Get Mystery Box with random crypto!

Украин ва Россия қўшинлари Северодонецк шаҳрининг «ҳар бир мет | ELTUZ

Украин ва Россия қўшинлари Северодонецк шаҳрининг «ҳар бир метри учун» жанг қилишаяпти, деди Президент Зеленский.

Украин ҳарбийларига кўра, Украин кучлари Северодонецк марказидан «сиқиб чиқарилганлар», бунга Россиянинг артиллерия устунлиги сабаб бўлмоқда.

Украина ўзининг Совет замонидаги замбарак ўқлари тугаб бораётгани, Ғарб берган тўплар эса Россияникидан бир неча баравар кам эканини айтмоқда.

Луҳанск вилояти ҳокими Серҳий Ҳайдай айтишича, агар шаҳарнинг учинчи кўприги ҳам вайрон этилса, Северодонецк Украинанинг бошқа қисмларидан узиб ташланади.

Северодонецк шаҳридаги "Азот" кимёвий заводи ертўлаларида 500 га яқин тинч фуқаро жон сақлаяпти, улар орасида 40 бола бор, деб айтди Серҳий Ҳайдай.

Шаҳарнинг 70 фоизини Россия ҳарбийлари назоратига олган.

Таҳлилларга кўра, Россия учун Северский Донец дарёсини кечиб ўтиш муҳим, аммо ҳозирча бунинг уддасидан чиқолмаяпти. Май ойида уч кун давомида уч марта кечиб ўтишга ҳаракат қилган вақти Россия кўп техника ва ҳарбийсини йўқотган эди.

Айни пайтда Президент Зеленский мамлакати учун замонавий ракета ҳужумидан ҳимоя тизимини сўраган, босқин бошланганидан буён Украина кемалардан отилган 2600 дан зиёд ракета ҳужумига тутилди, деб айтди.

Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович айтишича, уруш бошланганидан буён Украина армияси 10000 аскаридан айрилган.

Сўнгги тадқиқотларга кўра, Украина босқинини бошлагани учун Россия жаҳон бўйлаб қаттиқ санкцияларга дуч келганига қарамасдан, нефть ва газ савдосидан катта фойда кўраяпти.

Халқаро Амнистия инсон ҳақлари ташкилоти ҳисоботига кўра, Россия пала-партиш артиллерия ҳужумларига тутгани ва дунёда тақиқланган қурол-аслаҳалардан фойдалангани оқибатида Харков шаҳрида юзлаб тинч фуқаролар ҳалок бўлган.