Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatchisi

Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi D
Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi
Kanal manzili: @davlatxizmatchisi_uz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.23K
Kanalning ta’rifi

Давлат хизматчилари учун махсус канал

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-04-15 23:39:18 Ёшлар диққатига!

Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати ва миқдори билан танишинг!

ёш оилаларга уй-жой қуриш учун кредит;

ҳайдовчилик ўқув курси учун моддий ёрдам;

ёш оилалар учун турар жой ижараси учун моддий кўмак ва бошқа бир қатор ёрдамлар.

Батафсил
2.0K views20:39
Ochish/sharhlash
2023-04-15 16:54:43 Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

@segmentuz
8.2K views13:54
Ochish/sharhlash
2023-04-15 12:10:02 300 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Барча вакансиялар рўйхати.

Вакант лавозимни эгаллаш бўйича танловда иштирок этиш учун ягона очиқ порталдан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
11.9K views09:10
Ochish/sharhlash
2023-04-15 10:50:57
Кимлар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга?

Референдум куни ва референдумгача 18 ёшга тўлган фуқаролар овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Telegram | Instagram | Facebook
10.9K views07:50
Ochish/sharhlash
2023-04-15 10:14:47 Мактаб директорларини лавозимга тайинлаш тизими ўзгартирилиши кутилмоқда

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати вазирликнинг “Вазирга мурожаат” рукни остида эълон қилинган видеомурожаатда маълум қилди.

“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва умумтаълим муассасаларини замонавий билимли раҳбар кадрлар билан таъминлаш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан жорий йил давомида мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари директорларини лавозимга тайинлаш жараёнини ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан танлов асосида ташкил этиш бўйича тегишли ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланмоқда”, – дейилади баёнотда.

Telegram | Instagram | Facebook
12.2K views07:14
Ochish/sharhlash
2023-04-14 19:09:08 Банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди

Шунингдек, қурилиши битмаган уйни сотиб олиш учун ҳам кредит ажратиш мумкин.

Президент томонидан “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

Унга кўра:

банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади;

банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга;

қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.

пудрат ташкилотларига қурилаётган уй-жойларни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар битта қават учун кредит олиш ҳуқуқи берилди (ҳозирги кунга қадар уй томи ёпилганидан кейин уни гаровга қўйиш ва кредит олиш мумкин эди);

банклар ўз ҳисобидан берадиган кредитларини давлат томонидан қайта молиялаштириш амалиётини давом эттирилади. Бунда:

қуриб битказилмаган уйни сотиб олиш учун фуқаро банкдан 24-26 фоиздан кредит олади ва уй битгунига қадар (1-2 йил давомида) тўловларни ушбу фоиздан амалга оширади. Уй битганидан кейин ушбу кредит давлат томонидан қайта молиялаштирилиб, 18 фоизлик кредитга айланади.

Telegram | Instagram | Facebook
5.9K views16:09
Ochish/sharhlash
2023-04-14 07:10:10 300 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Барча вакансиялар рўйхати.

Вакант лавозимни эгаллаш бўйича танловда иштирок этиш учун ягона очиқ порталдан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
7.0K views04:10
Ochish/sharhlash
2023-04-14 07:03:18 Вазирлар Маҳкамаси қарори (12.04.2023 йилдаги 152-сон) билан 2023 йил 15 апрелдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади. Бунда:

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади, агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар ариза берувчиларнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин;

янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
6.5K views04:03
Ochish/sharhlash
2023-04-12 12:57:06
Марказий сайлов комиссияси томонидан референдумга оид саволларга жавоб берувчи "Call-markaz" ишга туширилди

Референдумни ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, фуқароларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-markaz" ишга тушурилди.

"Call-markaz" рақами: 1200

1200
қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.

Telegram | Instagram | Facebook
6.9K views09:57
Ochish/sharhlash
2023-04-12 09:18:58
Давлат раҳбарининг бугунги тадбирлар режаси эълон қилинди

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Япония, Қатар, Покистон, Словакия ва Фаластиннинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилмоқда.

Жорий йилда Қатар ҳукумати Тошкентда ўз элчихонасини очганини таъкидлаш жоиз.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон Президенти Хитой ва Туркия делегацияларини қабул қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
9.9K views06:18
Ochish/sharhlash