масъул ташкилот раҳбарлари келиб, мактабдаги вазиятни ўрганинг, ҳар битта ўқитувчи билан алоҳида гаплашинг, бизга одам танлайдиган раҳбар керакмас.

Директоримизни ёшларини ҳурмат қилиб, ўзларини ҳурмат қилиб, хафа бўлиб қиладилар деб, бир неча маратоба бу мурожаатни ёзиш фикридан қайтдик. Нафақага чиқиб, мактабга келиб келмай, ўринбосарларни ҳам қийнашни нима кераги бор.

Ҳурматли А. Ғаниев сизга бир илтимос бор: ўзимизнинг ўқитувчилар ичида директор бўлса бўлгудек номзодлар бор Абдураҳмонов Шарифжон, Иззатилаев Элёрбек, Ашуров Ойбекжон, Фатҳиддинов Фарҳоджон, шулардан бирини сайлов асосида директор қилиб беринг, ёшларга ҳам йўл бериш керак-ку. Албатта, мурожаатимиз четда қолмайди деган умиддамиз. 11-Мактаб жамоаси.