Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatchisi

Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi D
Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi
Kanal manzili: @davlatxizmatchisi_uz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.23K
Kanalning ta’rifi

Давлат хизматчилари учун махсус канал

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-04-20 00:31:05
Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари

Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
16.4K views21:31
Ochish/sharhlash
2023-04-19 13:21:21 Ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтайди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Унга кўра, юртимиз маҳаллаларидаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади.

Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари шу йилнинг куз ойларида Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.

Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
4.5K views10:21
Ochish/sharhlash
2023-04-19 12:23:24
Мураткабилов Вахобжон Абдуганиевич Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
5.2K views09:23
Ochish/sharhlash
2023-04-19 07:32:00 Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун Президент томонидан имзоланди. Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Қонун 2023 йил 1 майдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
11.3K views04:32
Ochish/sharhlash
2023-04-19 07:25:34
Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шунқор Худайбердиев Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
11.0K views04:25
Ochish/sharhlash
2023-04-18 20:14:43 Президент ўтказган йиғилишда сув хўжалиги ва фармацевтика саноатидаги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Аввал сув хўжалигидаги 4 та катта масала таҳлил қилинди. Булар – сув йўқотилиши, насос станцияларининг энергия истеъмоли кўплиги, сув захиралари камлиги ҳамда сув тежовчи технологиялар билан боғлиқ.

Хусусан, каналларнинг фойдали иш коэффициенти пастлиги ва ички тармоқларда сув кўп йўқотилиши оқибатида қишлоқ хўжалигида йилига $4,8 млрд кам даромад олинаяпти. Шу боис Жиззах вилояти Пахтакор туманида, тажриба тариқасида, ёпиқ қувурли суғориш тизимини жорий қилиш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, фармацевтика соҳасида қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда корхоналарни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ш.Мирзиёев тадбиркорларга кредит юкини енгиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунинг учун Асака банк лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этиши белгиланди.

Кам қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳисобига, 400 турдаги янги маҳсулотларни ўзлаштириш ва $670 миллионлик импорт ўрнини қоплаш мумкинлиги айтилди. Бунинг учун корхоналарга 18 ойгача муддатда $1 миллионгача “револьвер” кредит, экспортчиларга тушум суғуртасини гаровга олган ҳолда $2 миллионгача кредит берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
16.5K views17:14
Ochish/sharhlash
2023-04-18 16:13:59 Банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди

Шунингдек, қурилиши битмаган уйни сотиб олиш учун ҳам кредит ажратиш мумкин.

Президент томонидан “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

Унга кўра:

банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади;

банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга;

қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.

пудрат ташкилотларига қурилаётган уй-жойларни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар битта қават учун кредит олиш ҳуқуқи берилди (ҳозирги кунга қадар уй томи ёпилганидан кейин уни гаровга қўйиш ва кредит олиш мумкин эди);

банклар ўз ҳисобидан берадиган кредитларини давлат томонидан қайта молиялаштириш амалиётини давом эттирилади. Бунда:

қуриб битказилмаган уйни сотиб олиш учун фуқаро банкдан 24-26 фоиздан кредит олади ва уй битгунига қадар (1-2 йил давомида) тўловларни ушбу фоиздан амалга оширади. Уй битганидан кейин ушбу кредит давлат томонидан қайта молиялаштирилиб, 18 фоизлик кредитга айланади.

Telegram | Instagram | Facebook
19.1K views13:13
Ochish/sharhlash
2023-04-17 19:02:26 Президент Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат тармоқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

2022 йилда чорвачиликда 1 минг 400 та лойиҳа амалга оширилиб, қорамоллар сони 14 миллион, қўй-эчкилар сони 24 миллион бошга етган. Паррандачилик хўжаликлари сони 1 минг 300 тани ташкил этиб, тухум етиштириш 4 фоиз, гўштда 28 фоиз ошган. Балиқчилик йўналишида 290 та лойиҳа амалга оширилиб, 502 минг тонна тансиқ гўшт етиштирилган. 27 минг тонна асал етиштирилди.

Йиғилишда мутасаддилар мазкур тармоқларда жорий йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берди.

Хусусан, Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг грант маблағлари ҳисобидан ҳудудларда сут йиғиш марказлари ташкил этилади. Уларга камида 100 та аҳоли хонадони бириктирилиб, кооператив тизим йўлга қўйилади.

Кластерлар томонидан 64 та чорвачилик комплекси барпо этилади.

Паррандачидлик хўжаликларига озуқа ва айланма маблағлар учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 35 миллион доллар йўналтирилади.

Буларнинг натижасида парранда гўшти етиштириш ҳажмини йилига 800 минг тоннага етказиш мўлжалланмоқда.

Балиқчилик учун бундан буён табиий сув ҳавзаларини ижарага бериш онлайн аукцион орқали бўлади. Тармоқда 241 та, жумладан, креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси амалга оширилади. “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида балиқчилик лойиҳалари учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.

Буларнинг эвазига жорий йилда 850 минг тонна балиқ етиштириш мумкинлиги қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатиш кўламини ошириш вазифаси қўйилди. 50 минг гектар боғ ва 200 минг гектар дала четларида асалари уяларини жойлаштириш, қўшимча шароитлар яратиб, аҳолини асалчиликка жалб этиш чоралари белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
3.7K views16:02
Ochish/sharhlash
2023-04-17 14:04:07
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26-апрель кунлари амалга оширилади.

Муддатидан олдин овоз бериш тартиби билан ушбу видеода танишинг!

Telegram | Instagram | Facebook
10.1K views11:04
Ochish/sharhlash
2023-04-17 11:08:42 Ёшлар диққатига!

Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати ва миқдори билан танишинг!

ёш оилаларга уй-жой қуриш учун кредит;

ҳайдовчилик ўқув курси учун моддий ёрдам;

ёш оилалар учун турар жой ижараси учун моддий кўмак ва бошқа бир қатор ёрдамлар.

Батафсил
15.4K views08:08
Ochish/sharhlash