Get Mystery Box with random crypto!

#биласизми 26 сентябрь — Давлат хавфсизлик хизмати ходимла | BUXORO.UZ | Расмий канал

#биласизми

26 сентябрь — Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни

1991 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фармонига биноан ЎзССР Давлат хавфсизлиги қўмитаси (КГБ) — Миллий хавфсизлик хизматига айлантирилган.

2018 йил 14 мартда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МХХ органларини ислоҳ қилиш ҳақида фармон чиқарган. Унга кўра, 2018 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан ташкилот номи Давлат хавфсизлик хизмати деб ўзгартирилди.

5 апрель санаси хизмат ходимларининг касб байрами этиб белгиланган эди. 2021 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори билан ДХХ касб байрами 26 сентябрга кўчирилди.

Тарихдан маълумки, ҳар бир давлатнинг хавфсизлигини таъминлашда махсус хизматларнинг ўрни ва роли ҳамиша беқиёс бўлган.

Хусусан, давлат сарҳадларини қўриқлашдан тортиб, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамият осойишталигини таъминлаш ёки ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳар замон ва ҳар маконда махсус хизматларнинг устувор вазифаси ҳисобланган.

Бугун дунёда кечаётган мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистон Республикасини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишда, халқаро муносабатларда унинг миллий манфаатларини қўллаб-қувватлашда Давлат хавфсизлик хизматининг муносиб ҳиссаси бор.

Бугун, 26 сентябрь –Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари куни. Шу муносабат билан Бухоро вилояти ҳокимлиги соҳа ходимларини касб байрами билан муборакбод этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube