Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatchisi

Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi D
Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi
Kanal manzili: @davlatxizmatchisi_uz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.23K
Kanalning ta’rifi

Давлат хизматчилари учун махсус канал

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-04-22 09:01:01
InTime компанияси “Call Center” менежери лавозимига (хотин-қизларни) ишга таклиф қилади

Ойлик: 1 000 000 дан 3 000 000гача. Сотувдан 10 фоиз берилади.

Лавозим учун талаблар:
• иш тажрибаси талаб этилмайди, ўргатилади;
• ўрта-махсус ёки олий маълумотли;
• мижозлар билан эркин суҳбат қила олиши ва тушунтира олиши шарт.

Яхши ишлаган ходимнинг лавозими оширилади. Премиялар ва бонуслар бор

Иш вақти: 9:00дан 18:00гача 6/1. (Тушлик корхона хисобидан берилади)
Замонавий жиҳозланган офис
Ёшлардан иборат аҳил жамоа.


Манзил: Бектемир тумани Elite Auto Center (Роҳат круги)
Мурожаат учун: +998908051496
11.6K views06:01
Ochish/sharhlash
2023-04-21 09:41:48 300 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Барча вакансиялар рўйхати.

Вакант лавозимни эгаллаш бўйича танловда иштирок этиш учун ягона очиқ порталдан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
11.3K views06:41
Ochish/sharhlash
2023-04-21 05:37:30
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Ҳар бир хонадонда бахт, меҳр ва фаровонлик ҳукм сурсин, байрам шукуҳидан қалблар янада нурафшон бўлсин.

Дуоларингиз ижобат бўлсин, азизлар!

Telegram | Instagram | Facebook
3.3K views02:37
Ochish/sharhlash
2023-04-20 18:39:38 Шавкат Мирзиёев фармони билан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 541 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 374 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 110 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 18 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 39 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 36 нафарини чет эл фуқаролари, 136 нафарини аёл, 75 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
10.8K views15:39
Ochish/sharhlash
2023-04-20 16:25:43 Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги муборак айём ва дам олиш кунларида даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатишини маълум қилди.

Республика бўйича 2 755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
10.6K views13:25
Ochish/sharhlash
2023-04-20 15:49:35
Референдумда овоз бериш бюллетенини тўлдириш тартиби

Референдумда даўыс бериў бюллетенин толтырыў тәртиби

Порядок заполнения бюллетеня для голосования на референдуме

Telegram | Instagram | Facebook
10.8K views12:49
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:19:05
Расман: Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Президент қарори билан аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Шундай қилиб, Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.

Telegram | Instagram | Facebook
9.8K views06:19
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:00:13 Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар камида кетма-кет 3 кун дам олади

Бугун ходимлар одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетиши мумкин. Меҳнат кодекси 121-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Кун давомида президентнинг «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилиниши кутилмоқда. Унда дам олиш кунларига ҳам аниқлик киритилади.

Бу ҳолда икки вариант бор:

2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонда кўрсатилган душанбадаги дам олиш куни бекор қилиниб, шанба куни 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш деб эълон қилиниши мумкин. Натижада жума, шанба ва якшанба — 3 кун дам олиш куни бўлади;

душанбадаги дам олиш куни сақланган ҳолда шанба кунида 6 кунликлар учун яна битта қўшимча дам олиш куни берилиши мумкин. Натижада жума, шанба, якшанба ва душанба — 4 кун дам олиш куни бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
12.1K views06:00
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:39:33 Расман: Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда Ўзбекистонда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
12.5K views04:39
Ochish/sharhlash
2023-04-20 06:50:04 300 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Барча вакансиялар рўйхати.

Вакант лавозимни эгаллаш бўйича танловда иштирок этиш учун ягона очиқ порталдан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
16.8K views03:50
Ochish/sharhlash