Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал B
Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 28.15K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 36

2022-09-03 12:36:59 Хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити берилади

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

Кимларга берилади?

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиаллари);
Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?

Кундузги;
Сиртқи;
Кечки.

Қуйидагиларга берилмайди:

супер-контракт;
қўшма таълим;
масофавий таълим;
иккинчи мутахассислик.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?

Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

Тўлаш қачондан бошланади?

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.

Қайси банклар беради?

1. Микрокредитбанк
2. Асака банк
3. Агробанк
4. Халқ банки
5. Ипотека банк
6. Қишлоқ қурилиш банк
7. Туронбанк
8. Ориент финанс банк
9. Миллий банк
10. Ўзсаноатқурилишбанк
11. Ҳамкорбанк
12. Алоқабанк

Қандай ҳужжатлар керак?

банкка ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Қўшимча саволларга жавоблар мана бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/15112


@xushnudbek
3.6K views09:36
Ochish/sharhlash
2022-09-03 11:26:33
Самарқанд археология институти ва Бухоро филиали фаолияти ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 485-сон қарори билан Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ва унинг Бухоро филиали фаолияти ташкил этилди ҳамда Фанлар академиясидан Маданий мерос агентлиги тузилмасига ўтказилди.

Батафсил https://yuz.uz/a/59562

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.8K viewsedited  08:26
Ochish/sharhlash
2022-09-03 10:52:23
"Renessans" телеканали "Ovoza" информацион дастурида: Шофирконлик Салима ая Фозиловага "Шуҳрат" медалини топшириш маросими тафсилоти

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.9K views07:52
Ochish/sharhlash
2022-09-03 10:38:06 #ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

Энг улуғ, энг азиз байрам кунларида Когон туманидаги “Хўжа якшаба” маҳалласида жойлашган 3-умумтаълим мактабининг замонавий қиёфа касб этган биноси фойдаланишга топширилгани нафақат ўқувчи ва педагогик жамоа, балки шу ерлик аҳоли учун кўпдан кутилган қувончли воқеага айланди.
“Обод қишлоқ” давлат дастури асосида замон талабларига мос таъмирдан чиққан 734 ўринли мазкур мактабда ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилди. Бунда Ўткир Ҳамроев раҳбарлигидаги "Бухоро таъмир бунёд курилиш" масъулияти чекланган жамияти бунёдкорларининг хизмати беқиёс бўлди. Қурилиш-таъмирлаш ишларига 4 миллиард 100 миллион сўм маблағ сарфланди.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз халқ таълими тизимида амалга оширилаётган катта ислоҳотлар жараёнида, умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилаётгани туфайли соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётгани таъкидланди. Меҳмонлар бинода ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Шу куни биринчи синфга қабул қилинган ўқувчилар учун Президент совғалари топширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.9K viewsedited  07:38
Ochish/sharhlash
2022-09-03 10:37:47
1.8K views07:37
Ochish/sharhlash
2022-09-03 09:25:36
Репортаж 24 |Бухорода почта тизимини даромад келтирадиган соҳага айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.0K views06:25
Ochish/sharhlash
2022-09-03 09:22:16
Президентимиз ташаббуси билан эҳтиёжманд аҳоли қатламини моддий-маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилган эди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бухоро шаҳар бўлинмаси “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 450 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.9K views06:22
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:41:05 https://uza.uz/uz/posts/salima-fozilova-tinchligimizga-koz-tegmasin-xalqimizning-boshi-omon-bolsin_403846
2.4K views08:41
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:07:50 Юксак ишонч катта масъулият юклайди

Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида Президентимиз Фармонига биноан соҳа пешқадамлари қатори менинг ҳам камтарона меҳнатим юксак тақдирланиб, “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига муносиб деб топилганим юрагимни фахр-ифтихор туйғулари билан тўлдирди. Улуғ айём кунларида ҳис-ҳаяжонимнинг чеки йўқ. Зотан, Мустақиллик – олий ва бебаҳо неъмат.

Ватанимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида – улкан тарихий жараён Учинчи ренесанс пойдевори барпо этилаётган бугунги кунда биз тадбиркорларга юртбошимиз томонидан алоҳида эътибор берилаётганлигининг ўзига хос сабаби бор. Негаки, тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг қон томири, ривожлантирувчи бош драйверидир.

Мен иш бошқарувчи сифатида фаолият олиб бораётган “WBM Romitex” МЧЖ да ҳозирги пайтда 750 кишининг бандлиги таъминланган. Айни пайтда ушбу корхонанинг иккинчи босқич қурилиши жадал давом этяпти. Корхона тўлиқ ишга туширилгач, бу ерда жами 3000 киши доимий иш ўрнига эга бўлади. Барчамизнинг мақсадимиз битта- у ҳам бўлса мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга корхонамизда ишлаб чиқарилаётган сифатли тўқув маҳсулотлари билан салмоқли ҳисса қўшишдан иборатдир.

Президентимиз билан ўтказилган очиқ мулоқотда илгари сурилган ва юртбошимиз томонидан тавсия этилган 5 та амалий таклифлар эса биз тадбиркорларнинг келгусидаги фаолиятимизни янада кенгайтириш имконини бериши билан бирга зиммамизга катта масъулият ҳам юклайди.

Барча юртдошларимиз ва соҳа ходимларини қутлуғ сана муносабати билан самимий муборакбод этиб, уларга соғлик-саломатлик, тадбиркорлик фаолиятларига янгидан-янги зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламан.

Оматжон Жўрабоев,
Ромитан туманидаги “WBM Romitex” МЧЖ иш бошқарувчиси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.6K viewsedited  05:07
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:07:38
1.4K views05:07
Ochish/sharhlash