Get Mystery Box with random crypto!

Markaziy Osiyo

Telegram kanalining logotibi centerasiastudy — Markaziy Osiyo
Kanal manzili: @centerasiastudy
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.48K
Kanalning ta’rifi

Канал - жаҳон сиёсати, тарих ва халқаро алоқалар бўйича сизга ҳамрох. Баъзида янгиликларга шарҳ берилади.
Мурожаат учун - @markazga_murojaat_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 195

2022-08-29 19:10:21 Қозоғистон тайёргарликни бошлаб юборди

Қозоғистон 2023 йил август ойи охиригача ҳарбий маҳсулотлар экспортини тўхтатади, шунингдек, Олмаота ҳокими ташаббусига кўра, шаҳарда бомба бошпаналари тикланиши кутилмоқда.

22 август, душанба куни расмий ОАВ Акордада Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўкаев раислигида Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтгани, унда “қурол ишлаб чиқариш ва сотиб олиш, шунингдек, ушбу соҳада экспорт назорати масалалари” муҳокама қилингани ҳақида хабар берилди.

Қозоқ ҳукумати бундай қарорга нима сабаб бўлганини маълум қилмади, бироқ ҳукумат сайтидаги хабарда айтилишича, Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги қурол экспортини тўхтатиш таклифи билан чиққан.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
5.0K views16:10
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:08:17 Путин этник масалалар бўйича федерал агентлик раҳбари Игор Баринов билан учрашувда муҳожирлар учун "мослашиш марказлари" ташкил этилишини қўллаб-қувватлади

Путиннинг фикрича, бундай марказлар "Россиянинг анъаналарини ҳурмат қилишни" ўргатади.

"Одамлар тушуниши керак: агар улар Россияга келсалар, бизнинг урф-одатларимизни, қадриятларимизни ҳурмат қилишлари, Россия қонунларини билишлари ва уларга риоя қилишлари керак. Албатта, ватандан, оиладан, яқинларидан, дўстларидан ажралиш [бу стресс]. Шунинг учун бундай марказлар зарур", — деди Путин.

Президент "мослашув ишларини" "потенциал муҳожирлар"нинг ватанларида ҳам бошлаш кераклигини қўшимча қилди: "Кўп ҳамкасбларим билан гаплашаман, кўпчилик фикримга қўшилган, бу борада фаолроқ бўлишимиз керак, холос. Ҳеч ким қарши эмас, ҳеч ким эътироз билдирмайди. Аксинча, Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Биз у ерларда фаолроқ бўлишимиз керак, у ердагилар ҳатто бундан манфаатдор".

Шу билан бирга, Баринов суҳбатда "Ғарбдаги мухолифлар" Россияни мустамлакачиликда айблашини айтиб ўтди. "Улар энди "демократия экспорти" ҳақида эмас, балки Россиянинг "деколонизацияси" ҳақида гапиришмоқда. Аммо, афтидан, улар Россия Федерацияси тарихини яхши билишмайди: биз ҳеч қачон мустамлакачи давлат бўлмаганмиз ва бутунлай бошқача тамойиллар асосида шаклланганмиз ”, — дея фикрини билдирди Баринов.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
4.6K views16:08
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:24:56 ​​Ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона инсон, ҳеч қачон ҳеч нима қилмайдиган инсондир.

Теодор Рузвельт

Каналга уланиш
@centerasiastudy
4.8K viewsedited  14:24
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:24:33
Ғарбий ярим шардаги энг катта шаршаранинг Ўзбекистон байроғи рангларига безанишини 31 август куни маҳаллий вақт билан 22:30 да (1 сентябр Тошкент вақти билан 07:30 да) жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
4.8K viewsedited  14:24
Ochish/sharhlash
2022-08-29 04:08:35 Ижтимоий тармоқларда россияпараст сиёсий стратегнинг қўлида бош суяги ушлаб турган видеоси пайдо бўлди.

Медузанинг маълум қилишича, россиялик Игор Мангушевнинг қўлидаги бош суяги Украина армиясини қўллаб-қувватлаган ҳарбий хизматчига тегишли.

