Get Mystery Box with random crypto!

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ПРОКУРАТУРАСИ БАЙРАМ ПУЛИНИ НИМА ҚИЛДИ? Ўғли | ELTUZ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ПРОКУРАТУРАСИ БАЙРАМ ПУЛИНИ НИМА ҚИЛДИ?


Ўғлим Қорақалпоғистон Республикаси туманларининг бирида прокуратура органида фаолият олиб бормоқда. Иш ҳажми кўплигидан уйга ҳар куни 00:00 дан кейин келади.

Якшанба дам олиш куни эканлигини унутганига қарийб икки йил (Е.Тажиев давридан буён) бўлди. Бундан ташқари, маоши ўзидан ортмаябди. Бу ҳол қачонгача давом этади?

Боз устига, ҳайиттга байрам пули ҳам берилмади. Сабабини сўрашса, прокуратура бошқармасида катта қурилиш кетаётганини баҳона қилишибди.

Қурилиш ходимларнинг насибасига қолганмикан? Бош прокуратура бюджетида пул йўқми? Ҳаттоки 8 январь – Прокуратура ходимлари кунида ҳам байрам пули берилмагани одамнинг нафратига сабаб бўлади.

Ахир биттаю битта ўғлимни 4 йил Юридик университетида не азоблар билан контракт тўлаб ўқитдим. Бу ҳолатлар давомий бўлар экан, ходимлар коррупцияга қўл урмайди деб ким кафолат бера олади?

Байрамда оиласи билан сайрга чиқсаю, чўнтагида пули бўлмаса, қандай бўларкан? Бош прокуратура бошқа вилоят прокуратураларига байрам пули бериб, Қорапалпоғистон прокуратурасига бермайдими, ёки берилган пуллар бошқа “мақсад”ларга сарфланадими?


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube