Get Mystery Box with random crypto!

​​ Туркманистон йил охиригача Афғон халқига озиқ-овқат, кийи | Markaziy Osiyo

​​ Туркманистон йил охиригача Афғон халқига озиқ-овқат, кийим-кечак ва нефть жўнатади

"Нейтрал Туркманистон" газетасининг ёзишича, ҳукумат йиғилишида гуманитар юкларни тайёрлаш бўйича мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов буйруқ имзолаган.

Буйруққа кўра, "Қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати вазирликлари, "Туркмангаз" давлат концерни, Сейди нефтни қайта ишлаш заводи, "Туркманбоши" нефтни қайта ишлаш комбинати ҳамда Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи рўйхатда кўрсатилган товарларни Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида топшириш" кўзда тутилган.

Тахминан 2 ҳафта олдин Ашхободда бўлиб ўтган ЭКО саммитида Туркманистон раҳбари жанубий қўшнисига зудлик билан гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирган ва 4 декабрь куни уни тайёрлаш бўйича тўғридан-тўғри топшириқ берган эди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy