Get Mystery Box with random crypto!

Кредитни аннуитет усулда тўлаган маъқулми ёки дифференциалми? | 🇺🇿Bankxabar

Кредитни аннуитет усулда тўлаган маъқулми ёки дифференциалми?

Савол: Ассалому алайкум, мен бирламчи бозордан 20 йил муддатга йиллик 18 фоиз ставкада 255 млн.сўм ипотека кредити олаётган эдим. Шу кредитни аннуитет усулда тўласам яхшими ёки дифференциалми?
(Уй-жой нархи 300 млн, бошланғич тўловим 45 млн. сўм)

Жавоб:

Аннуитет: Бунда сиз кредитни ҳар ой тенг миқдорда тўлайсиз.
Яъни:
ҳар ойлик тўловингиз 3 млн 936 минг.сўм.
20 йилда эса жами 944 млн 507 минг.сўм тўлайсиз.


Дифференциал: Бунда сиз кредит тўловларини даслабки ойларда кўпроқ тўлайсиз, шу тарзда ҳар кейинги ойда тўлов миқдори камайиб боради.

Аммо кредит катта миқдорни ташкил этса, бу усул ўз-ўзидан қарз олувчи учун қийинчилик туғдириши мумкин. Хуллас бу кредитни қайтаришда:
масалан биринчи йил тахминан 4 млн. 836 минг.сўмдан тўласангиз, саккизинчи йил эса 3 млн.597 минг.сўмдан тўлайсиз.
Шундай қилиб, 20 йилда жами 716 млн.117 минг.сўм тўлайсиз.

Аннуитетда жами 944 507 000 сўм.
Дифференциалда жами 716 117 000 сўм.


Эътибор қаратинг! Калькулятор ҳисоб-китоблари ахборот берувчи характерга эга ва сизни қизиқтирган банкнинг ҳисоб-китобларидан фарқ қилиши мумкин.

Кредит калькулятори

Каналга уланиш @Bankxabar