Get Mystery Box with random crypto!

Бухородаги 46 та мактабда ичимлик суви таъминоти ва санитария | BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухородаги 46 та мактабда ичимлик суви таъминоти ва санитария тизими яратилди

Хабарингиз бор, “Замин” фонди томонидан “Умумтаълим мактабларида сув, санитария ва гигиена” дастури доирасида вилоятимиздаги мактабларда сув таъминоти ва санитария тизими яратилмоқда.

Мазкур лойиҳанинг дастлабки босқичида 16 та, иккинчи босқичида 17 та мактабда қудуқлардан сув билан таъминлаш, сувни филтрлаш ва хавфсиз ичимлик суви даражасигача чучуклаштириш тизимлари ўрнатилган. Сув таъминоти ва канализациянинг ички ва ташқи муҳандислик тармоқлари, ҳожатхона ва душ хоналари қурилган.

Шунингдек, оқова сувларни суғорма сув даражасигача биологик тозалаш тизимлари ўрнатилди. Эндиликда яна 13 та мактабда шундай тизим яратилиши режалаштирилган.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Вобкент туманидаги 8-умумтаълим мактабида ташкил этилган семинарда ушбу мактаб директорлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида иштирокчиларга фонд маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган “Ичимлик суви ва оқова сув тозалаш тизимлари” ни қуриш объектларини ишлаш принципини узлуксиз ташкил этиш бўйича батафсил маълумотлар, тизимдан самарали фойдаланиш бўйича эса муҳим тавсиялар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube