Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatchisi

Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi D
Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi
Kanal manzili: @davlatxizmatchisi_uz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.23K
Kanalning ta’rifi

Давлат хизматчилари учун махсус канал

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-11 15:45:29 206 та оромгоҳ йил давомида ишлайдиган тизимга ўтказилади

Тошкент шаҳрида
Анҳор ва Бўзсув, Нукусдаги Дўстлик, Урганчдаги Шовот, Фарғонадаги Марғилонсой каналлари бўйида ёшлар ижод кўчалари ташкил этиладиган бўлди. Бу ерда рассомлар, ҳайкалтарошлар, адиблар, созандалар ва уларнинг мухлислари учун шароит яратилади.

Ҳар бир олийгоҳда коворкинг, театр студиялари ва рақс майдончалари бўлиши кераклиги таъкидланди. Олийгоҳ ректорлари футбол, волейбол, баскетбол, шахмат, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўз клубларини ташкил этади. Бу клублар Талабалар спорт лигаларига бирлашиб, доимий турнирлар ўтказиб боради.

Қўшимча 300 минг ёшларнинг хусусий марказларда тил ўрганиш харажатларига 100 миллиард сўм субсидия ажратилади.

Юртимиздаги 206 та оромгоҳ йил давомида ишлайдиган тизимга ўтказилиб, ҳар йили 100 минг нафар ёшлар қамраб олади.

Туман марказидан узоқдаги маҳаллаларда спорт, маданият ва санъат йўналишларида тўгарак очган мураббийларга зарур жиҳоз учун 15 миллион сўмгача субсидия берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
3.5K views12:45
Ochish/sharhlash
2023-04-11 15:18:35 “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини ишлатиш тизими ўзгаради

Бу жамғарма ёшларни кўпроқ касбга, тадбиркорликка ўргатиб, бандлигини таъминлашга хизмат қилиши керак бўлса-да, ҳокимлар атиги 10 фоиз маблағни бандликка йўналтирган, “Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган 25 та ёрдамнинг 5 тасидан фойдаланмоқда. Шу сабабли:

энди ёшларга касбга ўқиш, меҳнат қуроли, уруғ-кўчатга субсидия каби турдош хизматлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти яратилади;

уруғ ва кўчат учун 2,5 миллион сўм ўша ҳудуддаги уруғ-кўчат хўжаликларидан сотиб олиш учун тўғридан-тўғри берилади;

“Ёшлар дафтари” билан ишлашда ёшларни анимация, дизайн, логистика оператори, гид каби замонавий касбларга ўқитишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бу тизим билан мактабларнинг 10-11-синф ўқувчилари ҳам қамраб олинади;

бундан буён “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағининг камида 40 фоизи айнан касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилади;

жорий йилда замонавий касбларга ўқитиш учун 100 миллиард сўм ажратилади ва камида 25 минг нафар ёшлар ўқитилади. Эҳтиёжга қараб, бунга яна маблағ ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
5.0K views12:18
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:46:40 Ёшларни ишга қабул қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади

Ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган. Ёки грантда ўқиган 3 минг талаба ҳам ишга кирмаган. Профессионал таълимда ҳам, ўтган йили коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган.

Шу муносабат билан бундан буён ҳар бир вазир тармоғидаги касбларга малака талабини ўзи белгилаши, бунда 70 фоиз касбларга ўрта махсус, 30 фоизига олий маълумот талаб этиладиган тизим бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, вазирликлар олийгоҳ ва коллеж-техникумларга буюртма бериш билан бирга уларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими йил бошида ўзининг Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқиб, аҳолига эълон қилиши ва йил якунида натижалари бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
6.1K views11:46
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:24:21 Ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди.

Бунда:

яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган 4,4 миллион ёшлар “яхши” тоифага;

турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёш “ўрта” тоифага киритилди;

давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож 396 минг нафар ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.

Президент эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланишини таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook
6.8K views11:24
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:13:49 Ёшлар масалаларига жиддий эътибор қаратмаётган туманлар маълум қилинди

Президент «шунча шароит яратилганига қарамасдан, айрим ҳокимлар ва вазирлар ёшлар масалалари билан жиддий шуғулланмаётгани, айниқса Термиз шаҳри, Чироқчи, Касби, Ургут, Шеробод, Ангор, Узун, Музработ, Амударё, Деҳқонобод, Олтинсой, Шароф Рашидов, Асака, Қамаши, Тахиатош ва Пешку туманларида ёшларнинг бандлигини таъминлаш оқсаётгани» танқид қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
7.0K views11:13
Ochish/sharhlash
2023-04-11 13:29:11 300 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Барча вакансиялар рўйхати.

Вакант лавозимни эгаллаш бўйича танловда иштирок этиш учун ягона очиқ порталдан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
9.1K views10:29
Ochish/sharhlash
2023-04-11 13:28:32 Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
8.4K views10:28
Ochish/sharhlash
2023-04-11 13:07:57 Саида Мирзиёева:

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини имзолади.

Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда  иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди.

Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!

Telegram | Instagram | Facebook
10.0K views10:07
Ochish/sharhlash
2023-04-10 17:15:54 «Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади

Бугун Шавкат Мирзиёев "Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарорда тизимга оид бир қатор вазифа ҳамда қоидалар белгиланди. Жумладан:

ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади;

ташаббусли бюджет жараёнида овоз тўплаш ва ғолибларни аниқлаш механизмини танқидий кўриб чиқиш, жумладан кенг жамоатчилик билан муҳокама қилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
7.7K views14:15
Ochish/sharhlash
2023-04-10 16:04:57 Президент топшириғига биноан "Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилади.

Бунда, қўшимча 1 182 та маҳалла бўйича 4,3 млн. нафар фуқаро овоз берган лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади.

Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар таҳлили ўтказилиб, 2024 йил учун бюджет сўровида уларни таъмирлаш, жиҳозлаш ва харид қилиш харажатларини рўйхатга киритиш кўзда тутилади.

Натижада, республикамиздаги 164 та мактаб, 30 та боғча ва 32 та тиббиёт муассасаларида таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқа лойиҳаларда белгиланган ишларни амалга ошириш учун 304,6 млрд. сўм қўшимча маблағ ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
9.8K views13:04
Ochish/sharhlash