Get Mystery Box with random crypto!

Бугун 'Россия ҳақ' деб турган тавиялар 1864 йили рус босқинчил | ELTUZ

Бугун "Россия ҳақ" деб турган тавиялар 1864 йили рус босқинчиларига шаҳар дарвозаларини очган сотқинларнинг чурвақаларидир. Тарихчи Аваз Муҳаммад Аттор Ҳуқандий ëзади: «Бир неча минг ўрус ва кўпгина казак сарбозлари Оқмасжиддан сўнг Ясси, яъни Туркистон шаҳрини муҳосара (қамал) қила бошладилар. Бу ернинг ҳокими Мирза Давлат шижоат ва мардлик намунасини кўрсатди, ўз лашкари билан кофирлар ўрдусига қарши чиқиб, оғир жанг қила бошлади ва шаҳарга қайтмоқчи бўлди. Аммо Мирза Давлат келиб кўрса, вилоятнинг қаллоб, касофат ва бузғунчи кишилари олдиндан ўрусларга сотилиб, уларнинг хизматларида юрган эканлар. Улар вилоятни кофирларга тақдим қилиб, шаҳар дарвозасини мусулмонларга очмадилар. Улар қалъа деворларини тешиб, кофирларни шаҳарга қуйган эканлар. (Мирза Давлат ўз сарбозлари билан) бу хиёнат хабарини эшитиб, афсус-надомат қилиб ўз жойига қайтди. Улар кечани бирнав ўтказиб, эрта тонг билан Тошкент вилоятига йўл олдилар. Йўл-йўлакай Чимкентга кириб, мазкур Нормуҳаммадни кўрмасдан, Қорақамиш мавзеига етиб келдилар.
Рус манбаларида Туркистон атрофида Қўқон аскарлари билан отишма бўлганлиги қайд этилган.
1864 йил 12 июнда рус аскарлари Туркистон шаҳрини босиб олиб 4 замбарак, 117 милтиқ, 200 ггуд порох, 100 пуд қўрғошин ва бошқа нарсаларни ўлжа олганлар. Урушда руслардан 5 киши ўлдирилиб, 33 киши жароҳатланган. Руслар Туркистон шаҳрига 1495 снаряд, 43208 ўқ отганлар. Бу — жанг даҳшатли бўлганлигидан, кўп кишилар ҳалок этилганлигидан далолат беради.
Аммо шаҳардаги мулла имом , хусусан шайхулислом Насрулло Исҳоқов, нақиб эшон Алиакбархўжа Хонхўжаев, азизлар — Шарифхўжа Бекбетов, қозикалон Отахўжа Бухоров, Қози Эшонхўжа Мазлумхўжаев, Қози Ботирхужа Хўжабеков, аълам Абдушукур Қўрмонбеков, раис Ғарибхўжа Афзалхўжаев, Асқархужа Судурхонхўжаев ва бошқа кишилар генерал Веревкин номига қуйидаги мазмунда хат ёздилар: «Биз ўзимиз Қўқон хонлиги даврида Мирза Давлатнинг ғайриқонуний сиқувлари ва зулмидан холи булиш учун шаҳар дарвозасини очдик ва ихтиёрий равишда император олий ҳазратларига бўйсундик. Биз қўқонликларнинг зулмидан ва зўравонликларидан ҳамда юз бераётган қимматчиликдан жуда қашшоқлашдик, эҳтиёжимизнинг қондирилишига ниҳоятда муҳтожмиз. Шу боис янги ҳукмдоримизга бахт-саодат тилаб қуйидаги сўровларимизнинг инобатга олинишини илтижо қиламиз:
1. Ҳозиргача сақланиб келаётган барча ҳуқуқларимиз ва эҳтиёжларимиз ўз кучида қолдирилиб, ҳамма ишлар ислом дини доирасида амалга оширилсин, суд ҳам шариат асосида олиб борилсин.
2. Отамерос сифатида фойдаланилабтган ерлар, боғлар ва тегирмонлар ҳамда шаҳар ичида ва ташқарисидаги пулга сотиб олинган ерлар шахсий мулк ҳисобида сақлансин.
3. Эндиликда Рус давлати тобелигига ўтганлигимизни ва камбағаллигимизни назарда тутиб, бизларни закот, хирож (буғдойдан), хонадонлардан ва жон бошидан олинадиган барча солиқлардан озод этилсин.
4. Ҳарбий хизмат бизга татбиқ этилмасин, бошқа барча давлат ишлари эса бажонидил бажарилади.
5. Биз хўжалар — Ҳазрат Султоннинг авлодлари қадим вақтлардан буён ва хонликлар даврида ҳам барча давлат солиқларидан озод этилган ҳолда ўзимизнинг еримизга, боғларимизга, тегирмонларимизга тўла эгалик қилиб келганмиз. Бундан буён ҳам мазкур имтиёзлар қолдирилсин. Шунингдек, Ўртоқ ва Суяр сингари икки ариқ сувидан фойдаланишимизга ҳеч ким тўсқинлик қилмасин».
Бу ҳужжат дин пешволарининг ҳеч бир замонда миллат ғамини чекмагани ва биринчи навбатда, уз имтиёзларини сақлашни ўйлагани исботи.
Тарих улуғ мураббий. Сотқинлар номи доим қора дафтарда тураверади.
P.S. Муллаларни ҳозир ҳам ўша вақтда ҳам 9 яшар гўдак билан секс қилиш қизиқтирган.