Get Mystery Box with random crypto!

Мошин бозорда аравакашлик қиладиган ўзбек куëвнинг ўз тўйида к | ELTUZ

Мошин бозорда аравакашлик қиладиган ўзбек куëвнинг ўз тўйида келинга шапалоқ солгани видеоси дунëга тарқалди.
Париж¸ Лондон ва Лиссабондаги афкор омма аравакашнинг бу қилмишини инсоният тарихидаги энг қабиҳ иш дея лаънатлашди.
Чунки тўй куни - келин учун байрам. Бу байрамни бузиш¸ қизгинанинг орзу умидларини чил-парчин қилиш Каъбатиллога ўт қўйган билан тенг.
Германиянинг Мюнхен шаҳрида яшовчи адвокат Лин Швайсфуснинг ëзишича, инглиз тилидаги твиттер бу видеодан портиллаб кетган: "Энг ҳайратланарлиси, бу одамнинг тўй куни ҳатто бошқаларнинг олдида ҳам хотинига тажовуз қилиш ҳуқуқини ҳис қилиш эди. У буни тўлиқ жазосиз қилди. Ҳеч ким эътироз билдирмади, ёнидаги бошқа одам ҳатто кулиб юборди.
Нега норозилик бўлмади? Кимдир бу ҳақда полицияга хабар берганми? Ёки зиёфат давом этдими? Энг ёмони, бу ёш аёл ўзини бу очиқ-ойдин ҳақоратли ва зўравон муносабатлардан халос қила олмайди, деган фикрдир. Аёлларга нисбатан зўравонликка жамият тоқат қилиши ақлга сиғмайди."
Асли Шотландиялик бўлган Швайсфурт хонимниг яна ëзишича, мабодо бу воқеа Шотландияда бўлганида келиннинг дугоналари бу эркакни ëтқизиб, баланд ўкчалари билан тепкилаб ташашарди. Мабодо ўлдириб қўйишса, суд бу дугоналарни оқларди.
Эҳҳ Швайсфус хоним сиз менинг раҳматли қариндошим Ҳикматулло оға ўз хотини Анабийини қандай савалаганини кўрмагансиз-да. Ҳикматулло оға ўз хотинини ëмон урарди. Уриб, тепкилаб ташарди. Бир гал Анабийи опа золим эридан қочиб, бетон ариққа бориб йиқилди. Шунда Ҳикматулло оға бориб, Анабийини тепиб, тепиб бетон ариқ ичига преслаб қўйди. Бечорани тани бетон ариқ шаклига кириб, тўртбурчак бўлиб қолганди. Хотин уруш ашнақа бўлади. Тўй куни битта шапалоқ урган куëв қилмиши ҳали ҳолва.
Шу кунда хотини қиз туғиб, роддомдан обчиқаëтган ота-эналар яна 18 ëки 20 йилдан кейин бу қизнингизни эри савалайди. Тайëр тураверинглар.