Get Mystery Box with random crypto!

Markaziy Osiyo

Telegram kanalining logotibi centerasiastudy — Markaziy Osiyo
Kanal manzili: @centerasiastudy
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.48K
Kanalning ta’rifi

Канал - жаҳон сиёсати, тарих ва халқаро алоқалар бўйича сизга ҳамрох. Баъзида янгиликларга шарҳ берилади.
Мурожаат учун - @markazga_murojaat_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 193

2022-08-31 18:52:08 Бугун шунақа даврки, ҳаммада рейтинг бор. Артистда ҳам, спортчида ҳам, сиёсатчи ва ҳоказоларда ҳам. Артистни рейтингига қараб туйларга чақирсак, спортчини рейтингига қараб реклама контрактлари берамиз. Бир четда сочига оқ тушган, кўзида очки билан умрини лабораторияда ўтқазган олим уларга хавас билан қараб турибди. Аргентиналик физик Хорхе Хиршга бу адолатсизлик ёқмади. У дарҳол олимларнинг ҳам “крутой”лик даражасини белгиловчи рейтинг тизимини киритишни таклиф қилади. Бугунги кунда Хирш томонидан таклиф қилинган Хирш индекси ёрдамида нафақат олимларнинг балки, илмий марказлар ва хатто бутун бошли давлатларнинг ҳам илмий самарадорлиги ўлчанилади. Хўш Хирш индекслари ўзи нима?

Батафсил: https://telegra.ph/Hirsh-indekslari-07-03?fbclid=IwAR0JL_vEJmYa3MviOKomTAfjz-fGjiBD0XKpPv6_ybE8Rn6sn1uvB-tgaxc

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
2.7K views15:52
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:43:50
Марказий Осиё давлатлари Афғонистондан қўрқадими?

Azon_tv

Каналга уланиш
@centerasiastudy
2.7K viewsedited  15:43
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:20:56
"Мен шу бугундан эътиборан 1 сентябрни жумҳуриятимизда Мустақиллик куни, умумхалқ байрами деб эълон қилишни таклиф этаман"

Каналга уланиш
@centerasiastudy
2.8K viewsedited  15:20
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:00:00 Собиқ СССРнинг биринчи ва охирги Президенти М.Горбачев вафот этибди. Горбачев, 1990-91 йилларда иттифоқдош республикалар раҳбарларининг деярли барчасидан кўра кўпроқ умр кўрди. Унинг асосий рақибларидан бири бўлмиш Борис Ельцин вафот этганига, 15 йил бўлаяпти. Каримов вафот этганига, шу кунларда 6 йил бўлди.
*
СССРнинг қулашида Горбачевнинг ҳиссаси катта. Бир томондан у ислоҳотларни (Перестройка) бошлади. Бошқа томондан, қулаётган иттифоқни ушлаб қолишга қурби етмади: унинг нисбий заифлиги, инқирозлар ичидаги СССРни тезда йиқитти. Горбачевга хос энг катта хусусият – иккиламчилик (двойственность).
*
У бир томондан ўзининг ислоҳотларини доим ҳимоя қилади.
Лекин, айни пайтда у СССРни йиқилишида бошқаларни айблайди. Лекин, СССРни ислоҳотлар орқали сақлаб қолиш мумкинлигига бошқаларни тўлиқ ишонтира олмайди. Ва бу Горбачевдаги энг катта зиддиятлардан биридир.
*
Горбачев жуда моҳир оратор, нотиқ эди. Ва унинг бу нотиқлиги СССРнинг йиқилишида, натижада, мустақил давлатларнинг пайдо бўлишида катта рол ўйнади. Миллатимиз мустақиллиги, эрки ва халқ озодлиги абадий бўлсин!

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.0K viewsedited  15:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:52:29 Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача энг аввало эътибор қаратиладиган 5 та асосий соҳани санаб ўтди

Биринчидан, ТАЪЛИМ, ТАЪЛИМ ва яна ТАЪЛИМ!

Иккинчиси — суд.

Учинчиси — тадбиркорлик.

Тўртинчиси — соғлиқни сақлаш.

Бешинчиси — аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир соҳага алоҳида тўхталиб, барчаси бўйича олдимизда турган марраларни баён қилди.

@centerasiastudy
3.8K views14:52
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:46:19 Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» қандай бўлиши ҳақида гапирди

«Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан.

Янги Ўзбекистон:

ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган Давлат, десак, муболаға бўлмайди.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади», — деди давлат раҳбари.

@centerasiastudy
3.1K views14:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:41:31
СССР ва Россия раҳбарлари 1917-2022 йиллар оралиғи.

В.И.Ленин (1917—1924)
И.В.Сталин (1924—1953)
Н.С.Хрушчев (1953—1964)
Л.И.Брежнев (1964—1982)
Ю.В.Андропов (1982—1984)
К.У.Черненко (1984—1985)
М.С.Горбачев (1985—1991)
Б.Н. Ельсин (1991-1999)
В.В.Путин (1999-2008)
Д.А. Медведов (2008-2012)
В.В.Путин (2012-ҳ.в.)

Каналга уланишни унутманг
@centerasiastudy
3.3K views13:41
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:37:35
Толибон ҳаракати Кобулда Афғонистондан охирги америкалик аскар чиқиб кетганининг 1 йиллигини нишонлади.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.2K viewsedited  13:37
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:10:49 Қозоғистон ва Қирғизистон Марказий Осиёда норозилик намойишлари сони бўйича етакчилик қилмоқда — Finprom.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.4K viewsedited  12:10
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:07:53
“СССРни қайта тиклаш ҳақидаги ғоялар— амалга ошмайдиган иш. Бу ташаббусни қўллаб қувватлаётганлар СССР таркибидаги мамлакатларнинг 9 фоизини ҳам ташкил қилмайди” — Михаил Горбачёвнинг 2009 йилдаги нутқидан.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.8K viewsedited  11:07
Ochish/sharhlash