Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 14

2022-06-16 16:20:02
Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев:

"Бизларга Россия эмас, КХШТ ёрдам берди. Россиядаги баъзи бир сиёсатчилар Россия Қозоғистонни қутқарди(январь ойида Қозоғистондаги намойишларда), ва энди бутун умр Россияга тиз чўкиб яшаши керак' деб фикр юритишмоқда. Лекин, бу ундай эмас..."
8.3K views13:20
Ochish/sharhlash
2022-06-16 14:55:37
Россия Федерацияси зирҳли ҳарбий кучларининг 20% дан 30% гача йўқотди, - АҚШ армияси штаб бошлиғи генерал Марк Миллей.

"Бу муҳим. Бу жуда катта рақамлар. Демак, украиналиклар ҳам тактик, ҳам зенит ва маневр билан жуда самарали жанг олиб бормоқда. Ва бу муҳим. "
9.3K views11:55
Ochish/sharhlash
2022-06-16 14:52:54 Элтуз портали: Пора билан қўлга тушган домла бир йил ўтмай ишига қайтди

Бухоро муҳандислик-технология институтининг меҳнат жамоаси номидан Сизга мурожаат қилмоқдамиз, бугун институтда педагогик фаолият юритиш гўёки даромад топиш манбаси.

Ректор эса ушбу ишни қонунийлаштириш воситаси ва усулларини амалга киритиш бўйича Республикада мастер класс ўтказишга лаёқатли инсон.

Декан ўринбосари сифатида талабадан 500 АҚШ доллари олган ҳамда суд ҳукми асосида айбдор деб топилган Қаҳрамон Раҳмонов институтга ишга қайтди.

Бир йил муқаддам у Департамент ва ДХХ амалиёти пайтида пора олаётиб ушланган эди.

Энг қизиғи, Қаҳрамон Раҳмонов айнан ўша ректор Н.Баракаев томонидан ишга қабул қилинди, демак, соққа қилиш ва раҳбариятга қарашиш керак, кўп билан бир йилдан бемалол ишга қайтиш мумкин.

Талабага ўқи десанг, Қаҳрамон акага айтсам есть бўлади деса, Қаҳрамон эса нима ўзгарди, 10 ой отпускда юрдимда деса, ўқитувчини қадри-ю, ишга бўлган меҳри қоладими?

Коррупциянер ишда бўлса, жиноят қилиб яна ишга қайтса унинг издошлари кўпаймайдими ?
9.2K views11:52
Ochish/sharhlash
2022-06-16 14:47:34 Бир муддат ишсиз юрган мулла МВДдаги ўз кураторлари етовида Ислом цивилизацияси марказига ишга олинди.
Аммо бу мулла одамликдан анча узоқлашиб бўлган эди. Ўша йили у Тошкентнинг Нукус кўчасида, Миробод бозори яқинидаги майдонда пойтахтлик хонанда Дилнур Комиловни қаттиқ калтаклади.
Таъкидлаш керак, бу муштлашув эмас, балки ерда ётган одамни ваҳшийларча калтаклаш бўлган.
Бу воқеадан акахонлари кўмагида қутилган мулла энди очиқчасига Толибон тизимини қўллаб бошлади. Жаҳон тамаддуни устунлари бўлган буюк рассомлар асарларини йўқ қилиб ташлаш таклифи билан ҳам чиқди.
Мустақил АsiaTerra нашри Тошкентдаги “Ниқоб таққан Мона Лиза” асарининг ўчирилишини Аброр Мухтор Алий тахаллуси остида фаолият юритадиган блогер ва Ислом цивилизацияси маркази ходими Аброр Абдуазимовнинг чиқишлари билан боғлади.
Нашр унинг пойтахт китоб дўконлари бўйлаб уюштирилган "рейд" чоғида айтган Леонардо да Винчи ва Рембранд каби ғарб рассомлари ишлаган жаҳон санъати дурдоналари "ўзбек халқи учун ёт" экани ҳақидаги сўзларини келтирган.
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ўз ходими Аброр Мухтор Алийнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган чиқишлари юзасидан муносабат билдирди.
Таъкидланишича, Аброр Мухтор Алий маҳаллий радиолардан бирига берган интервьюсида психологларнинг тадқиқотларига кўра, аёллар урадиган эркакларни ёқтиришини маълум қилганди. Мана, ҳозир кўриб турибмиз, Аброр Мухтор Алий бу гапларни ўз тажрибасидан келиб чиқиб айтганини.
Марказ матбуот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдириб, матбуот хизматида ўриндошлик асосида фаолият юритувчи Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов)нинг ижтимоий тармоқларда тарқалган чиқишларини муаллифнинг шахсий қарашлари сифатида қабул қилинишини сўраган. Шунингдек, техник нуқтаи назардан экспертизага муҳтож ва кўринишидан баёнотнинг бир қисми бўлган чиқишда айтилган фикрлар ҳам диний, ҳам дунёвий томондан кескин танқидга лойиқлигини қайд этган.
Хабарда айтилишича, Аброр Мухтор Алий ўз чиқишлари бўйича марказ матбуот хизматига изоҳ берган ва аёллардан узр сўраган. Бундан ташқари, унга бундан буён чиқишлари мавзусига ва мазмунига алоҳида эътибор бериш тавсия қилинган.
8.4K views11:47
Ochish/sharhlash
2022-06-16 14:47:34 Зомби диндор Аброр Абдуазимовнинг одамдан маймунга айланиш эволюцияси (Аброр Мухтор Алийнинг чиркин мозийига бир назар)
Каркидон қишлағида туғилган бу бача жисмоний меҳнат қилмай ëки бирор ҳунарнинг бошини тутмай, бой ва фаровон яшаш йўли диний тужжорлик эканлигини тушуниб, "аши йўлга кирди". Чунки ота касбини қилиб хўроз уриштирса, бири-икки бўлмаслигини биларди. Аброр Мухтор Алийнинг бир муддат Мирзо Улуғбек тумани ИИББ террорга қарши кураш бўлими томонидан ҳибсга олингани, озроқ муддат ўтириб чиққанидан кейин озод этилгани маълум.
Аброр Мухтор Алий терговлардан кейин шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хизматига "тайинланган".
Энаси ўпган қизлардан бирига¸ иккисига уйланди. Ва учинчи хотинни ҳам оволди бу бача. Олдингиси иккиси: Урса - ун оши, сўкса - сўк оши" деб ўтирадиган зайпа-ночорлар эди. Аммо учинчиси ўз ҳаққини талаб қилиб чиқди. Аброр Мухтор Алийнинг учинчи хотини 21 ёшли Саодатхон Аъзамхўжаева калтакланиб, 8 ойлик ҳомила билан кўчага ҳайдалганидан кейин «Минор» масжиди имом хатиби Анвар қори Турсуновга шикоят қилгани ортидан эри ишдан бўшатилди. Саодатхон Аъзамхўжаева «Элтуз» билан суҳбатда ўтган йили Аброр Мухтор Алий билан динни ўрганиш мақсадида ижтимоий тармоқда танишганини айтганди. Аъзамхўжаевага кўра, Аброр Мухтор Алий “уни ўраб, уйланишни таклиф қилган”. Бугунги кунда аёл 8 ойлик ҳомиласи билан кўчада қолган. Унинг сўзларига кўра, ота-онаси аввалига бу никоҳга қарши бўлишган, гапига кирмаганидан кейин уни "оқ қилишган".
"Каптива"да ўқилган никоҳ
2017 йилнинг 30 январь куни «Каптива» машинасида Саодатхон Аъзамхўжаевага Аброр Мухтор Алийнинг учинчи хотини сифатида шаръий никоҳ ўқилди. Аъзамхўжаеванинг «Элтуз» мухбирига айтишича, никоҳда таниқли спорт шарҳловчиси ва диний воиз, Ўзбекистон МТРК қошидаги «Маданият ва маърифат» телеканали бош муҳаррири Хайрулла Ҳамидов гувоҳ сифатида машинада ўтирган.
Никоҳ ўқилгандан кейин Аброр Мухтор Алий келинни ўз мухлисларидан бири бўлган қўшиқчининг бўш уйига жойлаштириб қўяди. Аъзамхўжаеванинг «Элтуз»га айтишича, эри Аброр Мухтор Алий уни “жоҳилиятдан қутқариш учун” калтаклаб бошлайди. Саодатхон Аъзамхжўхаева бу калтакларга чидолмасдан Миробод тумани ИИББга шикоят билан мурожаат қилади. Кейинчалик “оилани сақлаб қолиш андишасида” аризани қайтариб олади.
Тармоқдаги фарëд
Саодатхон Аъзамхўжаева калтакланиб, қорнида саккиз ойлик ҳомиласи билан кўчага ҳайдалгани ортидан дардини ижтимоий тармоқларда достон қилди. Унинг видеомурожаати (ҳозир видео ўчириб ташланган) юз минглаб тармоқ юзерларини икки лагерга бўлди. Шарҳловчилар орасида Саодатхонни қоралаганлар ва Аброр Мухтор Алийни оқлаганлар ҳам бўлди. Тармоқ фаоли Дилобар Эркинзода «Элтуз» билан суҳбатда бу муҳораба кўламидан гапирди:
Дилобар Эркинзода
Швециядаги ўзбек фаоли
«Бу аёл шунча хўрликдан кейин ҳам муаммони тинчлик билан ҳал этишга ҳаракат қилган экан. Барчаси бесамар бўлган, А.М. (Аброр Мухтор Али) ўз мақомидан фойдаланиб, бу аёлнинг ҳақ-ҳуқуқларини бузиб келган. Шундан кейин Саодатхон Аъзамхўжаева саҳифасида оммага мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Аёлни гўёки хиёнатда айблаб, жонли мулоқот ўтказган А.М. бир неча соатдан сўнг видеосини шахсан ўчириб ташлади. Чунки у содир этган жиноятларини ўз оғзи билан тасдиқлаб турганди.
Ўзбекистон Жиноят кодексида кўпхотинлилик учун жазо белгиланган, – бу бир!
Иккинчидан, зўровонлик ишлатиш, яъни калтаклаш учун ҳам жиноий жавобгарлик бор!
Бундан ташқари, туҳмат ва ҳақорат моддалари ҳам бор. А.М.нинг Саодатхонга нисбатан қилган ҳаракатларида жиноят аломатлари бор деб ҳисоблайман! Қонун ҳамма учун баробар! Динни ниқоб қилиб, аёлларни хўрлаш на диний ва на дунёвий қонун-қоидага тўғри келади.
Аброр Мухтор Али ўз ҳаракатларини оқлаб, жонли эфирда: «У (Саодат) менга ўзи келиб ёрдам сўради, руҳий ҳолати оғир аҳволда эканлигини, ўзини ўлдириш билан қўрқитди», дея баёнот берди.
Шу ўринда савол туғилади. Руҳий ҳолати носоғлом аёлни кўрганда қаерга мурожаат қилишни маслаҳат бериш керак? Ёки олиб бориш керак? Табиийки, психолог ёки психиатрга!
Дуч келган аёл ўзини ўлдираман деганда, уйланиб олаверишса, «жиннихона»нинг нима кераги бор унда?»
8.1K viewsedited  11:47
Ochish/sharhlash
2022-06-16 14:26:15
Америкача қувди-қувди: АҚШда жиноятчилар қандай ушланади?
9.9K views11:26
Ochish/sharhlash
2022-06-16 14:19:00 Элтуз портали: Косонсойда мажлисбозлик яна кучайди

Ассалому алайкум Туз оға, йиғилишбозлик борган сари кучаймоқда.

Юртбошимиз томонидан йиғилишни камайтириш тўғрисида қанчалик куюниб гапирсалар ҳам бу Косонсой туманига таалуқли эмасдек гўё.

2-3 кундан буён туманга янги 1-ўринбосар тайинланди деб, йиғилишбозликни бошлаб юборишди.

Кеча 15.06.2022 йил куни 21:00 га йиғилишга айтиб, 22:30 гача куттириб йиғилиш қилмади.

20 километрдан келиб, вақтни ўтказиб, қайтиб кетдик.

Энди бугундан бошлаб ҳар куни 20:00 да йиғилиш қилармуш.

Туман чккасидаги маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари келиб кетиши ноқулай.
9.0K views11:19
Ochish/sharhlash
2022-06-16 14:10:59
Ассалому алейкум ЭЛТУЗ
Ушбу воқеа Бухоро вилоятида бўляпти. Давлат рақами йўқ юк машиналари саксовулларни териб олиб кетяпти. Табиатга очиқчасига хиёнат қилиш эмасми бу? Бухоро вилояти ИИБнинг 102 рақамига бир неча бор оғзагки мурожат қилдик, ҳаттоки жавоб хати ҳам беришмади
9.2K viewsedited  11:10
Ochish/sharhlash
2022-06-16 12:58:10
Мўъмина нега Аброр Абдуазимов уйига қайтишга мажбур бўлди?

Наманганлик 55 яшар Соҳиба Юсупова қизи Мўъминани диний блогер Аброр Абдуазимов "чангали"дан қутқаришни сўраб, Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига мурожаат қилди.

Соҳиба Юсупова қизи ҳозирда ота-онаси ва инисини ҳимоя қилиш учун Аброр Мухтор фойдасига баёнотлар бераётган бўлиши мумкинлигини айтди. Мўъмина Рамазон ойидан олдин эри зулмидан қочиб, ота-онаси бағрига қайтганди. Бир неча кун муқаддам 18-яшар Мўъмина, ота ноасига хабар бермасдан, яна Аброр Мухтор Алий ёнига қайтган ( ҳаволадаги аудиони тингланг.)

Соҳиба Юсупованинг ишонишича, қизи Мўъмина оиласи аъзоларига зиён етишидан қўрқиб, Аброр Абдуазимов хонадонига қайтишга мажбур бўлган.

Бир неча кун муқаддам Соҳиба Юсупова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ёрдам сўраб мурожаат қилганди.

Ортидан Аброр Абдуазимов бу аёлни руҳий бемор дея айблаб чиқди. @eltuz Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Мўъминага ёрдам беради деган умиддамиз.
10.4K viewsedited  09:58
Ochish/sharhlash
2022-06-16 12:29:45 Элтуз портали: Беш болада бир неча кундан буён свет йўқ

Ассалому алекум Туз оға.

Фарғона шаҳар Беш бола МФЙда 3-4 кундан бери свет ўчириляпти. Соат 9 ларда ўчириб, соат 15-16 ларда ёқишяпти. Нима сабаб бўлиши мумкин?

Сабабини шаҳар мутассадиларидан сўраймиз.
10.1K views09:29
Ochish/sharhlash