Get Mystery Box with random crypto!

Markaziy Osiyo

Telegram kanalining logotibi centerasiastudy — Markaziy Osiyo M
Telegram kanalining logotibi centerasiastudy — Markaziy Osiyo
Kanal manzili: @centerasiastudy
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.06K
Kanalning ta’rifi

Канал - жаҳон сиёсати, тарих ва халқаро алоқалар бўйича сизга ҳамрох. Баъзида янгиликларга шарҳ берилади.
реклама учун - @reklama_markaziy_osiyo
Мурожаат учун - @markazga_murojaat_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 197

2021-12-16 02:46:11
Ким Чен Ин «Корея халқ армияси» ҳарбий таълим ходимларининг 8-сессияси иштирокчилари билан эсдалик учун суратга тушди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.7K viewsedited  23:46
Ochish/sharhlash
2021-12-14 12:02:01
Россиядаги Марказий осиёлик мигрантларнинг ўртача ойлик даромади ойига 47,1 минг рублни ташкил этади, бу ҳақида Россия Мигрантлар Федерацияси ходимлари ва Москва давлат университети олимлари ҳамкорликда ўтказган тадқиқотида маълум қилди.

"Мигрантларнинг ўртача маоши россияликларнинг ўртача маошига жуда яқин бўлиб чиқди", деди Россия мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.9K viewsedited  09:02
Ochish/sharhlash
2021-12-14 05:31:36 Биз миллатчилик авж олиб бораётган замонда яшаяпмиз. АҚШда, Ҳиндистонда ёки Марказий Осиёда одамлар кўп нарса ўз давлати ёки миллатига бўлишини истамоқда. Улар бу нарсалар давлати ва миллатига бошқалар ҳисобига ёки улар билан бирга бўлишни истаётган ёки истамаётгани бошқа масала – буни эксклюзивлик ёки инклюзивликка асосланган миллатчилик дейиш мумкин. Айни ҳолат миллатчиликнинг турли хил иллатларни келтириб чиқарадими?

Марказий Осиёда миллатчиликнинг кўплаб туси бор. Бир тарафдан, одамлар илдизларини қидириб топиш, идентитет – кимликка эга бўлиш, анъаналар ва аллақандай тарихий адолатни тиклашни истайди. Бошқа тарафдан, ушбу жараён баъзи ҳолларда қайғули оқибатлар – этник можаролар ёки миллат ичидаги бошқа баҳсларга сабаб бўлади. Шуни ёдда тутган ҳолда пайдо бўлаётган қуйидаги саволларга жавоб бериш зарур: тилни қандай тиклаш керак? Миллийликни эсдан чиқармаган ҳолда модернизацияни қандай давом эттириш мумкин? Тарих, хотира ва қўшнилар билан муносабатлар борасида нима қилиш керак?

«ПостСоветистон» лойиҳасининг “Анъаналар ва модерн” деб номланган мавсумида миллатчилик муаммоларини тадқиқ қилаётган экспертлар билан ушбу мавзу муҳокама қилинади.
#uzanalytics

https://uzanalytics.com/jamiyat/9493/

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.9K viewsedited  02:31
Ochish/sharhlash
2021-12-12 09:14:25 Рақамли технологиялар

Рақамли технологиялар замонавий таълимнинг муҳим воситасидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2030 йилга бориб ҳамма интернетга эга бўлиши керак деб ҳисоблайди.
Интернетдан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда, бироқ дунё аҳолисининг 37 фоизи ҳалигача ундан фойдалана олмаяпти. Бу шуни англатадики, 2,9 миллиард одам бутун дунё бўйлаб тармоқнинг афзалликларидан ҳеч қачон фойдаланмаган. Уларнинг кўпчилиги учун бу хизматлар жуда қиммат.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
4.0K views06:14
Ochish/sharhlash
2021-12-12 07:01:14 Арабларда шундай мақол бор:

«Қизи йўқ уй, ўсимлиги йўқ ер кабидир.

Ўғил отасининг исмини кўтариб юради дейдиганлар қиз отасининг ўзини кўтариб юришини унутишади».

Аллоҳ қизларимизни соғ-саломат қилсин.

Абота

Каналга уланиш
@centerasiastudy
4.8K views04:01
Ochish/sharhlash
2021-12-12 06:52:55 ​​ Туркманистон йил охиригача Афғон халқига озиқ-овқат, кийим-кечак ва нефть жўнатади

"Нейтрал Туркманистон" газетасининг ёзишича, ҳукумат йиғилишида гуманитар юкларни тайёрлаш бўйича мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов буйруқ имзолаган.

Буйруққа кўра, "Қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати вазирликлари, "Туркмангаз" давлат концерни, Сейди нефтни қайта ишлаш заводи, "Туркманбоши" нефтни қайта ишлаш комбинати ҳамда Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи рўйхатда кўрсатилган товарларни Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида топшириш" кўзда тутилган.

Тахминан 2 ҳафта олдин Ашхободда бўлиб ўтган ЭКО саммитида Туркманистон раҳбари жанубий қўшнисига зудлик билан гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирган ва 4 декабрь куни уни тайёрлаш бўйича тўғридан-тўғри топшириқ берган эди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.7K views03:52
Ochish/sharhlash
2021-12-11 16:33:28
4.7K views13:33
Ochish/sharhlash
2021-12-11 09:26:23 ​​Собиқ иттифоқ республикалари ўз конституцияларини қачон қабул қилган?

СССР парчаланганидан сўнг 15 та республика мустақилликка эришгач, ўз конституциясини қабул қилган:

Туркманистон — 1992 йил 18 май;
Эстония — 1992 йил 28 июнь;
Литва — 1992 йил 2 ноябрь;
Ўзбекистон — 1992 йил 8 декабрь;
Қирғизистон — 1993 йил 5 май;
Латвия — 1993 йил 6 июль;
Россия — 1993 йил 25 декабрь;
Беларус — 1994 йил 15 март;
Молдова — 1994 йил 27 август;
Тожикистон — 1994 йил 6 ноябрь;
Арманистон — 1995 йил 5 июль;
Грузия — 1995 йил 24 август;
Қозоғистон — 1995 йил 30 август;
Озарбойжон — 1995 йил 27 ноябрь;
Украина — 1996 йил 28 июнь.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
5.8K views06:26
Ochish/sharhlash
2021-12-10 13:39:23
Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон унда кузатувчи мақомида иштирок этди.

Лукашенко ЕОИИ давлатларини электрон рақамли имзо ва банк кафолатларини ўзаро тан олишга чақирмоқда.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.9K viewsedited  10:39
Ochish/sharhlash
2021-12-10 06:13:34 ​​Адолф Гитлер оҳуларни озиқлантирмоқда. Германия. 1930 йиллар

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.9K views03:13
Ochish/sharhlash