Get Mystery Box with random crypto!

Элтуз портали: 'Биз ишчилар қул эмасмиз' ёхуд Шофирконда мажб | ELTUZ

Элтуз портали: "Биз ишчилар қул эмасмиз" ёхуд Шофирконда мажбурий меҳнат ҳақида

Ассалому алайкум Туз оға,

биз Бухоро вилояти Шофиркон тумани Жўйрабод қишлоғидан мурожаат қилмоқдамиз. Қишлоғимизда жойлашган 17-сон болалар боғчасида кўпдан буён ишлаб келмоқдамиз. Халқимизда бир гап бор: "Ёмғирдан қочиб, дўлга тутилдинг" ёки "У кунимиз бу кунимиздан баттар" бўлди.

Биз ишчи ходимлар аввалги мудирамизни ўрнига ҳар томонлама бизларга ўрнак бўладиган раҳбар келади деган умидда эдик. Яқинда боғчамизга туман Мактабгача таълим ташкилотида " Методист" бўлиб ишлаб келаётган Шоҳсанам Ёдгоровани бизнинг 17-сон болалар боғчамизда в. в. б. этиб тайинлаб кетишди. Ёдгорова Шоҳсанам бир вақтнинг ўзида икки жойда ишлайди. Шу сабабдан бизнинг боғчамизда кун давомида 2 соат ҳам ўтирмайди.

Ҳафта давомида тўпланиб қолган ишларни якшанба куни дам олиш кунига режалаштириб, бизни чақиртириб ишлашга мажбурлаб келмоқда. Биз ишчилар қул эмасмиз.

Ушбу мурожаатимизни тегишли идоралар атрофлича ўрганиб чиқади деган умиддамиз.