Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 20

2022-06-11 23:06:06 Рассом Туз: Ўзбекча гоп стоп
Самарқандда немис тадбиркорни ўлдирган гоп стопчилар узоқ муддатга қамалди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида тадбиркорлик билан шуғулланиб келган Германия ватандошини ўлдирган 5 кишига суд ҳукми бўйича 19 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазолари тайинланди.
Маълум бўлишича, 2021 йил декабрь ойида 47 ёшли Германия ватандоши Абдулваҳҳоб Қаюмий Жомбойдаги ўзи яшаб турган уйга электр тармоқларини созлаш учун уста чақиради. Хорижлик тадбиркорнинг уйида кўп миқдордаги пулни кўриб устанинг фикри бузилади. Шундан сўнг тўрт шеригини ёнига олиб, Германия ватандоши уйига босқин уюштириб, уй эгасидан пул талаб қилишади. А. Қаюмий хонадонида пул йўқлигини айтгач, уни дўппослаб қийнашади ва қўл-оёғини синдириб қочиб кетишади.
Шифокорларнинг муолажаларига қарамай, А. Қаюмий шифохонада ўлди.
Уйдаги кузатув камерасида босқин кадрлари сақланиб қолгани сабабли ИИБ ходимлари жиноий гуруҳни қисқа муддатда қўлга олади.
Суд ҳукмига кўра, жиноят ташкилотчиси бўлган электр устасига 19 йил, унинг уч жиноий шеригига 16 йилдан 18 йилгача қамоқ жазоси берилган. Босқиндан хабардор бўлгани ҳолда уларни тадбиркорнинг уйига олиб бориб қўйган таксичи 13 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Ўзбекча гоп стопчилар қамағда.
6.1K views20:06
Ochish/sharhlash
2022-06-11 18:12:40
Ҳокимга хушомад қилиш керак эмас, аксинча, уни танқид қилиш керак...
11.2K views15:12
Ochish/sharhlash
2022-06-11 18:07:50
Ўзбекистоннинг Олмалиқ шаҳридан Туркиянинг Денизли шаҳрига икки юк машинасида мис олиб борган ўзбек ҳайдовчилари турк қароқчилари томонидан беш кун ушлаб турилган, юклари эса таланган. Ҳозиргача Ўзбекистон ватандошларига ҳеч ким ёрдам бергани йўқ - на Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва на Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси. Март ойида Ўзбекистондан чиқиб кетган ҳайдовчилар ҳалиям ватанларига қайта олишмади.
10.8K views15:07
Ochish/sharhlash
2022-06-11 17:43:11
Шакар жанги
11.4K views14:43
Ochish/sharhlash
2022-06-11 17:30:59 Элликқалалик доктор Алимардон Султонов диний экстремизмда айбланиб, 7 йилга кесилди. Доктор қамағда.
10.5K views14:30
Ochish/sharhlash
2022-06-11 15:19:14 Феврал ойи охирида Россия бостириб кирганидан бери Украина 10 мингга яқин аскари урушда ҳалок бўлганини айтади

Президент маслаҳатчиси Олексий Арестович ижтимоий тармоққа берган интервюсида Украина урушнинг дастлабки 100 кунида, яъни 3 июнгача қанча аскарини йўқотгани ҳақида сўралганда, айнан шу рақамни берди.
11.0K views12:19
Ochish/sharhlash
2022-06-11 14:42:46
Украина мусулмонлари диний бошқармаси бошлиғи Саид Исмагилов истеъфога чиқди ва фронтга кетди

“Баҳорда мен муфтийлик лавозимини тарк этиб, илмий ва ижтимоий фаолиятга бағишлани режалаштирган эдим, бироқ босқинчилар ҳар бир украиналикнинг ҳаётига ўз тузатишларини киритишди”, — деб ёзди у Фейсбукда.
11.3K views11:42
Ochish/sharhlash
2022-06-11 13:21:18
"Путин - х*йло, Лавров - с*ка". Ереванда Россия Ташқи ишлар вазирини шундай қарши олишмоқда.
11.5K views10:21
Ochish/sharhlash
2022-06-11 13:18:41 Мелитопол ва Херсонда украин фуқароларига Россия паспортлари тарқатилмоқда
11.1K views10:18
Ochish/sharhlash
2022-06-11 13:14:51 Элтуз портали: Андижон вилояти прокуратураси мактаблар директорларидан қандай ҳужжатга имзо олмоқда?

Ассалому алайкум Туз оға

Андижонда ғалати ишлар бўляпди.

Андижон вилоят ХТБ мудири 33 млрд камомад туфайли қўлга тушганди яқинда.

Бу камомадлар қаерданлигини ҳамма билади, айниқса раҳбарлар.

Икки кун олдин Андижон вилоят прокуратураси ҳамма туманлардаги мактабларга хат чиқариб, шу хатда сўралган ва олинган нарсаларни миқдорини ёзмасдан, мактаб директорлари, спорт ўқитувчилари ва завхозлар қўл қўйиб, печат босиб, беришини сўрашятпи.

Менимча, керакли миқдорни жадвални ичига қўшиб ёзиб, А.Миркамиловни айбини камайтиришадиёв.
11.6K views10:14
Ochish/sharhlash