Get Mystery Box with random crypto!

Markaziy Osiyo

Telegram kanalining logotibi centerasiastudy — Markaziy Osiyo
Kanal manzili: @centerasiastudy
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.48K
Kanalning ta’rifi

Канал - жаҳон сиёсати, тарих ва халқаро алоқалар бўйича сизга ҳамрох. Баъзида янгиликларга шарҳ берилади.
Мурожаат учун - @markazga_murojaat_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 191

2022-09-01 21:43:05 ​​Собиқ иттифоқ республикалари ўз конституцияларини қачон қабул қилган?

СССР парчаланганидан сўнг 15 та республика мустақилликка эришгач, ўз конституциясини қабул қилган:

Туркманистон — 1992 йил 18 май;
Эстония — 1992 йил 28 июнь;
Литва — 1992 йил 2 ноябрь;
Ўзбекистон — 1992 йил 8 декабрь;
Қирғизистон — 1993 йил 5 май;
Латвия — 1993 йил 6 июль;
Россия — 1993 йил 25 декабрь;
Беларус — 1994 йил 15 март;
Молдова — 1994 йил 27 август;
Тожикистон — 1994 йил 6 ноябрь;
Арманистон — 1995 йил 5 июль;
Грузия — 1995 йил 24 август;
Қозоғистон — 1995 йил 30 август;
Озарбойжон — 1995 йил 27 ноябрь;
Украина — 1996 йил 28 июнь.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
2.9K views18:43
Ochish/sharhlash
2022-09-01 21:30:38 Кремль: Путин Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди ва Токаевга ўз мурожаатида белгиланган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда муваффақиятлар тилади.

Президентлар Россия-Қозоғистон муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришга ўзаро ниятларини билдирдилар.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
2.8K views18:30
Ochish/sharhlash
2022-09-01 21:25:01 Қосим - Жўмарт Тўқаев халққа мурожаат қилди.

Мурожаатни қиринди масалалардан тозалаб ташланса унинг марказида президент ваколат муддатини 7 йил қилиш ва бир муддат бошқарувда бўлган Президентнинг  бошқа ўз номзодини сайловга қўйишини тақиқлаш ва инклюзив ҳукумат ташкил қилиш масаласи ётибди.

Авторитар Қозоғистон элитасини бундай мардликка нима етаклаяпти, ёки бу охирги сиёсий заруратми? Қозоғистоннинг бундай демократик ўзгаришларни назарда тутувчи қарорлар қабул қилишининг асосий мативатори бу агрессив Россия ҳисобланади.

Айтиш мумкинки бугун Россиянинг : Украинани ишғол қилиш, СССР ни реанимация қилиш, НАТО нинг кенгайишининг олдини олиш каби барча стратегик мақсадлари чокидан сўкилиб, тўлиқ тескари натижа бермоқда.

Путин режими  - ўз таъсир доирасидаги давлатларнинг сиёсий маданият траекторияси автократик тафаккур релсларидан чиқиб кетишидан жуда қўрқади ва бундай бўлмаслиги учун ҳеч нарсадан қайтмайди.

Тўқаев ва Қозоғистоннинг бутун сиёсий элитаси тўлиқ англаб етдики жуда катта ҳарбий ва энергетик ресурсларга эга бўлган ва Путин деб аталмиш ягона "мия" томонидан бошқарилаётган Россия агрессиясидан омонда қолиш учун бутун қозоқ халқини сафарбар қилиш уларга сиёсий ҳуқуқлар бериш давлат тақдирига фақат Қосим Жўмартнинг ўзи эмас бутун халқ жавоб бериши керак деган тўхтамга келинаётганини кўриш мумкин.

Бу сабоқни Украина берди Қозоғистонга. Украина бугун давлат тақдирини бутун миллат билан ўйлаяпти. Битта Зеленский эмас. Тўқаевнинг ўзи учун бундай ўзгаришлар керак эмас, у нисбатан ақлли сиёсатчи сифатида демократияни (инклюзивликни) назарда тутадиган қарор қабул қилишга мажбур бўлмоқда, бўлмаса Россияга ем бўлади.

