Get Mystery Box with random crypto!

Айни пайтда 'Пойи Калон' мажмуасида эркаклар ва аёллар ўртасид | BUXORO.UZ | Расмий канал

Айни пайтда "Пойи Калон" мажмуасида эркаклар ва аёллар ўртасида "Бухоро вилоят ҳокими ва вилоят прокурори кубоги" вилоят очиқ кубок мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Даставвал мусобақада вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, айни йилларда кураш спортининг ривожи ва унинг дунё миқёсидаги брендга айланиб бораётган услуби ҳамда бутун дунё тан олаётганини таъкидлаб ўтди.

Ушбу мусобақа, "Полвонлари кўп юрт-қудратли бўлур!” шиори остида ташкил этилган бўлиб, унда асосан маҳаллалардаги ёшлар ўзаро куч синашишмоқда.

Бундан ташқари, мазкур мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан кучли полвонлар ташриф буюрган бўлиб, баҳслар қизғин давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube