Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Волейбол федерацияси мансабдор шахслари ва бошқалар | ELTUZ

Ўзбекистон Волейбол федерацияси мансабдор шахслари ва бошқалар бюджет маблағларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилишгани аниқланди.

Хусусан, собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғига асосан, Федерацияга 54 нафар спортчилар билан 23 кунлик ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун бюджетдан 445 млн. сўм ажратилган бўлсада, амалда 10 кун ўқув-машғулот йиғини ўтказилиб, 231 млн. сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, терма жамоа ва унинг захираси таркибига киритилмаган 29 нафар спортчини турли спорт йиғинларига юборилиб, 75 млн. сўм маблағлар асоссиз сарфланган.

Терговга қадар текширув давомида бюджетга етказилган зарарнинг 120 млн. сўми қопланиши таъминланди.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.