Бутун халқни ягона мушт қилиб жамлашнинг ягона йўли уларнинг давлат ҳаётида муҳим бўлган қарорларни қабул қилишда иштирок этишига имкон беришдир. Чунки қарор қабул қилишда чиндан иштирок этган ватандош масъулиятни ҳам зиммасига олишга мажбур бўлади. Бизага ҳам юқсин бу тренд.

Ҳамид Содиқ

Каналга уланиш
@centerasiastudy
2.9K views18:25
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:44:21 Россия Федерациясида Хитой ва Ҳиндистон иштирокида "Восток-2022" манёврлари бошланди. Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, "50 минг ҳарбий хизматчи ва 60 та ҳарбий кема иштирокида Охот денгизи ва Япония денгизи қуруқлик ва сувларида мудофаа ва ҳужумкор ҳаракатлар амалга оширилмоқда".

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.5K views14:44
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:38:11 Тушунмадик сиз курашган ғоя надир,
Бир асрким фақат шиор алламбало,
Ўзгармади, ҳа, ҳеч нарса ўзгармади,
Бизда ҳамон ўша-ўша жадид бобо.

Бошлиғимиз, бўшлиғимиз ўша-ўша,
Қўйдек ювош,бўшлигимиз ўша-ўша,
Фарғоналик, Ўшлигимиз ўша-ўша,
Бизда ҳамон ўша-ўша жадид бобо.

Ҳа, ҳалиям хаёлимиз тўй билан банд,
Данғиллама, ҳашаматли уй билан банд,
Душманимиз чалиб берган куй билан банд,
Бизда ҳамон ўша-ўша жадид бобо.

Афсус, сизлар душман деган юртида биз,
Тўй ва улов учун ишлаб ўртанамиз,
Миллиятни унутдик эҳ, ўртада биз,
Бизда ҳамон ўша-ўша жадид бобо.

Бир асрким йўлга тушиб кетолмадик,
Сиз кўзлаган марраларга етолмадик,
Нафс ва қўрқув уммонидан ўтолмадик,
Бизда ҳамон ўша-ўша жадид бобо.

Илм эмас, соқол билан овворамиз,
Ярим парча рўмол билан овворамиз,
Низо, баҳсли савол билан овворамиз,
Бизда ҳамон ўша-ўша жадид бобо.

Туркистонми? аввалгидан хорроқ ҳозир,
Тўронимиз беш бўлинган торроқ ҳозир,
Ўзбек, Қозоқ, Қирғиз, Тожик тарқоқ ҳозир,
Бизда ҳамон ўша-ўша жадид бобо.

Бизга яна неча аср керак билмам,
Қалбда армон қўша-қўша жадид бобо,
Қилар алам, қилар алам, қилар алам,
Бизда ҳамон ўша-ўша жадид бобо.

Bahodir Iskandarov

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.7K views14:38
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:55:16 Маълумки Марказий Осиёда совет ҳокимияти ўрнатилгач, ўлкада диний қарашларни чеклаш, маросим ва урф-одатларни таъқиқлаш каби сиёсатларни юритади. Булар қаторида мусулмон аҳолининг муқаддас Ҳаж зиёратига боришларига ҳам тўсқинлик қилиниб, 1930-йиллардан бошлаб умуман чеклаб қўйилади. Фақатгина 1944-йилда (1944-йил 7-ноябрдан 1945-йил 15-февралгача) Ўрта Осиёлик 6 нафар шахслар Ҳаж зиёратида бўлиб қайтадилар.

Илк ҳаж зиёратига борган 6 нафар киши ҳақида қисқача маълумот:

Солиҳов Муродхўжа Солихович (Муродхўжа Солихий) (1873-1953), Тошкент шаҳрида, Шайҳонтохур даҳаси, Тарновбоши маҳалласида туғилган. 1903 йилга қадар Тошкентда, кейинчалик Бухоро мадрасасида таҳсил олган. 1903-1943 йилларда Тошкентда мударрис имом бўлган. 1943 йилнинг кузида Муродхўжа Солиҳов Ўрта Осиё ва Қозоғистон Мусулмонлар диний бошқармаси раиси ўринбосари этиб сайланган.

Исмоил Қори (1893-1976), Янгиқўрғон қишлоғида туғилган (ҳозирги Наманган вилоятида). У 13 ёшида Қуръонни тўла ёд олади, кейинчалик Мулла Қирғиз мадрасасида тавсир, ҳадис ва фиқҳ илми бўйича таҳсил олган.

Абдулхайров Жонбой Абдулхайрович (Янгибой Абдулхайр), 1885 йилдаҚорақалпоқ АССР, Шабаз районида туғилган.

Мусинов Мухамед Гали (Мусин Мухаметгали), 1887 йилда Қозоғистонни Қарағанда вилоятининг Қарқалин туманида туғилган.

Юсупов Абдулмажид Юсупович (Абдулмажид-қори Юсуфзода), 1899 йилда Хўжандда (Тожикистон) туғилган, 1924 йилга қадар диний мактабда таҳсил олган.

Абдулла Бори Афанди (Бари Губайдуллович, Собиров Абдулбари Абдуллоивич), 1879 йилда туғилган. Қозоғистоннинг Кўстанай вилоятида яшаган.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.6K views12:55
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:54:08 ​​Марказий Осиё давлатларининг биринчи Президентлари:

ЎЗБEКИСТОН - Ислом Каримов (1938-2016)

ҚОЗОҒИСТОН - Нурсултон Назарбоев (1940-...)

ТУРКМАНИСТОН - Сапармурат Ниязов (1940-2006)

ТОЖИКИСТОН - Раҳмон Набиев (1930-1993)

ҚИРҒИЗИСТОН - Аскар Акаев (1944-...)

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.3K views12:54
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:35:43
Чўлпоннинг Туркистон мухториятига бағишланган, деярли 100 йил тақиқда бўлган "Гўзал Туркистон" шери қўшиқ қилиб, Туркистон марши бугунги байрамда ижро этилди.

Қалбларни ҳиссиётга тўлдирувчи ҳолат...

Г
ўзал Туркистон сенга не бўлди?
Саҳар вақтида гулларинг сўлди,
Чаманлар барбод қушлар ҳам фарёд
Ҳаммаси маҳзун бўлмас ми дилшод?
Билмам нечун қушлар учмас боғчаларингда?

Ол байроғингни қалбинг уйғонсин,
Қуллик асорат барчаси ёнсин,
Қур янги давлат ёвлар ўртансин,
Ўсиб Туркистон қаддинг кўтарсин
Яйраб яшнаб ўз ватанинг гул боғларида.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
4.6K viewsedited  12:35
Ochish/sharhlash
2022-09-01 14:09:51 Қўшни Қозоғистонда катта ислохотлар бошланиш арафасида. Президент Тўқаев таклифига кўра, бундан кейин Қозоғистон Президенти фақат бир марта, 7 йиллик муддатга сайланиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу пайтгача беш йилдан икки мандат сайланиш назарда тутилган эди. Амалиётда эса, Назарбоев 5 йилдан неччи марта сайланганини ҳеч ким билмаса керак...
*
Тўқаев бу ташаббусини билдира туриб, постсовет ҳудудида, Марказий Осиёда бундан ёндашув мутлақ янги эканлигини урғулаган. Тўқаев ўзининг ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун, ўз мандати ва ваколатларини чўзишни эмас, аксинча, қисман қисқартириш йўлини танлаяпти.
*
Лекин, Қозоғистон сиёсий маданияти қанчалик ҳар 7 йилда янги президент алмашинувига мослаша олади – бу савол ҳозирча очиқ. Бу таклиф Марказий Осиёдаги сиёсий динамикага ижобий таъсир қилишига ишонаман. Бу ўзгаришлар минтақадаги қаттиқ авторитаризмга оғишувни пасайтиради, оилавий монархия томон кетаётганларнинг легитимлигини сўндиради.

Kamoliddin Rabbimov

Каналга уланиш
@centerasiastudy
4.2K viewsedited  11:09
Ochish/sharhlash
2022-09-01 13:40:51
Машҳур тиктокер Ҳаби Леймга ўзбекистонликлар совға беришибди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
4.0K viewsedited  10:40
Ochish/sharhlash