Get Mystery Box with random crypto!

Бунча хунрезликларга, инсофсизликларга қачонгача чидайлик? | ELTUZ

Бунча хунрезликларга, инсофсизликларга қачонгача чидайлик?

Олдинги мудир даврида директоримиз иккаласини тили бир, ҳеч нарса қилиб бўлмасди. Нимадур муаммо билан чиқсак, фақат ўзимизга қийин бўларди. Энди янги мудир келди деб, ҳаракат қилиб кўрдик оз-моз, бундаям бир натижа чиқмади.

Ҳамма ишларни олий малумотли, олий тоифали ўқитучилар қилади, 4 йил итдай ўқиб олий таълимда қора ишчи бўлиб юрсак, бу нима деган гап?

Ҳар ойликда чиқим ушланса, ремонтга жарақ-жарақ пулларни йиғиб ўзимиз ремонт қилсак, қачонгача бу ишлар давом этади?

Буларни попугиниям пасайтириб қоядиганлар борми?

Тўғри, одам ўзи яшайтурган жойини тозалаб ўтириши керак. Бу дегани ҳамма ишни олий тоифали ўқитучилар қилиш керак дегани эмас-ку.

Бу ишларни қиладиган теҳҳодимлар бор улар шу иши учун ойлик олади, ўқитучилар иттай иш қилиб чарчаб ўқучига қандай дарс беради, ҳар куни эрталабда ярим соат йиғилиш болиб ҳаммани асаби бузилади бу бузилган асаб билан қандай дарс ўтиш мумкин

Президентимиз олий тоифали ўқитучининг ойлигини 1000$ га чиқараман, таълимни кучайтираман деб юрган бир пайтда, чекка қишлоқнинг оддий битта директори ўқитучиларни шунақа қилиб эзиб сиёсатни оёқ ости қилиб турса қандай бўларкин?

Бу ҳақида янги мудирга ҳам хабар бердик, исбот сўралди. Бундан ортиқ қанча қандай исбот керак?

Бу директор ўзи ҳожи бўлгани билан инсонлар ҳаққидан қўрқмайдиган, сигири туғсаям пул йиғиштирволадиган ноинсоф инсон.

Бу тепадаги расмлар энг охиргилари.

Ундан олдинги қилган ишларини гапирсак жуда гап кўп.

Бу инсофсизликни бутун Мингбулоқ туманида, олий таълимда ишлайдиганлар жуда яхши билади.

Бу ишларга қачон чек қўйилади? Қачон бу мактабдаям маза қилиб ишланади?