Get Mystery Box with random crypto!

Ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтайди Камбағалликни қисқар | Davlat xizmatchisi

Ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтайди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Унга кўра, юртимиз маҳаллаларидаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади.

Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари шу йилнинг куз ойларида Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.

Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook