Get Mystery Box with random crypto!

#Эълон Бухоро вилоят Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим | BUXORO.UZ | Расмий канал

#Эълон

Бухоро вилоят Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим бошқармалари тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва тарбиячилар диққатига!

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли топшириғига биноан, Янги 2022-2023 ўқув йили олдидан вилоят халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим бошқармалари тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи, тарбиячилар учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги Кўп тармоқли марказий поликлиникаларда бепул тиббий кўриклар ташкил этилади.

Тиббий кўрикдан ўтиш истагида бўлган ўқитувчи ва тарбиячилар, ўзларининг яшаш ҳудудидаги Кўп тармоқли марказий поликлиникага (тиббий кўрикдан ўтадиган ўқитувчи ва мураббийлар рўйхатини шакллантирган ҳолда) мурожаат қилишлари мумкин.

Ушбу масала юзасидан қўшимча савол туғилса, соғлиқни сақлаш бошқармасининг 1064 қисқа рақамли колл марказига билдиришингиз сўралади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube