Get Mystery Box with random crypto!

Эндиги навбат халқни заҳарлашми? 'Ассалому алайкум, ҳурматли | ELTUZ

Эндиги навбат халқни заҳарлашми?

"Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз! Очиғи бу мурожаатни ёзмасам бўлмасди. Буни зиммамдаги вазифа деб билдим. Сабаби, Тошкент экологияси ҳозирги кунда шусиз ҳам аянчли аҳволда.

Хуллас, ҳайит кунлари Тошкентдаги "Ашхобод" паркида 20.000 та шар учириб кўнгилхушлик қилинмоқчи экан. Лекин қайси ақл ва фаросат билан? Бу ишнинг экологияга зарарини ким ўйлайди? Тадбир тугагандан кейин чиқитларни йиғиштириб, ёрилган шарларни хавфсиз утилизация қилишни эса ҳаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Бундан 30 йиллар олдин АҚШда якуни фожеага айланган худди шундай воқеани ҳали-ҳамон дунё матбуоти бот-бот тилга олади.

Ўзи шусиз ҳам дарахтлар кесиляпти, ноқонуний қурилишлар қилиняпти, табиатни ўйлайди? Эндиги навбат халқни заҳарлашми? Илтимос, бу хабарни ўқиганлар ҳам сал ақлини ишлатсин. Охири зарар билан якунланадиган бунақа тадбирларга бориш хато. Буни ён атрофдагиларга тушунтириб, расвогарчиликнинг олдини олишга озгина бўлсада ҳиссамизни қўшишимиз керак. Биргаликда табиатни асрайлик. Келажак авлодга шусиз ҳам ҳеч вақо қолмаяпти-ку ахир!

Парк маъмуриятига ҳам бу иш манзур келаётган кўринади. Instagram (https://www.instagram.com/reel/C5c5reKtG-R/?igsh=c2Y2c2w1NnA3OXlu Iw6kt8) ижтимоий тармоғи орқали комментарияда экологияни асраш ҳақида фикр билдирганлар негативга чиқарилмоқда."

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube