Get Mystery Box with random crypto!

Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлла | Davlat xizmatchisi

Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун Президент томонидан имзоланди. Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Қонун 2023 йил 1 майдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook