Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал B
Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 28.15K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 35

2022-09-03 19:07:09
Шахрам божхона органи ходими бўлди

Бухоролик таниқли боксчи, Олимпиада чемпиони Шахрам Ғиёсов Ўзбекистон Республикаси Божхона органига ишга қабул қилинди.

Бу ҳақида Шахрам ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ҳарбий кийимдаги суратини жойлаштирди. Унга "катта сержант" унвони берилган.

Божхона қўмитаси матбуот хизмати масъул ходими Ҳусан Тангриев ҳам ўз саҳифасида боксчининг божхона хизматига ишга кирганига ишора қилиб, унинг расмини жойлаштирган. Ҳамда "Сафимизга хуш келдингиз" дея изоҳ қолдирган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.2K viewsedited  16:07
Ochish/sharhlash
2022-09-03 18:33:07
#тайинлов

Нўкаров Озод Убайдуллоевич Вобкент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

О.Нўкаров 1980 йил 8 июлда Вобкент туманида туғилган. Маълумоти -олий.
У 2000 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти ҳузуридаги бизнес мактаби, 2006 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (сиртқи)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги- бухгалтер-молиячи, агроном

Айни пайтга қадар у вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш @olimjuraev
2.0K views15:33
Ochish/sharhlash
2022-09-03 18:24:33
Ҳурматли бухоролик тадбиркорлар!

Сиз ўз бизнесингизга эга бўлмоқчимисиз? Ёки тадбиркорлик фаолиятингизни ривожлантиришни истайсизми? Бу борада муаммога дуч келдингизми?

Унда Сиз @buxorotadbirkormurojaatbot га мурожаат қилишингиз мумкин. Биз Сизга қонун доирасида белгиланган муддатларда амалий ёрдам берамиз.

Ҳар бир мурожаат вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг шахсан назоратида бўлади.

Telegram орқали мурожаат йўллаётганингизда, бот ҳаволаси (@buxorotadbirkormurojaatbot) ни тўғри ёзишингизни, агарда бу борада ҳам қандайдир муаммога дуч келаётган бўлсангиз, 65-224-05-00, 91-443-18-88 телефон рақамлари (Мизроб Ҳамроев) орқали ҳам боғланиб, савол ва таклифларингизни билдиришингизни сўраймиз.

Эслатма: Мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
5.1K views15:24
Ochish/sharhlash
2022-09-03 17:58:31
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани

Бу йилги мустақиллик байрами "Арабхона" маҳалласи аҳолиси учун чинакам қўшалоқ байрамга айланди.Сабаби 2014 йилгача ҳудудда фаолият юритган қишлоқ врачлик пункти мақбуллаштирилиб, бу ерлик аҳоли "Қораҳожи" МФЙдаги оилавий поликлиникага бириктирилган эди. Аҳоли бирламчи тиббий хизмат олиш учун 5-6 км босиб, мазкур даволаш масканига қатнашга мажбур эди. Давлатимиз раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқотидан кейин маҳалла тиббий пунктларини қайта ташкил қилиш орқали тиббиётни янада халққа яқинлаштириш юзасидан топшириқ берилган эди. Шунга мувофиқ куни кеча "Арабхона"да маҳалла тиббий пункти фаолиятини қайта тиклади. Тиббий пункт фаолият бошлаши натижасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшиланди. Одамларнинг узоғи яқин, оғири енгил бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.1K views14:58
Ochish/sharhlash
2022-09-03 17:36:27 Бухоролик ёшлар Францияда ўқийди

Бухоро Туризм ва маданий мерос техникуми ҳамда Франциянинг Руан Нормандия университети ўртасида таълим йўналишида ҳамкорлик ўз мевасини бера бошлади. Ўзбекистон тарихида аналоги бўлмаган ушбу ҳамкорлик доирасида техникум битирувчилари хорижий олий ўқув юртига тўғридан-тўғри қабул қилинади. Ҳар бир талаба учун бир йиллик ўқиш нархи 15 минг евро бўлган ушбу университетда техникум талабалари грант асосида таълим оладилар. Лойиҳага асосан Руан Нормандия университети Бухоро туризм ва маданий мерос техникумининг ўн нафар талабасини қабул қилишни ўз зиммасига олган. Жорий йилнинг май ойида техникумнинг Францияда ўқиш истагида бўлган интилувчан, билимга чанқоқ талабалари ўртасида танлов ўтказилди ва туризм, меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, умумий овқатланиш хизматларини ташкил этиш, сервис ва туризм йўналишлари бўйича танловдан муваффақиятли ўтган 6 нафар йигит-қиз Франциянинг Руан Нормандия университетида ўқишни давом эттириши учун танлаб олинди. Куни кеча танловда ғолиб бўлган ана шу ёшлар ўқишни давом эттириш учун Францияга жўнаб кетди. Улар Франция аэропортида Руан Нормандия университети проректори Франcк Ле Дерф томонидан кутиб олинди ва ётоқхона билан таъминланди. Эндиликда улар Руан Нормандия университетида ўз йўналишлари бўйича бир йил давомида ҳам назарий, ҳам амалий тарзда таълим оладилар. Ўқув йилининг иккинчи семестридан бошлаб иш билан таъминланадилар. Ишлаш баробарида ва ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаб, бакалавр даражасидаги Халқаро дипломга эга бўлиб қайтишади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.3K views14:36
Ochish/sharhlash
2022-09-03 17:36:05
2.2K views14:36
Ochish/sharhlash
2022-09-03 17:16:21 ”Жўйзар соғломлаштириш маскани” юртдошларимизни мустақиллик байрами билан қутлаб, 5 сентябрдан 15 сентябрга қадар ўз хизматларини 10 фоизли чегирмали нархларда таклиф этади.

Маълумки, “Жўйзар соғломлаштириш маскани” юрак-қон томир, ҳаракат таянч ва неврологик, эндокрин ва овқат ҳазм қилиш системаси касалликларини даволашга ихтисослашган. Бу ерда 37 турдаги тиббий ва соғломлаштирувчи хизматлар кўрсатилади.

Санаторийнинг бетакрор табиати ва иқлими тажрибали ходимлар, қулай хоналар, замонавий даволаш анъаналари билан уйғунлашиб, даволаниш ва мароқли дам олишингиз учун юқори даражали шароитларни таъминлайди.
Хуллас, ушбу санаторий бетакрор табиати, самарали даволаш хизматлари, мазали таомнома билан иқлимий-курортлар қаторидан жой олган сиҳатгоҳдир.

Дарвоқе, санаторийда яқин ҳудудларда яшовчилар учун ҳам амбулатор шаклдаги тиббий хизматлар кўрсатиш имкониятлари мавжуд.

Юз марта эшитгандан бир марта кўрган яхши. Санаториймизга келиб, саломатлигингизни яхшилаб кетинг!

Йўлланма таннархига тор доирадаги мутахассислар кўриги, ЭКГ, УЗИ текшируви, физиотерапия ва 5 маҳал овқатланиш киради.

Манзил: Бухоро тумани “Работиқалмоқ” МФЙ
Телефон: (+99890) 413-94-44, (+99893)484-95-44, (+99899)247-43-52

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.9K views14:16
Ochish/sharhlash
2022-09-03 15:41:43 Бугундан эътиборан "Музейлар ҳафталиги" тадбири бошланади. Унга кўра, келгуси етти кун мобайнида ҳамюртларимиз учун ушбу рўйхатда келтирилган музейларга кириш бепул бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010-йил, 12-апрелда чиқарган 68-сон қарорининг 8-иловасидаги низомга кўра "Музейлар ҳафталиги" тадбири ҳар йили 2-8 сентябр кунлари ўтказилиши белгилаб қўйилган. Ҳамюртларимиз бир ҳафта давомида музейларга ташриф буюриб, миллий музей фондига киритилган ашёлар ва коллекциялар билан танишиб олишлари мумкин.

Каналга уланиш @olimjuraev
845 views12:41
Ochish/sharhlash
2022-09-03 14:24:51
Транзит ўтувчи юк автомобиллари Самарқанд шаҳрини айланиб ўтишга рухсат этилган йўналишлар

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши муносабати билан, 14 сентябрдан 17 сентябрь кунига қадар Самарқанд шаҳрига кириш вақтинчалик чекланади.

Ушбу фотодаги QR код орқали ҳаракатланиш учун рухсат этилган айланма йўлларни кўриш мумкин.
1.6K views11:24
Ochish/sharhlash
2022-09-03 12:43:16
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларга контракт пули тўлаб берилади

Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар давлат ОТМларига контракт асосида ўқишга кирганида контракт тўлови Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тўлаб берилади. (Вазирлар Маҳкамаси қарори, 2021 йил 17 сентябрь,585-сон, ВМнинг 2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарори таҳририда)

Бунда ҳар бир ҳудуддан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар учун тўрт йиллик контракт тўлаб берилади.

Бунинг учун ариза олий таълим муассасаси қабул комиссиясига берилиши керак.
4.0K views09:43
Ochish/sharhlash