Get Mystery Box with random crypto!

Биз миллатчилик авж олиб бораётган замонда яшаяпмиз. АҚШда, Ҳи | Markaziy Osiyo

Биз миллатчилик авж олиб бораётган замонда яшаяпмиз. АҚШда, Ҳиндистонда ёки Марказий Осиёда одамлар кўп нарса ўз давлати ёки миллатига бўлишини истамоқда. Улар бу нарсалар давлати ва миллатига бошқалар ҳисобига ёки улар билан бирга бўлишни истаётган ёки истамаётгани бошқа масала – буни эксклюзивлик ёки инклюзивликка асосланган миллатчилик дейиш мумкин. Айни ҳолат миллатчиликнинг турли хил иллатларни келтириб чиқарадими?

Марказий Осиёда миллатчиликнинг кўплаб туси бор. Бир тарафдан, одамлар илдизларини қидириб топиш, идентитет – кимликка эга бўлиш, анъаналар ва аллақандай тарихий адолатни тиклашни истайди. Бошқа тарафдан, ушбу жараён баъзи ҳолларда қайғули оқибатлар – этник можаролар ёки миллат ичидаги бошқа баҳсларга сабаб бўлади. Шуни ёдда тутган ҳолда пайдо бўлаётган қуйидаги саволларга жавоб бериш зарур: тилни қандай тиклаш керак? Миллийликни эсдан чиқармаган ҳолда модернизацияни қандай давом эттириш мумкин? Тарих, хотира ва қўшнилар билан муносабатлар борасида нима қилиш керак?

«ПостСоветистон» лойиҳасининг “Анъаналар ва модерн” деб номланган мавсумида миллатчилик муаммоларини тадқиқ қилаётган экспертлар билан ушбу мавзу муҳокама қилинади.
#uzanalytics

https://uzanalytics.com/jamiyat/9493/

Каналга уланиш
@centerasiastudy