Get Mystery Box with random crypto!

Миллатнинг улуғ шоири Усмон Азимни сазойи қилмоқчи бўлган тави | ELTUZ

Миллатнинг улуғ шоири Усмон Азимни сазойи қилмоқчи бўлган тавияларга дакки бергандим сал олдин. Рамзанни улуғлаб "биннаса" бўлган типнинг нито ҳаракатларидан кейин, дарров бармоғим билан пўписа қилиб, ëзиб қўювдим. Гап эгасига етди. Аммо бу овсарсимон гала ҳақиқий шоир ким ва уни ҳурмат қилиш одоби машваратини ҳали ҳам англаб етмади. Усмон акани менам ўз вақтида танқид қилганман. Усмон акани марҳамат Мурод Карим танқид қилсин¸ Бахром Рўзимуҳаммад танқид қилсин. Уларнинг ҳадди бор бу ишга. Маънавий ҳуқуқ қозонган. Аммо кема қозонхонасида гўлаҳлик қилишга ҳам салоҳияти йўқ кимарсалар юрт ойдинига иштонини ечиб кўтини кўрсатса, у кимарсаларнинг бошига сўйил ëки гурзию гаврон билан солиш яна Рассом Туз зиммасига тушди. Сўз эркинлиги жоҳил битлиқи рамзанпарастларга келганда дарҳол тўхтайди. Тормоз босилади. Уйга кириб олиб ғинғиллаëтган чивин ўлдирилади¸ пашшага дихлофос сепилади. Шу ерда нуқта. Шоир шеърини ўқиймиз.
Қўшиқ айтар бўлсам юрагим тўлди,
Йиғлашдан кўр бўлди ойдин кўзларим.
Эски дўстларимнинг ҳаммаси ўлди,
Ҳали туғилган йўқ янги дўстларим.
Кўйлагим ҳилпирар Вақт шамолида,
Икки ёнбошимда тубсизлик — ёвуз.
Чиқаман ёлғизлик истиқболига
Бошларим — ловуллаб, юрагим — совиб.
Увлайман самога бошимни буриб,
Овозим етмагай аммо тангрига.
Кўзи кўр дунёдай довдираб юриб,
Кираман ўзимнинг муздай қаъримга.
Мени аста-аста хазон айлар дард —
Мени юта бошлар торлик, танқислик..
«Йўлим қани?», дейман — кўринади қалб,
«Манзил қайда», дейман — келар ёлғизлик.