Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 18

2022-06-13 16:59:32 Украин ва Россия қўшинлари Северодонецк шаҳрининг «ҳар бир метри учун» жанг қилишаяпти, деди Президент Зеленский.

Украин ҳарбийларига кўра, Украин кучлари Северодонецк марказидан «сиқиб чиқарилганлар», бунга Россиянинг артиллерия устунлиги сабаб бўлмоқда.

Украина ўзининг Совет замонидаги замбарак ўқлари тугаб бораётгани, Ғарб берган тўплар эса Россияникидан бир неча баравар кам эканини айтмоқда.

Луҳанск вилояти ҳокими Серҳий Ҳайдай айтишича, агар шаҳарнинг учинчи кўприги ҳам вайрон этилса, Северодонецк Украинанинг бошқа қисмларидан узиб ташланади.

Северодонецк шаҳридаги "Азот" кимёвий заводи ертўлаларида 500 га яқин тинч фуқаро жон сақлаяпти, улар орасида 40 бола бор, деб айтди Серҳий Ҳайдай.

Шаҳарнинг 70 фоизини Россия ҳарбийлари назоратига олган.

Таҳлилларга кўра, Россия учун Северский Донец дарёсини кечиб ўтиш муҳим, аммо ҳозирча бунинг уддасидан чиқолмаяпти. Май ойида уч кун давомида уч марта кечиб ўтишга ҳаракат қилган вақти Россия кўп техника ва ҳарбийсини йўқотган эди.

Айни пайтда Президент Зеленский мамлакати учун замонавий ракета ҳужумидан ҳимоя тизимини сўраган, босқин бошланганидан буён Украина кемалардан отилган 2600 дан зиёд ракета ҳужумига тутилди, деб айтди.

Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович айтишича, уруш бошланганидан буён Украина армияси 10000 аскаридан айрилган.

Сўнгги тадқиқотларга кўра, Украина босқинини бошлагани учун Россия жаҳон бўйлаб қаттиқ санкцияларга дуч келганига қарамасдан, нефть ва газ савдосидан катта фойда кўраяпти.

Халқаро Амнистия инсон ҳақлари ташкилоти ҳисоботига кўра, Россия пала-партиш артиллерия ҳужумларига тутгани ва дунёда тақиқланган қурол-аслаҳалардан фойдалангани оқибатида Харков шаҳрида юзлаб тинч фуқаролар ҳалок бўлган.
10.7K views13:59
Ochish/sharhlash
2022-06-13 16:41:04
Элтуз портали: Пскентда ўқитувчиларнинг бир кунлик маоши "Маҳалла хайрия жамғармаси"га ўтказилмоқда

Пскент туманида ўқитувчиларнинг бир кунлик маоши ихтиёрий-мажбурий равишда ариза ёзиб олинмоқда. Ариза мазмуни қуйидагича:

"Аризамнинг мазмуни шундан иборатки, 2022 йил июнь ойи ойлик маошимдан “Маҳалла хайрия жамғармаси” (ҳисоб рақами: 20212000900133279001; ИНН-200449788;) га сўм ушлаб ўтказиб беришингизни сўрайман".

