Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 21

2022-06-11 13:09:32 Элтуз портали: Хоразмдаги 6-интернатда ёзги таъмир "бошоғриғи"

Ассалому алейкум Туз оға!

Бу хабарни Хоразм вилояти 6-интернатдан ёзмоқдаман. Мен шу интернатда ўқитувчисиман.

Интернат директори ходимларни иш вақтида меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришга мажбурламоқда. Бу нарсалар МЖТКнинг 51-моддасини бузилиши ҳисобланади.

Интернат директори Ҳамид Жуманиязовнинг коррупцион схемаси интернат бўйлаб кенг қулоч ёзган.

Ўқитувчи ишчи ходимлар ўз ишидан ажралмаслик учун ҳеч нарса дейиша олмайди. Бу мажбурий меҳнат эканини яхши биламиз. Лекин ҳеч ким гапира олмайди. У кишини вазирликда ҳимоячилари бор экан. Ҳеч кимни гапини бир тийинга олмайди. Шаҳар ҳокимлиги, халқ таълими қаерга қараяпти?

Интернатни ўтган 10 йил ичида биттаям холис комиссия келиб текширмаган. Бу албатта Х. Жнинг тепадагиларни оғзини мойлаши сабабли бўлса керак деб ўйлаймиз.

Директор ва унинг ўнг қўллари фақат соққа қилиш билан банд. Ишга кириш, ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш доллар мактабда.

Илтимос, шу директорни қаттиқ назоратга олиб чора кўринглар.

Ҳар йили ўқувчилар ёзги таътилга кузатилиши билан мактаб-интернатда ремонт деган "бошоғрик" бошланади. Х.Ж таъмир учун ҳар бир ўкитувчидан пул йиғиб олади.

Арзон сифатсиз краска олиб келиб, хоналарга ишлатади. Касаба уюшмадан юборилган ҳамма совғаларни биринчи бўлиб ўзига олиб, ўзидан орттирган совғаларни 3-4 ўқитувчиларга бериб қўяди.
11.4K views10:09
Ochish/sharhlash
2022-06-11 13:02:02
Катта жиноятчини қўлга олишди

"Жиноятчи" жуда кўп миқдорда ўз пулига шакар сотиб олган экан.
14.1K views10:02
Ochish/sharhlash
2022-06-10 19:16:39 Путин ўзини Пётр I билан қиёслади. Путиннинг ўта мунозарали талқинига кўра, Россия томонидан йўқотилган ерларни “қайтарган”.

"Қайтариш ва мустаҳкамлаш ҳам бизнинг қисматимизга тушди", дея қўшимча қилди у.
9.0K views16:16
Ochish/sharhlash
2022-06-10 19:13:27 Россиянинг айрим мудофаа корхоналари уч сменада ишлай бошлади

Россия Федерациясининг бу йилги давлат мудофаа буюртмаси "600-700 миллиард рублга ўсиши кафолатланган", деди ҳарбий-саноат комплекси.
9.0K views16:13
Ochish/sharhlash
2022-06-10 19:01:23 Бахтиёр Шоҳназар, Торонто, Канада: Ўрис телевидениесига чиқиб, Ўрусия империяси ва Ўрусия байроқлари фонида ҳарбий кийим кийиб, босқинчи миллатни мадҳ этиб, шеър ўқийдиган, уларни томоша қилиб, завқ олиб, ғурурланадиган аҳмоқлар фақат биздан чиқади, шекилли.

Ўрис ТВсида ўрисларни кўкка кўтариб, бошқа миллатларга паст назар билан қарайдиган мазмундаги шеърлар ўқиган ўрис, озарий, ўзбек, қирғиз, мўғул ва тожикларни кўрганимдан кейин бу фикрим тўғрилигига яна бир марта ишондим. Улар орасида қозоқлар йўқлиги мени севинтирди, умид учқуни қозоқлар!

Тилмоч бўлганим учун, шеърларни эринмай ўзбекчага ўгирдим. Илк шеърни ўрис Александр Добринин ўқиди:

Нега шовқин соляпсиз, эй, халқдан чиқиб, ириллаганлар,
Нега Ўрусияга муртадликда таҳдид қиляпсиз?
Сизни нима ҳаяжонга солди? Литвадаги халқ чиқишими?
Аралашманг: бу тортишув славянлар орасидаги тортишувдир,
Рўзғорда бўладиган, пешонага ёзилган эски тортишув,
Бу масалани сиз ҳал қилмайсиз.

Наби Набийев, Озарбайжон:

Бу қабилалар анчадан бери
Бир-бирига душмандир,
Урушлар гоҳ у томоннинг, гоҳ бу томоннинг
Фойдасига ҳал бўлган.

Сардобек Турсунов, Ўзбекистон:

Тенгсиз урушга ким чидай олади,
Манман полякми ёки содиқ ўрис?
Ўрис денгизига ўрис сойлари қуйиладими?
Ёки, қурийдими?

Екатерина Чершакова, Ўрусия:

Бизни тинч қўйинг: Қон босган
Муқаддас китобларни ўқимаганмисиз?
Бу оиладаги ўзаро душманликни
Сиз тушунолмайсиз.
Сиз учун Кремлнинг ҳам, Праганинг ҳам саси йўқ,
Урушдаги жон сақлаш учун кўрсатилган жасурлик,
Сизни ўзига жалб қилади -
Ва, сиз биздан нафратланасиз.

Эмин Гулийев, Озарбайжон:

Нима учун? Энди жавоб беринг:
Ёнғиндан хароб бўлган Москвада
Бизга бўйинтуруқ осмоқчи бўлган,
Сизни эса остида титратиб эзганларнинг
Амрини бир пул қилганимиз учунми?

Виктор Куксов, Ўрусия:

Дунёни бўйсундирмоқчи бўлган одамни
Тубанликка қулатиб, ўз қонимиз эвазига
Оврўпага эркинлик, ғурур ва
Тинчлик ўрнатиб берганимиз учунми?

Мирқодир Миркомилов, Ўзбекистон:

Гап деса қоп-қопсиз -
Ўзингизни ишда кўрсатинг!
Ёки, ётоқда ётган марҳум баҳодир,
Измаилдаги найзасини санчишга кучи қолмаган.

Насибжан Мамажанов, Қирғизистон:
Ёки, ўрис чорнинг гапи ўтмай қолдими?
Ёки, Оврўпа билан урушиш биз учун янгиликми?
Ёки, ўрислар ютқазишга ўрганиб қолдими?

Муҳаммадқодир Набиев, Ўзбекистон:

Ёки, биз озчилик бўпқолдикми?
Ёки, Пермдан Тавридагача,

Амарбаясгалан Баярцайхан, Мўғулистон:

Финларнинг совуқ қояларидан,
Оташин Колхидагача,

Исрофил Ҳалимов, Тожикистон:

Чокка тушган Кремлдан,
Тепса-тебранмас Хитой деворигача,
Темир қалқонини ярақлатиб,
Ўрис ери қўзғалмайдими?

Иван Самойлов, Ўрусия:

Хўш, ириллаганлар, ўғлонларингизни
Биз тарафга юборинг,
Ёт бўлмаган қабрлар орасидаги,
Ўрусия далаларида уларга ҳам ер топилади.

Бугун Нуруллоҳ Рауфхон домла "мустақилликни бошқатдан қозониш керак шекилли" деб ёзганида минг марта ҳақ эди!

Мен Украинада босқинчилик уруши олиб бораётган давлатни кўкка кўтарадиган шеърлар билан ўрис идеологиясини бошқа халқларга тиқиштираётган манқуртлардан нафратландим. Бошқа гап ёзишга тоқатим қолмади, сиз ёзинг!
9.0K views16:01
Ochish/sharhlash
2022-06-10 18:52:47 Украина президенти Владимир Зеленский Копенгаген Демократия саммитида сўзлаган нутқида Украинанинг Европа Иттифоқига ўтишини дастаклашда иккиланаётган Европа давлатларини танқид қилди.

Аввалроқ Блоомберг агентлиги Дания ва Нидерландия Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақоми берилишига қарши эканини маълум қилган эди.
8.4K views15:52
Ochish/sharhlash
2022-06-10 18:50:08 Руслар ишғоли остидаги Мариуполда вабо тарқалди

Мариупол мэри Вадим Бойченко шаҳарда юқумли касалликлар авж олганини айтди.

"Шаҳар бўйлаб вабо, дизентерия ва бошқа юқумли касалликлар аллақачон тарқалмоқда, бироқ [босқинчи ҳокимият] буни яширмоқда. Шаҳар карантинга олинган. У ердан ҳеч ким чиқарилмайди ва киритилмайди", деди мэр Бибисига.

Мернинг сўзларига кўра, ҳозир Мариуполда вабо билан касалланган ўнлаб беморлар бўлиши мумкин ва уларнинг сони тез суръатларда ўсиб бормоқда.

