Get Mystery Box with random crypto!

Сўнгги йилларда инвестиция компаниялари ва халқаро молия ташки | 🇺🇿Bankxabar

Сўнгги йилларда инвестиция компаниялари ва халқаро молия ташкилотлари молиявий хизматларнинг иқтисодий жиҳатлари билан бир қаторда яратиладиган ижтимоий ва экологик таъсирларига ҳам алоҳида урғу бермоқдалар.

Эътиборли жиҳати шундаки, аста секинлик билан ҳалқаро мезонлар асосида иш юритишга ўтаётган ўзимизнинг баъзи қоракўзлар ҳам фаолиятининг очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш баробарида ўз олдига ижтимоий ва экологик мақсадларни қўйиб, уларга эришиш йўлида дадил қадамлар қўймоқда.

Масалан, Renesans Mikromoliya Tashkiloti Ўзбекистондаги микромолия ташкилотлари орасида биринчи бўлиб халқаро ижтимоий ва экологик рейтингга эга бўлибди. Microfinanza Rating халқаро рейтинг агентлиги томонидан ташкилотга sBB- даражасида рейтинг берилган. Мазкур рейтинг ташкилотда ижтимоий самарадорликни бошқариш ва мижозларни ҳимоя қилиш тизимлари адекват даражада йўлга қўйилганлигини, унинг фаолияти ва миссияси уйғунлиги қониқарли эканлигини англатади.

MFR ҳисоботида таъкидланишича, ташкилот ўз мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ва белгиланган ижтимоий вазифаларни илгари суриш учун етарли даражада самарали қобилиятга эга, унинг ижтимоий мақсадларга эришиш эҳтимоли юқори.

Маълумот учун: Microfinanza Rating дунё миқёсидаги рейтинг агентлиги бўлиб, барқарор молия соҳаси учун рейтинг ва техник кўмак тақдим этади. MFR микромолиялаштириш соҳасининг дунёдаги энг фаол ва тажрибали рейтинг агентликларидан биридир. Агентлик мутахассислари 60 дан ортиқ мамлакатларда 480 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган. Агентликнинг бош офиси Милан (Италия)да жойлашган.

: +998559000505

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Реклама