Буларнинг кучи ўқитувчи маошини олиб қўйишга етади, дея шикоят қилади Элтузга мактуб йўллаган обуначи.
10.5K views13:41
Ochish/sharhlash
2022-06-13 16:36:38
Элтуз портали: Учтепада иссиқ сув трубаси ёрилиб кетди Ассалому алейкум, Тошкент шаҳар Учтепа тумани 14-мавзе 20-уй орқа томонида иссиқ сув трубаси тонгги соат 4:00 атрофида ёрилган ва шу уй подвалига оқиб ётибди. Шу уйда яшовчилар томонидан 1055 рақами буйича заявка қолдирди бир неча бор, лекин натижа йуқ.
Эссиз шунча иссиқ сув ва харажатлар.
9.9K views13:36
Ochish/sharhlash
2022-06-13 16:34:49
Сирдарё. Гулистон шаҳри.
Саховат гипермаркети ичидаги Макро супермаркети.
Одамлар нимага навбат туриб, жанжал қилаётганини сабаби ўша - ШАКАР.
10.0K views13:34
Ochish/sharhlash
2022-06-13 14:15:37
Андижонда ички ишлар ходими Human.uz журналистига бозорда шакар учун навбатда турганларни тасвирга олишига тўсқинлик қилган. ИИВ навбатда турган фуқаролар томонидан тасвирга олишга эътирозлар билдирилганини таъкидлади, бироқ нашр буни рад этиб чиққан. Жамоатчилик журналистни ҳимоя қилмоқда.
11.0K views11:15
Ochish/sharhlash
2022-06-13 13:34:26
Элтуз портали: Урганч Ғайратали кўчасининг қоқ ўртасидаги шоли ва тегирмон биноси

Туз оға яхшимисиз?

Хоразм вилояти Урганч тумани Беруний маҳаллласи Ғайратли кўчасида нақд йўлни тўсиб қўйган шоли ва ун тегирмони биноси жойлашган.

Урганч туман бош режаси бўйича бу ерда 20 метр катталикдаги йўл бўлиши керак бўлган.

Аксига олиб бунга ҳужжатларни ҳам тўғирлаб олишган.

Бу бинони ҳужжатлаштиришда архитектура ходимлари билан келишган ҳолда қилинганмикан ёки улар бундан хабарсиз қолиб, бошқа йўллардан фойдаланилганмикан?

Ҳозирда бунинг азобини аҳоли, айниқса мактабга қатнайдиган болалар тортмоқда.

Йўл тўсилгани сабаб бу кўчага ичимлик суви ўтмаган. Чиқиндилар йиғилиб қолган, Экотранс машинлари кира олишмайди.

"Обод маҳалла" дастурига қачон тушаркан дея ҳамма орзу қилмоқда.

Тегирмон биноси ҳақида-ку айтмаса ҳам бўлади. Шоли ва ун тегирмони чангидан, моторлар овози ва вибрациясидан қўшнилар уйига кириб ўтира олмайдиган бўлишган.

Бунинг устига тегирмон биноси ичида тонналаб минерал ўғитлар сақланмоқда.
11.0K views10:34
Ochish/sharhlash
2022-06-12 20:30:26 Элтуз портали: Попда мажбурий меҳнат Поп туманида ғалла йиғими бошланиши муносабати билан тумандаги барча ташкилот ва муассалар раҳбарлари ва ӯринбосарлари мажбурий йиғимга жалб этилмоқда. Ҳар қандай хизмат фаолиятини тӯхтатиб, фақат ғалла билан шуғулланиш ҳақида кӯрсатмалар берилди. 13 июнь куни эрталаб соат 05:00га тумандаги МТП (машина трактор парки)га давлат ишчиларини мажлисга чақиртирилган ва ғалла майдонларига чиқиб кечаю кундуз камбайнлар билан юриши режалаштирилган. Бу бӯйича шахсан туман ҳокими кӯрсатма берганлиги табъкидламоқда. Ачинарлиси, қайси соҳа вакили эканлигини қизиғи йӯқ. У шифокорми, ӯқтувчими, электрикми, бари бир.
Фермерлар нима иш қилади, билмаймиз. Бу ҳам мажбурий меҳнат турими ёки? Жонга тегди…
8.2K viewsedited  17:30
Ochish/sharhlash
2022-06-12 14:50:33 Авангард санъатнинг минглаб қимматли намуналари сақланаëтган ўзбек музейлари ва мамлакатда фаол ижод қилаëтган 500 дан ортиқ рассом ижоди Ўзбекистон учун жозиба маркази бўла олади.

Йилига 90 миллионга яқин турист фақат Мона Лизани кўриш учун Францияга сафар қилади.

Ўзбекистон музейларидаги асарлар ҳам тарғиб қилинса дунë санъатсеварларини ўзига жалб қила олади.

Нукусдаги Савицский музейи мисолида бу холат ўз исботини топди. Айни пайтда Урганч¸ Самарқанд ва Тошкент музейларидаги асарлар ва рассомлар ижодини чет элларда тарғиб қилиш имкони тўла реализация қилинмаган.

Айниқса 1984 йилда ташкил қилинган ва шу кунгача деярли номаълум қолган Урганч музейидаги замонавий санъат коллекцияси тарғибга муҳтож.

Шу билан бирга дунëдаги етакчи модерн арт марказлари ва рассомларни Ўзбекистонга жалб қилиш ортидан мамлакат жозибасини янада ошириш имкони бор.

Ўзбек музейларидаги мухофизлар ва санъатшуносларни дунë стандартларига мос тарзда малакасини ошириш зарурати ҳам мамлакат раҳбари яқинда имзолаган қарорларда кўрсатиб ўтилган.

Буларни амалга оширишда давлат идораларига ëрдамчи ўлароқ чет элда яшайдиган ва санъат оламида обрўси бўлган ватандошлар ташкилот тузиш ҳақида қарор беришди. Жорий йилнинг 27 май куни Чехиядаги Европа амалий фанлар ва менежмент институти раҳбари профессор Холназар Амонов¸ таниқли рассом ва журналист Шуҳрат Бобожонов ва Германияда фаолият юритадиган санъатшунос Дилбар Ғаффорова Ўзбекистоннинг Франкфуртдаги Бош консуллигига ташриф буюриб бу лойиҳа ҳақида гапириб беришди (суратда). Дипломатлар бу ташаббусни олқишлашди ва музейларга муносабат масаласи давлат раҳбари диққат марказида эканлигини урғулашди.

Санъатшунос Дилбар Ғаффорова яқин кунлар ичида “ўзбек санъати дўстлар кенгаши” деган шартли номдаги нодавлат ташкилотни Германияда қайддан ўтказишга киришишини билдирди. Ташкилотга Ўзбекистон ва чет элдаги таниқли санъат арбоблари¸ хусусан британиялик машхур рассом Юнус Сафар Диëр аъзо бўлишга иштиëқ билдиришган.
10.7K views11:50
Ochish/sharhlash
2022-06-12 14:50:00
Замонавий санъат Янги Ўзбекистоннинг жозиба маркази
10.0K views11:50
Ochish/sharhlash
2022-06-12 13:38:56 Украинадаги уруш туфайли Россия Марказий Осиёни бой беради

Россиянинг Украинага ҳужуми Москва учун Марказий Осиёда мутлақо кутилмаган оқибатларга олиб келади ва Россия Федерацияси Туркия ва Хитой фойдасига бу минтақа устидан назоратни бутунлай йўқотиш хавфи бор, деб ёзади Bloomberg нашрида Крис Энсти.

Урушнинг Марказий Осиё минтақасига биринчи ва энг кўзга кўринган таъсири бу миллионлаб меҳнат муҳожирлари, асосан, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан Россияда ишини йўқотишидир.

Тожикистон ва Қирғизистон ялпи ички маҳсулотида Россия Федерациясида меҳнат қилаётган фуқароларнинг пул ўтказмалари улуши 30 фоизга, Ўзбекистонда 12 фоизга етади.

Аммо бошқа жараёнлар ҳам бор, масалан, таъминот занжирларининг носозлиги минтақа мамлакатлари аллақачон Хитой ва Туркия томон йўналишини ўзгартиришга олиб келди.

Россия билан молиявий алоқалар ҳам заифлашмоқда, Қозоғистондаги банк секторига қаранг, Россия банкларининг филиаллари санксиялар туфайли миллиардлаб доллар йўқотди.

Хитой ҳам сиёсий беқарорлик юзага келган тақдирда Марказий Осиё давлатларига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Яъни, Пекин минтақа давлатлари учун Москвани бутунлай алмаштиришга тайёр.
11.1K views10:38
Ochish/sharhlash