Get Mystery Box with random crypto!

#ҳудудлар_ҳаёти #Шофиркон_тумани Эртага, 5 сентябр бутун Ўзбе | BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани

Эртага, 5 сентябр бутун Ўзбекистон бўйича "Билимлар куни" ва янги ўқув йилининг биринчи куни сифатида кенг нишонланади.
Шофиркон туманида шу куни мазкур сана биринчи маротаба мактаб остонасига қадам қўяётган 3 минг 33 нафар болажон учун илк қўнғироқ жаранг сочади.
Қайд этиш жоизки, туманда янги ўқув йилини муносиб равишда бошлаш мақсадида бир қатор таълим даргоҳларида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, қулай шарт-шароитлар яратилди.

Жумладан, “Читкарон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 31-умумтаълим мактабининг "Билимлар куни" муносабати билан фойдаланишга топширилиши маҳалла аҳли, ўқувчилар ва ўқитувчиларни қувонтиргани рост.

Айтиш ўринлики, 315 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб келаётган мазкур муассасаса молия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида овоз йиғиш орқали ғолибликни қўлга киритган.
Унда мактаб биноси ва ички иситиш тизимларини таъмирлаш, жиҳозларни янгилаш, синф хоналарининг эшик, деразаларини алмаштириш, моддий техник базасини ривожлантириш каби таклифлар илгари сурилган эди. Ушбу мақсадга давлат томонидан 1 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. "Қоровулбозор Оҳактош" масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларидан сўнг мактаб қиёфаси бутунлай янгиланди.
Мактабнинг фойдаланишга топширилиши тантанага айланди. Тадбирда туман ҳокимлиги мутасаддилари, ҳудуд масъуллари, нуронийлар ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз халқ таълими тизимида амалга оширилаётган катта ислоҳотлар жараёнида умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилаётгани туфайли соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётганини таъкидладилар.
Алвон лента қирқилиб, йиғилганлар мактабдаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Шу куни 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари ҳам топширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube