Get Mystery Box with random crypto!

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси муддати 1 августгача | ELTUZ

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси муддати 1 августгача узайтирилди

15 июль куни Қонунчилик палатасининг мажлисида Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини яна 15 кунга, яъни 1 августга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Депутат Жаҳонгир Шириновнинг сўзларига кўра, фуқаролардан келиб тушаётган таклифларни экспертларни жалб қилган ҳолда чуқурроқ ўрганиб чиқиш зарурияти туғилган. «Бу мамлакатимизнинг бош қонуни, давлатимиз, миллатимиз, жамитиямизни келажаги, тақдирини белгилаб берадиган муҳим ҳужжат ҳисобланади. Буни шошма-шошарлик билан муҳокама қилиш ёки қабул қилиш яхши натижаларга олиб келмайди», — деди у.

Акмал Саидов эса умумхалқ муҳокамасини узайтириш депутатлар қўлида эканлигини айтиб, фуқаролар хоҳиш-истакларини инобатга олиш зарурлигини таъкидлади.