АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ( Jonathan Henick) | ELTUZ
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ( Jonathan Henick) Учкўприк туманига атай бориб журналист Шарифа Мадраҳимова билан учрашди. Бу учрашувда АҚШ элчиси 19 апрель куни Шарифа Мадраҳимованинг уйига борган Германиядаги халқаро ташкилот раҳбари Умида Ниëзовага нисбатан уюштирилган погром тафсилотлари билан қизиқди.
Элчини ташвишга солган бу воқеа ëлланган обончи балогир Шухрат Эсонов деган тип тарафидан амалга оширилган эди.
Шарифа Мадраҳимова бу погром юзасидан Учкўприк туман ИИБга 20 апрелда ариза ëзган бўлса ҳам таҳдидчи ҳануз назоратга олинмади. Бу эса бу таҳдидчини куч ишлатар тизимларнинг ўзи ëллаган деган тахминга асос бўлмоқда.