Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 16

2022-06-14 18:58:26
Нима бу аҳвол? - Осилиб ётибди.
9.2K views15:58
Ochish/sharhlash
2022-06-14 18:55:19
Бугунги ҳақиқат - "Кӯпайди"
9.7K views15:55
Ochish/sharhlash
2022-06-14 18:38:50

9.3K views15:38
Ochish/sharhlash
2022-06-14 15:25:28 Мошин бозорда аравакашлик қиладиган ўзбек куëвнинг ўз тўйида келинга шапалоқ солгани видеоси дунëга тарқалди.
Париж¸ Лондон ва Лиссабондаги афкор омма аравакашнинг бу қилмишини инсоният тарихидаги энг қабиҳ иш дея лаънатлашди.
Чунки тўй куни - келин учун байрам. Бу байрамни бузиш¸ қизгинанинг орзу умидларини чил-парчин қилиш Каъбатиллога ўт қўйган билан тенг.
Германиянинг Мюнхен шаҳрида яшовчи адвокат Лин Швайсфуснинг ëзишича, инглиз тилидаги твиттер бу видеодан портиллаб кетган: "Энг ҳайратланарлиси, бу одамнинг тўй куни ҳатто бошқаларнинг олдида ҳам хотинига тажовуз қилиш ҳуқуқини ҳис қилиш эди. У буни тўлиқ жазосиз қилди. Ҳеч ким эътироз билдирмади, ёнидаги бошқа одам ҳатто кулиб юборди.
Нега норозилик бўлмади? Кимдир бу ҳақда полицияга хабар берганми? Ёки зиёфат давом этдими? Энг ёмони, бу ёш аёл ўзини бу очиқ-ойдин ҳақоратли ва зўравон муносабатлардан халос қила олмайди, деган фикрдир. Аёлларга нисбатан зўравонликка жамият тоқат қилиши ақлга сиғмайди."
Асли Шотландиялик бўлган Швайсфурт хонимниг яна ëзишича, мабодо бу воқеа Шотландияда бўлганида келиннинг дугоналари бу эркакни ëтқизиб, баланд ўкчалари билан тепкилаб ташашарди. Мабодо ўлдириб қўйишса, суд бу дугоналарни оқларди.
Эҳҳ Швайсфус хоним сиз менинг раҳматли қариндошим Ҳикматулло оға ўз хотини Анабийини қандай савалаганини кўрмагансиз-да. Ҳикматулло оға ўз хотинини ëмон урарди. Уриб, тепкилаб ташарди. Бир гал Анабийи опа золим эридан қочиб, бетон ариққа бориб йиқилди. Шунда Ҳикматулло оға бориб, Анабийини тепиб, тепиб бетон ариқ ичига преслаб қўйди. Бечорани тани бетон ариқ шаклига кириб, тўртбурчак бўлиб қолганди. Хотин уруш ашнақа бўлади. Тўй куни битта шапалоқ урган куëв қилмиши ҳали ҳолва.
Шу кунда хотини қиз туғиб, роддомдан обчиқаëтган ота-эналар яна 18 ëки 20 йилдан кейин бу қизнингизни эри савалайди. Тайëр тураверинглар.
11.1K views12:25
Ochish/sharhlash
2022-06-14 15:25:25
Аёлсевар миллат туркумидан - Расом Туз
10.2K viewsedited  12:25
Ochish/sharhlash
2022-06-14 13:45:42 Бунча хунрезликларга, инсофсизликларга қачонгача чидайлик?

Олдинги мудир даврида директоримиз иккаласини тили бир, ҳеч нарса қилиб бўлмасди. Нимадур муаммо билан чиқсак, фақат ўзимизга қийин бўларди. Энди янги мудир келди деб, ҳаракат қилиб кўрдик оз-моз, бундаям бир натижа чиқмади.

Ҳамма ишларни олий малумотли, олий тоифали ўқитучилар қилади, 4 йил итдай ўқиб олий таълимда қора ишчи бўлиб юрсак, бу нима деган гап?

Ҳар ойликда чиқим ушланса, ремонтга жарақ-жарақ пулларни йиғиб ўзимиз ремонт қилсак, қачонгача бу ишлар давом этади?

Буларни попугиниям пасайтириб қоядиганлар борми?

Тўғри, одам ўзи яшайтурган жойини тозалаб ўтириши керак. Бу дегани ҳамма ишни олий тоифали ўқитучилар қилиш керак дегани эмас-ку.

