Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatchisi

Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi D
Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi
Kanal manzili: @davlatxizmatchisi_uz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.23K
Kanalning ta’rifi

Давлат хизматчилари учун махсус канал

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-04-01 00:09:37 200 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги 200 дан ортиқ бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Солиқ органларидаги вакант лавозимлар рўйхати.

Вакант лавозимларга ўтказилаётган танловларда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Танловга ариза юбориш тартиби

id.egov.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш тартиби
5.5K views21:09
Ochish/sharhlash
2023-03-31 19:23:38
Жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари 2-Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF-2023) бўлиб ўтади.

Биринчи TIIF дунёнинг 56 мамлакатидан 2000 дан ортиқ иштирокчилар - йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонларни бирлаштирган йирик халқаро тадбирга айланди.

TIIF-2023 қатнашчиларининг сони янада ошиши кутилмоқда, унинг давомида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг инвестициявий салоҳиятини атрофлича очиб беришга қаратилган ялпи мажлис, экспертларнинг 30 дан ортиқ қизғин баҳс-мунозаралари, панел мунозаралари, давра суҳбатлари ва b2b музокаралари ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
8.3K views16:23
Ochish/sharhlash
2023-03-31 17:22:32
Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳридаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Хоразм филиалини бориб кўрди.

Telegram | Instagram | Facebook
10.2K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-03-31 13:31:17
Урганч шаҳрида 31 март куни халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, Жўрабек Раҳимов Хоразм вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
12.7K views10:31
Ochish/sharhlash
2023-03-31 12:10:11 Президент Шавкат Мирзиёев 31 март куни Қорақалпоғистондан Хоразм вилоятига келди.

Ташриф давомида Халқ депутатлари вилоят кенгаши йиғилишида иштирок этиш, IT парк фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
13.6K views09:10
Ochish/sharhlash
2023-03-31 11:24:45 Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия ва моддий ёрдам турлари... Батафсил
15.8K views08:24
Ochish/sharhlash
2023-03-31 08:16:58
Тасаввур қилиб кўринг... Ўз ишини билмайдиган, амалий кўникмалари шаклланмаган, соҳани тушунмайдиган ходим ташкилотга қанчалар зиён етказиши мумкин? Ҳар йили давлат органлари ва ташкилотларидаги кадрларнинг ўртача малака ошириш ҳолати ҳақида хабардормисиз?

Ушбу видеороликда давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенциясини ошириб боришнинг зарурати ва фойдали томонлари тушунтирилган.

Раҳбарлар ва давлат хизматчилари кўриши тавсия этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
15.6K views05:16
Ochish/sharhlash
2023-03-30 18:13:07 Апрель ойи бироз илиқ ва қуруқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Апрель ойида ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ўртача йиллик қийматлардан бироз юқори бўлади. Апрель ойида ёғингарчилик кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ой қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ўн кунлиги бошларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.
Биринчи ўн кунлик охирларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.

Ўзгидрометнинг дастлабки прогнозига кўра, апрель ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари +7 +12 даражадан +12 +17 даражагача, кундуз кунлари +20 +25 даражадан +27 +32 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
2.1K views15:13
Ochish/sharhlash
2023-03-30 13:58:21 Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган учта янги ташаббусни билдирди:

Биринчиси, Қорақалпоғистондаги 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан-тўғри 500 миллион сўмдан қўшимча маблағ ажратилади. Бунинг учун алоҳида Қорақалпоғистон маҳаллаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилиниб, унга жорий йилда 250 миллиард сўм йўналтирилади.

Иккинчиси, кадастри йўқ 38 минг уй-жой ва кўчмас мулклар бўйича тегишли ҳужжатлар қилиб берилади.

Учинчиси, аҳоли талабини инобатга олиб, жорий йилда 4 мингта уй-жой қурилади. Бунга қўшимча, замонавий лойиҳа асосида 4 минг якка тартибдаги уй-жой қуришга 4 сотихдан ер ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
9.3K views10:58
Ochish/sharhlash
2023-03-30 13:35:35
Ижтимоий тармоқларда «Вазирлик ва идоралар ходимларининг Меҳнат шартномаларини бекор қилиш жараёнлари вақтинчалик тўхтатилиши ва огоҳлантириш муддатларини узайтириш» юзасидан кенг тарқалаётган хабарлар юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
9.1K views10:35
Ochish/sharhlash