Get Mystery Box with random crypto!

Markaziy Osiyo

Telegram kanalining logotibi centerasiastudy — Markaziy Osiyo
Kanal manzili: @centerasiastudy
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.48K
Kanalning ta’rifi

Канал - жаҳон сиёсати, тарих ва халқаро алоқалар бўйича сизга ҳамрох. Баъзида янгиликларга шарҳ берилади.
Мурожаат учун - @markazga_murojaat_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 192

2022-09-01 11:20:16 Токаев мандатни халқдан олмоқчи

Токаевнинг яна 2 йилдан кўпроқ муддати бор эди. Мансабини 2019 йил 20 мартда Назарбоев истеъфосидан кейин ва ворис ўлароқ қўлга киритган ва 2019 йил 9 июндаги сайловларда 70%дан кўп овоз билан ғолиб бўлган Токаев 2024 йил 1 декабргача лавозимида қолиши мумкин эди. Қолаверса, аввал ҳам Токаев икки муддатдан ортиқ ишламаслиги ҳақида омма олдида бир неча марта баёнот берган. Унда нега Токаев ўзининг "зиёнига" муддатларни қисқартираяпти ва муддатидан аввал сайловга бораяпти?

Шахсий нуқтаи назаримга кўра, Токаевнинг ҳалигача Назарбоев вориси ва давомчиси сифатида кўриш ва кўзқараш буткул бартараф бўлгани йўқ. Ростанам Токаев 2019 йил мартда Назарбоев қўлидан ҳокимиятни олган ва 2019 йил июнда Назарбоев қўллови ва унинг партияси НурОтан номидан сайловларда иштирок этган.

Мандатни қўлга киритишда, сайловолди дастурида, унинг мазмунида бошдан оёқ назарбоевчилик устун бўлган. Январь воқеаларидан кейин сиёсат туси ва векторини буткул ўзгартирган Токаев учун бу соя солиши ва саволлар туғдириши тайин.

Шу сабабли Токаевнинг муддатидан аввал сайловга кириши ва халқдан қўллов олишига ҳаракати демократик принциплардан келиб чиқилса, сайловчиларга, электоратга нисбатан ҳалол ва адолатли муносабат дегани. Қолаверса, у истаётган мураккаб ва узоқ йиллик истиқболни белгилайдиган сиёсий ўзгартиришларни амалга ошириш учун халқ олдидан ўтилиши ва қайтадан мендат олиниши барибир керак бўларди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.9K viewsedited  08:20
Ochish/sharhlash
2022-09-01 10:22:29 Тўқаев халққа мурожаат қилди: навбатдан ташқари сайловлар кузда ўтказилади, порахўрлардан ундирилган пулга мактаблар қурилади

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.9K viewsedited  07:22
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:54:59
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Каналга уланиш
@centerasiastudy
1.1K viewsedited  04:54
Ochish/sharhlash
2022-09-01 05:22:19
"Марказий Осиё" канали жамоаси барча юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан муборакбод этади!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
2.1K viewsedited  02:22
Ochish/sharhlash
2022-09-01 05:02:20 ​​Ксенопатриотизм атамаси ҳақида

Илгари ўзимни ксенопатриот деб атаганимда баъзи суҳбатдошларим тушунмай қолар, бу нима эканлигини сўрар эди. Бирма-бир тушунтирарканман, ксенопатриотизм Ўзбекистон учун нотаниш ҳодиса деб ҳисоблардим.

Ҳозир ўйлаб кўрсам, аслида бундайлар бизда кўп экан, фақат атама номаълум экан холос. Билмаганлар учун қисқача тушунтириш: ксенопатриот — ўзининг эмас, бошқанинг ватанини севувчи шахс.

Кимларни ксенопатриот деса бўлади?

- Путин ва Россиянинг ашаддий мухлисларини — Путин ҳақида бирор нарса деб қўйсанг, албатта кескин раддия эшитасан;

- Эрдўғон ва Туркиянинг ашаддий мухлислари — Туркия ҳақида бирор нарса десанг, жавобига қарғиш оласан;

- АҚШ мухлислари (бевосита Трампнинг мухлислари бўлмаса керак) — АҚШни глобал фитнада ёки тажовузкор сиёсатда айбласанг, демократия душмани деган ном оласан.

Ўзбекистонда яна қайси давлатларнинг мухлислари бор, эслай олмадим. Мен билмаганларни эслатиб юборинглар.

Нега бизда бундай вазият шаклланган? Менимча, ички сиёсатимиз анча барқарор ва ёпиқ бўлгани учун юқорида саналганлари каби фаол давлатларнинг сиёсати одамларимизни қизиқтириб қолади. Бундан ташқари, бизда кучли миллий идеология шаклланмаган, Туркия, Россия каби давлатларнинг жуда кучли идеологияси эса одамни мафтун этиб қўйиши ҳеч гап эмас.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
2.2K viewsedited  02:02
Ochish/sharhlash
2022-09-01 04:58:34
Руслар томонидан таланган Амир Олимхоннинг хазинаси ҳақида.

Бухоро амирлигининг олтин захираси ҳақида ҳар хил маълумотлар учрайди. Хусусан, рўйхатга кўра, амир хазинаси қуйидагича бўлган.

— Бухоро тилласи – 1 148 380 дона;
— рус тилласи – 4 365 100 дона;
— ёмби ҳолидаги Гамбург тилласи - 17 тоннаю 728 кг;
— ёмби ҳолидаги Гамбург кумуши – 45 тоннаю 404 кг;
— рус кумуш тангалари – 22 тоннаю 160 кг;
— Бухоро тангаси – 62 834 780 дона;
— Бухоро мис тангаси – 5 тоннаю 696 кг;
— тилла кукуни – 1 тоннаю 56 кг;
— рус банки кумуши –13 тоннаю 724 кг;
— Яна жами 34 номдаги қимматбаҳо осори-атиқа рўйхат қилинди

“Шахсан амир ва унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бойликлар рўйхати:
— Йирик бриллиантлар – 3 482 карат;
— буюмларга тикилган бриллиантлар – 968 карат;
— буюмларга тикилган қимматбаҳо тошлар – 8 617 карат ва ҳоказолар мулк сифатида қайд этилди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
2.7K views01:58
Ochish/sharhlash
2022-09-01 04:58:01
Жаҳоннинг энг йирик компаниялари

1. Apple – $2 трлн
2. Saudi Aramco – $1,9 трлн
3. Microsoft – $1,8 трлн
4. Amazon – $1,6 трлн
5. Alphabet – $1,4 трлн
6. Facebook – $839 млрд
7. Tencent – $753 млрд
8. Tesla – $641 млрд
9. Alibaba – $615 млрд
10. Berkshire Hathaway – $588 млрд


Каналга уланиш
@centerasiastudy
1.9K views01:58
Ochish/sharhlash
2022-09-01 04:56:41
Барак Обама ва хотини Мишель шаҳардаги оддий ресторанларнинг бирига овқатланиш учун киришади.

Улар столга ўтирганларида ресторан хўжайини Мишель билан сухбатлашишга Баракдан рухсат сўрайди.
Розиликни олгач, ёлғиз сухбатлашишибди.
Шундан сўнг Обама хотинидан бу одамнинг нега у билан гаплашишни хоҳлаганини сўрабди.

Обама хонимнинг айтишича, бу одам уни ёшликда жуда қаттиқ севган экан.

Шунда Обама:
- Ўшанда унга турмушга чиққанингда ҳозир шу ажойиб рестораннинг бекаси бўлар экансан.
- Йўқ – дея давоб берибди Мишель
– Агар мен унга турмушга чиққанимда у ҳозир Президент бўлган бўларди!

PS: Аёлларни камситманг Жаноблар!!!

@centerasiastudy
2.0K views01:56
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:03:00
Китоб жавонингизни бирданига элликта, энг талабгир китоблар билан бойитишга нима дейсиз? Тағин бунда супер чегирма таклиф этилса-чи?

Ҳа, Asaxiy сизга шундай имкониятни тақдим этади: супер чегирмада сиз халқ кўнглидан жой олган 50 та машҳур китобни атиги 999 000 сўм эвазига олишингиз мумкин.

Китоблар рўйхати: https://asaxiy.uz/s/pcJKcspAVZ

Айтганча, тўплам хонадонингиз, ўқиган мактабингиз ёки шунчаки ким учундир ажойиб совға бўлиши мумкин. Ҳадяни Республиканинг хоҳлаган ҳудудига, ҳатто энг чекка қишлоқларга ҳам бепул етказамиз.

Тўпламни муддатли тўловга ҳам харид қилишингиз мумкин. Шуниси анча қулай: оилавий кутубхонани бирданига бойитасиз, ҳақини эса  108 300 Сўмдан 12 ой давомида тўлайсиз.

Буюртма бериш:
Сайт орқали:  https://asaxiy.uz/s/pcJKcspAVZ
Телеграм орқали: @asaxiybot

Бизни телеграмда кузатинг: @asaxiybooks

реклама
2.9K viewsedited  16:03
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:54:49 ​​Америка ва Канада университетлари профессори доктор Карлайл: "Агар Каримовни кимгадир ўхшатиш керак бўлса, Рузвельтга ўхшатган бўлардим" деганди.

Сиз Ўзбекистон биринчи президенти олиб борган сиёсатини қайси давлат раҳбари фаолиятига ўхшатган бўлардингиз?

Каналга уланиш
@centerasiastudy
2.9K viewsedited  15:54
Ochish/sharhlash