Get Mystery Box with random crypto!

Элтуз портали: Урганч Ғайратали кўчасининг қоқ ўртасидаги шоли | ELTUZ

Элтуз портали: Урганч Ғайратали кўчасининг қоқ ўртасидаги шоли ва тегирмон биноси

Туз оға яхшимисиз?

Хоразм вилояти Урганч тумани Беруний маҳаллласи Ғайратли кўчасида нақд йўлни тўсиб қўйган шоли ва ун тегирмони биноси жойлашган.

Урганч туман бош режаси бўйича бу ерда 20 метр катталикдаги йўл бўлиши керак бўлган.

Аксига олиб бунга ҳужжатларни ҳам тўғирлаб олишган.

Бу бинони ҳужжатлаштиришда архитектура ходимлари билан келишган ҳолда қилинганмикан ёки улар бундан хабарсиз қолиб, бошқа йўллардан фойдаланилганмикан?

Ҳозирда бунинг азобини аҳоли, айниқса мактабга қатнайдиган болалар тортмоқда.

Йўл тўсилгани сабаб бу кўчага ичимлик суви ўтмаган. Чиқиндилар йиғилиб қолган, Экотранс машинлари кира олишмайди.

"Обод маҳалла" дастурига қачон тушаркан дея ҳамма орзу қилмоқда.

Тегирмон биноси ҳақида-ку айтмаса ҳам бўлади. Шоли ва ун тегирмони чангидан, моторлар овози ва вибрациясидан қўшнилар уйига кириб ўтира олмайдиган бўлишган.

Бунинг устига тегирмон биноси ичида тонналаб минерал ўғитлар сақланмоқда.