"Инфекция жуда тез тарқалмоқда. Уни ушлаб туриш учун шароит йўқ. Шифокорлар, юқумли касалликлар шифохоналари йўқ. Юқумли касалликлар шифохонамиз барча жиҳозлар билан бирга вайрон бўлди, шифокорлар ҳалок бўлди", - деди шаҳар ҳокими. .

Бойченконинг фикрича, эпидемия ёйилса, минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, аниқ фактлар йўқ, чунки шифохонага кириш имкони йўқ. Шунга қарамай, Вадим Бойченконинг фикрича, Мариуполда вабо эпидемияси бошланганини айтишга имкон берадиган барча белгилар мавжуд.

Жумладан, шаҳарда жасадлар кўмилмаган, шундоқ кўчаларда ётган ўликлар кўп, иссиқлик ва ҳаво димлиги.
8.7K views15:50
Ochish/sharhlash
2022-06-10 17:48:07 Элтуз натижа: Давлат экология қўмитаси техник носозлик юзага келганини эътироф этди РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида жойлашган тадбиркорлик субъектининг давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун 10 млн 500…
8.9K views14:48
Ochish/sharhlash
2022-06-10 17:44:47 Элтуз портали: Асаканинг Улуғбек ва Камолот ФМЙларида сентябрдан буён оқова суви келмаяпти Ассалому алайкум Туз оға! Биз Асака тумани Асака шаҳри Улуғбек МФЙ, Камолот МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар номидан сизга мурожаат қиляпмиз. Ушбу ҳудудларга 2021 йил сентябр ойидан бери оқава сув келмай қўйган, мурожаатимизни Асака тумани ҳокимлиги кўриб чиқмаяпти. Экинларимизни суғоргани умуман сув йўқ. Ҳаммаёқ қовжираб, чўл бўлиб ётибди. Ичимлик сувини ҳам 1 ойда 2 маротаба беради. Илтимос, шу масалани канализда ёритиб берсангиз, зора туман ҳокимлигига инсоф бериб, биз фуқароларни муаммоимизни ҳал қилиб беришса.
8.9K views14:44
Ochish/sharhlash
2022-06-10 17:15:19 Элтуз портали: Паяриқда амирлик ҳукмронми? Ассалому алайкум Туз оға, мана хабарларда ёзяпсиз террорчилик гуруҳлари қўлга олинди деб. Аммо шу кунларда Ҳукумат ҳам дунёвий қонунларга ҳам тупуриб қўйяптику. Мен Самарқанд вилояти Пайариқ туман солиқ инспекциясида ишлайман. Иш вақти эрталаб саккиздан қачон отбой берилишига довур экан. Юқоридан шунақа топшириқ бўлмаса бунақа қилолмасди. Биз Халифалик ёки амирлик, султонликда яшамаяпмизку, бошлиқларингиз амри вожиб дейдиган. Хўп дунёвий давлат сиёсатини юритолмас эканмиз, унақада диний давлат қурайлик деган тушунча келадида ҳар қандай одамнинг ҳаёлига. Шахсан мен дунёвий давлат тарафдориман. Лекин раҳбарларнинг "ўтиш даври" ҳақидаги чўпчаклари жонимга тегди. Яқинда прокуратура ходими келиб мажлис қилди, унинг сўзларига қараганда ўтиш даври 30-50 йил эмиш. Бизда шанба куни учун ойлик ҳисобланмайди, ҳатто якшанба куни ҳам ишлашимиз керак экан. Бугун биз экстремистлар деб атаётганлар ҳам шомдан кейин ишлаш ҳаром, жума куни дам олиш деб мафкуравий тарғибот қилишса эрталаб 8 дан кечаси 21-22 гача, ҳафтасига 7 кун ишлайдиганлар албатта диний тарғиботчиларнинг тарафини танлайдида. Сиз орқали Давлат солиқ қўмитаси раисига мурожаат қилмоқчиман. Меҳнат қонунчилигига тупуришга ким рухсат берди? Ё ўзингиз меҳнат вазири бўлган пайтингиз шунга аҳд қилганмисиз? Аттестация деб қўқитмоқчи бўлишади, қанақа одамлар ишга олинаётганлигини кўриб турибмиз. Аттестация олишдан олдин 2 варақ диктант олиш, диктантдан ўтганларни эса иншо ёки баён ёздириш керак. Шу босқичдан ўтганларни аттестацияга қўйиш керак. Аттестация инсон омилисиз олинсин, коррупционер раҳбариятнинг буюртмасини бажарадиган аттестация комиссясига ишонч ноль ёки минус икки.
9.4K viewsedited  14:15
Ochish/sharhlash