Бу ишларни қиладиган теҳҳодимлар бор улар шу иши учун ойлик олади, ўқитучилар иттай иш қилиб чарчаб ўқучига қандай дарс беради, ҳар куни эрталабда ярим соат йиғилиш болиб ҳаммани асаби бузилади бу бузилган асаб билан қандай дарс ўтиш мумкин

Президентимиз олий тоифали ўқитучининг ойлигини 1000$ га чиқараман, таълимни кучайтираман деб юрган бир пайтда, чекка қишлоқнинг оддий битта директори ўқитучиларни шунақа қилиб эзиб сиёсатни оёқ ости қилиб турса қандай бўларкин?

Бу ҳақида янги мудирга ҳам хабар бердик, исбот сўралди. Бундан ортиқ қанча қандай исбот керак?

Бу директор ўзи ҳожи бўлгани билан инсонлар ҳаққидан қўрқмайдиган, сигири туғсаям пул йиғиштирволадиган ноинсоф инсон.

Бу тепадаги расмлар энг охиргилари.

Ундан олдинги қилган ишларини гапирсак жуда гап кўп.

Бу инсофсизликни бутун Мингбулоқ туманида, олий таълимда ишлайдиганлар жуда яхши билади.

Бу ишларга қачон чек қўйилади? Қачон бу мактабдаям маза қилиб ишланади?
10.9K views10:45
Ochish/sharhlash
2022-06-14 13:45:27
Элтуз портали: Наманган вилояти Мингбулоқ ХТБ раҳбари А. Ғаниевга 43-чи мактаб ходимларидан мурожаатнома
10.3K views10:45
Ochish/sharhlash
2022-06-14 13:30:39 Миллатнинг улуғ шоири Усмон Азимни сазойи қилмоқчи бўлган тавияларга дакки бергандим сал олдин. Рамзанни улуғлаб "биннаса" бўлган типнинг нито ҳаракатларидан кейин, дарров бармоғим билан пўписа қилиб, ëзиб қўювдим. Гап эгасига етди. Аммо бу овсарсимон гала ҳақиқий шоир ким ва уни ҳурмат қилиш одоби машваратини ҳали ҳам англаб етмади. Усмон акани менам ўз вақтида танқид қилганман. Усмон акани марҳамат Мурод Карим танқид қилсин¸ Бахром Рўзимуҳаммад танқид қилсин. Уларнинг ҳадди бор бу ишга. Маънавий ҳуқуқ қозонган. Аммо кема қозонхонасида гўлаҳлик қилишга ҳам салоҳияти йўқ кимарсалар юрт ойдинига иштонини ечиб кўтини кўрсатса, у кимарсаларнинг бошига сўйил ëки гурзию гаврон билан солиш яна Рассом Туз зиммасига тушди. Сўз эркинлиги жоҳил битлиқи рамзанпарастларга келганда дарҳол тўхтайди. Тормоз босилади. Уйга кириб олиб ғинғиллаëтган чивин ўлдирилади¸ пашшага дихлофос сепилади. Шу ерда нуқта. Шоир шеърини ўқиймиз.
Қўшиқ айтар бўлсам юрагим тўлди,
Йиғлашдан кўр бўлди ойдин кўзларим.
Эски дўстларимнинг ҳаммаси ўлди,
Ҳали туғилган йўқ янги дўстларим.
Кўйлагим ҳилпирар Вақт шамолида,
Икки ёнбошимда тубсизлик — ёвуз.
Чиқаман ёлғизлик истиқболига
Бошларим — ловуллаб, юрагим — совиб.
Увлайман самога бошимни буриб,
Овозим етмагай аммо тангрига.
Кўзи кўр дунёдай довдираб юриб,
Кираман ўзимнинг муздай қаъримга.
Мени аста-аста хазон айлар дард —
Мени юта бошлар торлик, танқислик..
«Йўлим қани?», дейман — кўринади қалб,
«Манзил қайда», дейман — келар ёлғизлик.
10.5K views10:30
Ochish/sharhlash
2022-06-14 12:32:57 Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда.

Сўнгги маьлумотларга қараганда Қишлоқ қурилиш банк зампреди Абдураҳмонов Ғофуржон Ғуломович шаҳар ҳокими бўлиши кутилмоқда экан.
11.1K viewsedited  09:32
Ochish/sharhlash
2022-06-14 12:26:35 Чеченистонда: Ахмад - Сила, Ўзбекистонда: Аброр - Сила! Қойил лекин... Аброр Абдуазимов кимга ишлайди деган саволга узил-кесил жавоб берилгандек.
11.4K views09:26
Ochish/sharhlash