"Россия Украинада одамлар билан эмас, мамлакатнинг Россияга қаршилиги ҳақидаги ғояси билан жанг қилмоқда. Шунинг учун, бундай ғоянинг барча ташувчилари қўлимдаги ушбу "дўстим" каби йўқ қилиниши керак," — деди Мангушев бош суягига ишора қилиб.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
5.0K views01:08
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:13:13 Украина-Россия урушининг иккита муҳим қисми бор. Постсовет ҳудудидан ташқари бўлган давлатлар, мисол учун, Саудия Арабистони, Араб Амирликлари еки бошқа кўплаб давлатлар, бу урушни “АҚШ-Россия геосиёсий уруши” сифатида қабул қилади. Бундай қарашда, албатта, асос бор.
*
Лекин, постсовет ҳудуди, бу урушга мутлақ бошқача қарайди ва қараши керак. Постсовет ҳудуди учун, бу “Россиянинг империячилик уруши” сифатида қабул қилинади. Мисол учун, қўшни Қозоғистон, бу урушдан сўнг, Россиядан жуда совуди, иккаласи кўп айтишиб қолаяпти. Менимча, ҳали Қозоғистон атрофида РФ томонидан кўп зўриқишлар бўлади.
*
Постсовет ҳудудида Россиядан қўрқиш учун тўлиқ асос шаклланиб бўлди. Бугун Москвадаги сиёсатчилар ва интеллектуаллар эрталабдан-кечгача СССР гимнини айтиб, машқ қилишмоқда... Қизил байроқларни чанг подваллардан олиб, ювиб, дазмоллашмоқда. Лекин, бу қизил байроқларни авваламбор Киев биноларига осишни режа қилишмоқда.
*
Энди, ўзбекистонликларнинг ҳам катта бир қисми, бу урушга ташқи дунё қаби “АҚШ-Россия геосиёсий тирашуви” призмаси орқали қараяпти. Лекин Ўзбекистон, Марказий Осиё бу урушга ўзининг давлат мустақиллиги, ўзининг эрки ва қард-қиммати орқали қараши керак. Бу урушда Украина ютқазса, аниқки, Марказий Осиё ҳам мутлақ ютқазган бўлади.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
6.0K viewsedited  07:13
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:10:46 Адвокат Замир Жоошевнинг айтишича, Алмазбек Атамбаевга даволаниш учун Москвага боришга рухсат берилмади

Жазони ижро этиш хизмати адвокатга “маҳкум Атамбаевнинг Россияга даволаниш учун кетиши учун қонуний асослар йўқлигини” айтди.

Атамбаевнинг соғлиғи нисбатан қониқарли, у тиббиёт бўлимида даволанмоқда”, — дейилади жазони ижро этиш хизматининг адвокатга берган хабарида.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
1.6K views03:10
Ochish/sharhlash
2022-08-28 05:40:18
АҚШ сенатори Марша Блэкберн Тайванга сафари чоғида оролни «мустақил давлат» деб атади.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
2.0K viewsedited  02:40
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:42:52 Президент Мирзиёев, Қорақалпоғистондаги вазиятга муносабат билдира туриб “Чунки бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар “халқни рози қилиш” деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган” деган танқидий баҳо берипти. Аслида, муаммо тизимли характерга эга. Дунёнинг энг барқарор давлатлари сўз эркинлигини юқори қадрлайди. Бу давлатлардаги мулозимлар танқид қилинишни яхши кўрмайди. Улар ҳам танқидни ниҳоятда ёмон кўради. Лекин, сиёсий тизим сўз эркинлигини ҳимоя қилаверади, чунки мулозимларни лавозимда ўтиришидан кўра давлатнинг соғломлигини юқори қўйишади.
*
Ўзбекистонда эса барча мутасадди давлат органлари ўзларининг соҳасидаги сўз эркинлиги билан курашади. Мулозимларнинг сиёсий технологияси жуда оддий: менинг участкамдан муаммо эшитилмасин, акс ҳолда Президент мени ишдан олиб ташлайди. Бу билан, бутун бир давлат органлари сўз ва фикр эркинлиги билан курашади. Аслида, муаммо йўқолмайди. Муаммо ёпилади. Муаммо жипслашади. Муаммо бир куни портлайди.
*
Яъни, муаммолар масъулияти мулозимларнинг гарданидан Президент гарданига ўтказилади. Мулозимлар лавозимидан узоқроқ қолади, лекин давлат ва Президент ютқазади. Бугун ҳам деярли барча давлат органлари сўз ва фикр эркинлиги билан курашишда давом этишмоқда. Суньий комфорт тасвирлаш сўралмоқда. Жумладан, таҳлилчиларга ҳам “холис ва малакали фикр билдиринг! Биз вазиятни тўғри билайлик ва тўғри қарорлар қабул қилайлик!” дейилмаяпти. Аксинча, “жамоатчиликни ва давлатни алданг! Барчасини ижобий қилиб кўрсатинг!” дейилади.
*
Масала шундаки, “ёмонини яшириб, яхшисини ошириш” билан муаммо йўқолмайди. Аксинча, кучаяди. Давлат ташаббусни йўқотади. Президент ва давлат заифлашади. Лекин, шу оддий нарсани тушунтириш – бугун деярли имконсиз нарса. Мулозимларнинг асл позицияси оддий “Давлат ва Президент нима бўлса бўлар, лекин мени участкамда муаммони гапирма! Ўзингга ёмон бўлади!”. Қолақалпоғистонда муаммо чиқди. Сўз эркинлиги, ижтимоий фикрни ўрганиш ва маъмурий-сиёсий ислоҳотлар орқали, бошқа шундай муаммолар чиқишини олдини олиш керак. Ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий норозиликларни олдини олишнинг бошқа самарали йўллари йўқ!

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.5K viewsedited  14:42
Ochish/sharhlash
2022-08-27 13:09:23 Soviet and muslim. The institutionalization of Islam in Central Asia, 1943-1991.

Муаллиф
: Эрен Тасар.
Нашр: Оксфорд - 2017.

Китобда II Жаҳон урушидан 1991 йилга қадар Совет давлатининг Марказий Осиёда "советлаштириш" сиёсати, "совет кишиси" таҳлили ва ислом омиллари таҳлил қилинади.

Каналга обуна бўлинг
@centerasia_library
3.8K views10:09
Ochish/sharhlash