Get Mystery Box with random crypto!

Порахўр ушланди. Бу гал ҳам ҳоким ўринбосари ДХХнинг Сирдарё | ELTUZ

Порахўр ушланди. Бу гал ҳам ҳоким ўринбосари

ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Оқолтин тумани ҳокимининг ўринбосарларидан бири ўз хизмат хонасида маҳаллий МЧЖ менежаридан 400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу МЧЖни биржа савдолари орқали ун маҳсулотлари сотиб олишига тўсқинлик қилиш, имтиёзлар бермаслик ҳамда «қора рўйхат»га киритиш билан қўрқитиб, агарда 500 АҚШ доллари берса, келгусида МЧЖга раҳнамолик қилишини билдирган ва ушбу мақсадда муқаддам 1 млн. сўм олган.

Қилмиш - қидирмиш! Қамағда...