Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.33K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 26

2024-03-14 19:01:46
Кредитни аннуитет усулда тўлаган маъқулми ёки дифференциалми?

Савол: Ассалому алайкум, мен бирламчи бозордан 20 йил муддатга йиллик 18 фоиз ставкада 255 млн.сўм ипотека кредити олаётган эдим. Шу кредитни аннуитет усулда тўласам яхшими ёки дифференциалми?
(Уй-жой нархи 300 млн, бошланғич тўловим 45 млн. сўм)

Жавоб:

Аннуитет: Бунда сиз кредитни ҳар ой тенг миқдорда тўлайсиз.
Яъни:
ҳар ойлик тўловингиз 3 млн 936 минг.сўм.
20 йилда эса жами 944 млн 507 минг.сўм тўлайсиз.


Дифференциал: Бунда сиз кредит тўловларини даслабки ойларда кўпроқ тўлайсиз, шу тарзда ҳар кейинги ойда тўлов миқдори камайиб боради.

Аммо кредит катта миқдорни ташкил этса, бу усул ўз-ўзидан қарз олувчи учун қийинчилик туғдириши мумкин. Хуллас бу кредитни қайтаришда:
масалан биринчи йил тахминан 4 млн. 836 минг.сўмдан тўласангиз, саккизинчи йил эса 3 млн.597 минг.сўмдан тўлайсиз.
Шундай қилиб, 20 йилда жами 716 млн.117 минг.сўм тўлайсиз.

Аннуитетда жами 944 507 000 сўм.
Дифференциалда жами 716 117 000 сўм.


Эътибор қаратинг! Калькулятор ҳисоб-китоблари ахборот берувчи характерга эга ва сизни қизиқтирган банкнинг ҳисоб-китобларидан фарқ қилиши мумкин.

Кредит калькулятори

Каналга уланиш @Bankxabar
12.7K views16:01
Ochish/sharhlash
2024-03-14 16:44:24
Асакабанк расмий даромадга эга бўлмаган ва расмий даромадга эга бўлган фуқароларга автокредит таклиф этмоқда!

Автокредит бирламчи бозордан Ўзбекистон Республикасида ва хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар, электромобиллар ҳамда автомототранспорт воисталарини сотиб олиш учун ажратилади.

Батафсил маълумот.
1152

Каналга уланиш @Bankxabar
16.5K views13:44
Ochish/sharhlash
2024-03-14 15:53:15 ПРЕЗИДЕНТ: БАНКЛАР ФАҚАТ ҚАЙТИМНИ ЎЙЛАБ, ОСОН ЙЎЛ БИЛАН РЕСУРСЛАРНИ ДОИМИЙ МИЖОЗИГА БЕРЯПТИ. ОДДИЙ ОДАМЛАР ЧЕТДА ҚОЛИБ КЕТЯПТИ

Президент раислигида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан Сирдарё вилоятида видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.

Унга кўра:

Бугунги йиғилиш 14 та ҳудуд, 208 та туман ва шаҳар ҳокимлари, уларни ўринбосарлари, банклар, “маҳалла еттилиги” учун сабоқ бўлиши таъкидланди.

Энг аввало, Сайхунобод туманида тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг ўрни сезилмаётгани қайд этилди. Ваҳоланки, давлат уларга катта ресурслар ажратмоқда.

Банклар фақат қайтимни ўйлаб, осон йўл билан ресурсларни доимий мижозига бераяпти. “Мен ҳам тадбиркор бўлай, маҳаллада иш ўрни яратай”, деган оддий одамлар четда қолиб кетаяпти. Уларга тайёр лойиҳа пакетлари берилмаяпти.

Эндиликда ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси “1 сотих томорқадан камида 1-2 миллион сўм даромад” деган мезон асосида аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқади. Маҳалладаги агрономлар билан бирга олиб берилган техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади.

Маҳаллада сотиб олишни йўлга қўйган экспортчи, илғор тадбиркорларга 300 миллион сўмдан 1 миллиард сўмгача грант берилади.

Эндиликда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида қорамол, қўй ва эчки олиш учун 33 миллион сўм имтиёзли кредит гаровсиз, нақд пулда берилади. Бу орқали Сайхунобод туманидаги 1,5 минг хонадонга чорвани кўпайтириш учун шароит яратилади.

Каналга уланиш @Bankxabar
23.2K viewsedited  12:53
Ochish/sharhlash
2024-03-14 10:03:19 ​Эртага Марказий банкнинг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтади Эслатиб ўтамиз, 25 январь кунги йиғилишда Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган. Эртага бўладиган…
16.2K views07:03
Ochish/sharhlash
2024-03-14 08:44:15 Эртага тижорат банкларидан АҚШ долларининг сотув курси 12 620 сўмдан ошиши кутилмоқда.

Каналга уланиш @Bankxabar
16.2K views05:44
Ochish/sharhlash
2024-03-14 08:13:47
Сўнгги йилларда инвестиция компаниялари ва халқаро молия ташкилотлари молиявий хизматларнинг иқтисодий жиҳатлари билан бир қаторда яратиладиган ижтимоий ва экологик таъсирларига ҳам алоҳида урғу бермоқдалар.

Эътиборли жиҳати шундаки, аста секинлик билан ҳалқаро мезонлар асосида иш юритишга ўтаётган ўзимизнинг баъзи қоракўзлар ҳам фаолиятининг очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш баробарида ўз олдига ижтимоий ва экологик мақсадларни қўйиб, уларга эришиш йўлида дадил қадамлар қўймоқда.

Масалан, Renesans Mikromoliya Tashkiloti Ўзбекистондаги микромолия ташкилотлари орасида биринчи бўлиб халқаро ижтимоий ва экологик рейтингга эга бўлибди. Microfinanza Rating халқаро рейтинг агентлиги томонидан ташкилотга sBB- даражасида рейтинг берилган. Мазкур рейтинг ташкилотда ижтимоий самарадорликни бошқариш ва мижозларни ҳимоя қилиш тизимлари адекват даражада йўлга қўйилганлигини, унинг фаолияти ва миссияси уйғунлиги қониқарли эканлигини англатади.

MFR ҳисоботида таъкидланишича, ташкилот ўз мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ва белгиланган ижтимоий вазифаларни илгари суриш учун етарли даражада самарали қобилиятга эга, унинг ижтимоий мақсадларга эришиш эҳтимоли юқори.

Маълумот учун: Microfinanza Rating дунё миқёсидаги рейтинг агентлиги бўлиб, барқарор молия соҳаси учун рейтинг ва техник кўмак тақдим этади. MFR микромолиялаштириш соҳасининг дунёдаги энг фаол ва тажрибали рейтинг агентликларидан биридир. Агентлик мутахассислари 60 дан ортиқ мамлакатларда 480 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган. Агентликнинг бош офиси Милан (Италия)да жойлашган.

: +998559000505

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Реклама
16.1K views05:13
Ochish/sharhlash
2024-03-13 21:38:38 Кимдандир қарз олган бўлсанг, албатта уни ўз вақтида қайтар. Акс ҳолда, у кишидан бошқа қарз ололмайсан.

Банкдан кредит олсанг ҳам худди шундай қил. Акс ҳолда, "қора рўйхат"га тушасан:)

Каналга уланиш @Bankxabar
20.4K viewsedited  18:38
Ochish/sharhlash
2024-03-13 12:20:22Эртага Марказий банкнинг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, 25 январь кунги йиғилишда Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган.

Эртага бўладиган Бошқарув йиғилиши натижаси бўйича Марказий банк раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилмайди. Қуйида асосий ставканинг ҳозиргача ўзгариш вақтларини кўришингиз мумкин .

Айтинг-чи, сизнингча эртага асосий ставка қандай ўзгаради?

Каналга уланиш @Bankxabar
21.3K views09:20
Ochish/sharhlash
2024-03-13 11:15:06 100 МЛН СЎМГАЧА МИКРОҚАРЗ АЖРАТАЁТГАН БАНКЛАР

@Bankxabar канали айни пайтда 100 млн сўмгача микроқарз ажратаётган банклар рўйхатини тузиб чиқди:

ТБС БАНК
(Онлайн)
Фоизи- 28%-49%
Муддати-36 ойгача
Батафсил маълумот
1150
Иловани юклаб олиш: App Store / Play Market
Микроқарз кафил ва гаровсиз ажратилади.

АНОРБАНК
(Онлайн)
Фоизи- 34%-52%
Муддати-3 йилгача
Батафсил маълумот
1290
Иловани юклаб олиш: App Store / Play Market
Микроқарз кафил ва гаровсиз ажратилади.

ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ
Банкка бориб олинади
Фоизи-29.9%
Муддати-60 ойгача
Батафсил маълумот
1296

ХАЛҚ БАНКИ
(Онлайн)
●Бюджет ташкилотлари ходимлари учун
48 ой муддатга йиллик 32% ставкада;
36 ой муддатга йиллик 30% ставкада;
24 ой муддатга йиллик 28% ставкада;
12 ой муддатга йиллик 27% ставкада.

Иш ҳақи лойиҳаси доирасида онлайн микроқарз
48 ой муддатга йиллик 30% ставкада;
36 ой муддатга йиллик 28% ставкада;
24 ой муддатга йиллик 26% ставкада;
12 ой муддатга йиллик 25% ставкада.
Батафсил маълумот
1106
Иловани юклаб олиш: Play Market / App Store

УНИВЕРСАЛБАНК
Банкка бориб олинади
Фоизи-36%
Муддати-36 ой
Батафсил маълумот
1355

ҲАМКОРБАНК
Банкка бориб олинади
12 ойгача йиллик 27.99% ставкада;
24 ойгача йиллик 30% ставкада;
36 ойгача йиллик 32% ставкада;
Батафсил маълумот
1256

ГАРАНТ БАНК
Банкка бориб олинади
Фоизи-32%
Муддати-24 ой
Батафсил маълумот
1326

Каналга уланиш @Bankxabar
20.0K viewsedited  08:15
Ochish/sharhlash
2024-03-13 10:29:40
Қарзини тўламаган сохта тадбиркор "дарвозасиз қолди"

Ғаллаоролда фуқаронинг 30 млн сўм кредит қарзи бўлган. Қарздор бир неча бор огоҳлантирилган аммо, қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келган. Натижада қарздорга тегишли уй дарвозаси хатланиб, вақтинча сақловга топширилган.

Манба

Каналга уланиш @Bankxabar
21.7K views07:29
Ochish/sharhlash