Get Mystery Box with random crypto!

Президент ўтказган йиғилишда сув хўжалиги ва фармацевтика сано | Davlat xizmatchisi

Президент ўтказган йиғилишда сув хўжалиги ва фармацевтика саноатидаги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Аввал сув хўжалигидаги 4 та катта масала таҳлил қилинди. Булар – сув йўқотилиши, насос станцияларининг энергия истеъмоли кўплиги, сув захиралари камлиги ҳамда сув тежовчи технологиялар билан боғлиқ.

Хусусан, каналларнинг фойдали иш коэффициенти пастлиги ва ички тармоқларда сув кўп йўқотилиши оқибатида қишлоқ хўжалигида йилига $4,8 млрд кам даромад олинаяпти. Шу боис Жиззах вилояти Пахтакор туманида, тажриба тариқасида, ёпиқ қувурли суғориш тизимини жорий қилиш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, фармацевтика соҳасида қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда корхоналарни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ш.Мирзиёев тадбиркорларга кредит юкини енгиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунинг учун Асака банк лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этиши белгиланди.

Кам қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳисобига, 400 турдаги янги маҳсулотларни ўзлаштириш ва $670 миллионлик импорт ўрнини қоплаш мумкинлиги айтилди. Бунинг учун корхоналарга 18 ойгача муддатда $1 миллионгача “револьвер” кредит, экспортчиларга тушум суғуртасини гаровга олган ҳолда $2 миллионгача кредит берилади.

Telegram | Instagram | Facebook